Бахтнинг олис манзили. Нуриддин Исмоилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бахтнинг олис манзили - Нуриддин Исмоилов страница 22

Жанр:
Серия:
Издательство:
Бахтнинг олис манзили - Нуриддин Исмоилов

Скачать книгу

қара! – деди у ва ўзига ярашмаган чаққонлик билан ўрнидан сапчиб туриб ёнимга келди. – Агар бу иш билан қамаладиган бўлсанг, турмада ўтирганлар сенинг ўзингни хотин қилиб ташлашади. Буниям эшитмаган бўлсанг керак!

      Мендан садо чиқмади.

      – Ўлиб-пўлиб қолдингми?! – дея бақириб, Анаконда қўлимдан ушлаб силтай бошлади. Шундан кейингина мен ўзимга келдим ва важоҳатидан ит қўрқадиган Индира опага тикилиб:

      – Мени кечиринг, – дея олдим, холос.

      – Вой, манавининг гапини қара, – деди у қизига, – мени кечиринг эмиш. Қанақа қилиб кечираман? Кечирсам, Нигоранинг номуси тикланиб қоладими?! А-а, тикланиб қоладими?!

      Худди шу маҳал Нигора ўхшатиб “оҳ” тортдики, ичим тўкилиб тушай деди.

      – Уйланаман, – дедим бошимни эгиб, – ўзи унга уйланиш ниятим бор.

      – Ия! – бақириб юборди Нигора сапчиб туриб. – Уйланаман?! Менга-я! Ўлиб қоламан ҳозир, чидолмайман. Қаёқдаги хизматкор менга уйланармиш!

      У бу гапларни шунақанги шўх овозда айтдики, ҳеч ким бу қизни номусидан айрилиб қайғу гирдобига тушган, деб ўйламасди.

      – Менга уйланадиган одам, биласизми, қанақа бўлиши керак? – деди у ёнимга келиб энкайганча бурнини бурнимга теккизгудек бўлиб. – Менга мана шу хонани тўлдира оладиган даражада пули бор одам уйланади, яхши йигит.

      – Нигора, ўзингни бос! – деди овозига зўр бериб Индира опа.

      Нигора бошини кўтариб, Индира опага норози қиёфада қараб қўйди.

      – Балки Нодирнинг шунча пул топишга қурби етар, – дея дарров юмшади Индира опа қизининг норози нигоҳига эътибор ҳам бермай.

      – Топ… Тополмайман, – дедим мен.

      Ўша пайтда рангимда ранг қолмаган бўлса керак. Тўғрида, бир уй пулни қаердан топаман? Тополганимда, бу ерларда юрармидим бировнинг қўлига қараб.

      – Мен йўлини кўрсатаман, сиз олиб келасиз. Ундан кейин, ажабмас, манави ҳурлиқони никоҳингизга олсангиз, —илжайди Индира опа. – Ўзи бу қизни яхши кўрасизми?

      – Ҳа, – дея бошимни қимирлатиб Нигорага бир қараб олдим ва унинг энсаси қотаётганига гувоҳ бўлдим.

      – Унда келишдик. Сизга визов бор. Чет элдан. Мен бугун бориб визангизниям гаплашиб келдим. Хў-ўш, эртага тайёр бўлади. Индинига қанот қоқиб, чет элга учиб кетасиз. Борасиз-да, бир самолёт пулни олиб, ортингизга қайтасиз Ундан кейин – тўй. Нигорахон қучоғингизда. Қалай?

      Мен ҳангу манг эдим. Бораман, бир самолёт пулни оламан, ортимга қайтаман, тўй. Бунча осон. Агар шунақа бўлса, ҳозироқ учиб кетсам бўлмасмикан?.. Индира опанинг гаплари жиддийдай туйилмади. У устимдан кулаётгандек эди.

      – Хўш, нима дейсиз? Розимисиз ёки қамалиб кетаверасизми? Мен бу таклифни Нигора сизни ёқтириб қолгани учунгина айтаяпман. Бўлмаса, ҳозир милисахонада бўлардингиз.

      Рози бўлишдан бошқа иложим йўқ эди.

      Розилигимдан кўпроқ Нигора қувонди. Қувонмасинми? Тунда ўзи хоҳлаб қўйнимга кирган бўлса-ю, кейин бир дунё молу мулкнинг

Скачать книгу