Чол ва денгиз. Эрнест Миллер Хемингуэй

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Чол ва денгиз - Эрнест Миллер Хемингуэй страница 6

Чол ва денгиз - Эрнест Миллер Хемингуэй

Скачать книгу

кечиришимизга қараганда ҳам жуда оғир. Океан гоҳида шу қадар бераҳм бўлар экан, нима учун қушларни мана бу денгиз қалдирғочлари сингари нозик ва шикаста қилиб яратганлар. Океан сахий ва гўзал, аммо у гоҳо тўсатдан шундай шафқатсиз бўлиб кетадики, унинг устида озиқ илинжида чарх уриб шўнғиб, ожиз ва мунгли овоз билан бирбирларига жўр бўлиб учган бу қушлар унга нисбатан бениҳоя заиф ва мўрт кўринади», деб ўйларди.

      У ҳар доим денгизни, унга муҳаббат қўйган ҳамма кишилар каби хаёлидан испанчасига la mar деб атарди. Айрим пайтларда денгизга меҳр қўйган одамлар, у ҳақда бадҳазм гаплар айтишади, аммо доимо бу гаплар денгиз эмас, гўё аёл устида бораётганга ўхшайди. Акула жигарининг нархи ошган кунларда сотиб олинган моторли қайиқларда юриб, қармоқларига пўкак ўрнига буй3 ишлатадиганлар хилидан бўлган ёшроқ балиқчилар эса денгизни Vel mar деб атайдилар ва унга эр кишига қарагандай қарайдилар. Уларнинг наздида денгиз гўё, ҳудудсиз бир сайҳон, гўё бир рақиб, гоҳида эса, ҳатто бир душман бўлиб кўринади.

      Чол бўлса, доимо денгиз дейилганда, гоҳ тенги йўқ саховатлар инъом этиб, гоҳ тумтайиб туриб олувчи хотин кишини кўз ўнгига келтирарди. Агар у енгилтак ёки хунук ишлар қилиб қўйса, нима ҳам қилиб бўларди, табиати ўзи шунақа демоқликдан бошқа иложи йўқ. «Ой хотин кишининг қитиғига тегиб, жўштириб юборгандай, денгизни ҳам жавлон урдиради», деб ўйларди чол.

      У кучанмасдан, бир меъёрда эшкак урар, чунки оқим гирдоб ҳосил қилмаган жойлардан ташқари, океан сирти теп-текис, силлиқ эди. Чол ўзи бажариши керак бўлган ишнинг учдан бир қисмини оқимга қўйиб берган ва кун ёришганда, у худди шу маҳалда етишни мўлжаллаган ердан ҳам анча олисга келиб қолганини кўрди.

      «Жуда чуқур жойларда бутун бир ҳафта ов қилиб, ҳеч нарса тутганим йўқ, – деб ўйлади чол, – бугун мен бонито ва альбакоре тўдалари қаерда бўлса, ўша ерда бахтимни синаб кўраман. Худодан бўлиб, йирик балиқ учраб қолса-я?»

      Ҳали тонг оқармасдан, хўрак қистирилган қармоқларини сувга ташлади ва қайиқни оқимда оҳиста бошқариб борди. Хўраклардан бири қирқ денгиз саржинича чуқурликда эди, бошқаси етмиш беш саржин пастга тушди, учинчи ва тўртинчилари эса юз ва юз йигирма беш саржин чуқурликка чўмди. Хўракларнинг бош қисми пастга осилиб турар, қармоқнинг ўқи хўрак-балиқ ичидан ўтказилиб, мустаҳкам қилиб қўйилган, қармоқнинг ўзи – букламаси ва суйриси янги сардинлар билан қопланган эди. Сардинлар қармоққа иккала кўзидан ўтказилган ва улар пўлат букламада маржондек тизилиб турарди. Йирик балиқ қармоққа яқинлашганда, унинг ҳар бир луқмаси нечоғли тотли ва иштаҳа қўзғайдиган даражада мазали эканлигини сезарди-қўярди.

      Чол, бола бериб юборган иккита янги тутилган йиртқич балиқ – тунецни энг узун чилвирларга хўрак қилди, қолган икки чилвирга эса, каттакон зангори макрель билан сариқ умбрицани илди. Булардан аввалги овда фойдаланган бўлса-да, улар ҳали ҳам янгидек турар, ажойиб сардинлар эса, уларни хуштаъм қилар, балиқларнинг нафсини қитиқларди. Йўғонлиги катта қаламдай бўлган ҳар бир чилвир пишиқ,

Скачать книгу


<p>3</p>

Б у й – бакен (тарж).