Келиннома. Рахима Шомансурова

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Келиннома - Рахима Шомансурова страница 39

Жанр:
Серия:
Издательство:
Келиннома - Рахима Шомансурова

Скачать книгу

қилган бўлсангиз, уйда ойингизнинг йиғ-тер, ишга бориб келишдан ташқари яна кўп вазифалари бор. Улар ўз болалари ўртасидаги муносабатнинг яхши бўлиши учун астойдил ҳаракат қиладилар. Ҳар бирингизнинг иш-ўқишингиздан бохабарлар. Кўпинча сизнинг ҳар бирингизга тегишли, адангиз ишига тегишли жуда яхши маслаҳатлар берадилар. Баъзида ойингизнинг жуда кўп нарсаларни билишларидан, ҳар соҳада билимдон эканликларидан ўзингиз ҳам завқланасиз. Қўни-қўшни, қариндош-уруғ билан муроса қилишларини кузатганмисиз? Нақ дипломат бўлиб кетадилар-а! Чунки улар ўз «мамлакатлари» – оилалари ҳақида атрофда заррача бўлса ҳам ёмон фикр туғилишини истамайдилар. Бунга йўл қўймайдилар ҳам. Бу сизларга ўрнак бўлсин!

      Келин бўлиб тушаётган ерингизда ҳам остонасини муқаддас биладиган шундай аёл – қайнонангиз бор. Сидқидилдан уларга эргашсангиз, сизни бека, соҳибалик йўлидан аста авайлаб олиб ўтадилар, остонангизни асрашга ўргатадилар.

      Яхши ният, яхши ҳаракат, меҳр-муҳаббат билангина тўйингизда айтилган «Ёр-ёр»да ваъда қилинган тилло остоналик уйга эришасиз.

      Дуо: Илоҳим, остонангиз ҳамиша покиза, ҳамиша мустаҳкам бўлсин! Илоҳим, қулфи дилингиз очиқ бўлсин! Остонангиз сизни шу хонадон аъзолари-ю меҳмонларига ҳамиша меҳрли, марҳаматли кўрсатсин! Остонангиздан ўтганларнинг яхши ниятлари вожиб бўлиб, сизга «рисоладагидек келин» мақомини олиш ва бахтибекам бўлиш насиб этсин! Буларнинг оқибати ўлароқ, шу кичик мамлакатингизнинг чин маликаси бўлиб юринг! Омин!

      СИЗНИНГ ТАШРИФНОМАНГИЗ

      Ҳозир кўпчилик ёнида ташрифнома (визитка) олиб юришни урф қилган. Сизларда ҳам бордир. Унинг кўп қулайликлари борлиги шубҳасиз.

      Аммо ёнингиздаги шу жажжи ташрифномангизни узатгунингизга қадар қаршингизда турган кишида сиз ҳақингизда муайян фикр уйғотадиган бошқа «ташрифнома» ҳам бўлади. Кўпинча биринчи таассурот тўғри бўлиб чиқади.

      Бу – сизнинг сувратингиз, яъни ташқи кўринишингиз. Бу ташрифнома билан сиз дастлаб кишилар қалбига бамайлихотир кириб борасиз. Баъзида қаршингиздаги эндигина танишган кишининг сизни негадир хушламаётганини сезасиз, улар учун номигагина муомала кишисига айланасиз… Баъзида эса сувратингиз, яъни ташқи кўринишингиз, кийинишингиз ёрдамида ҳамсуҳбатингизда ишонч уйғотасиз, шу қалбда узоқ қоласиз. Шунинг учун ҳам кишининг кўзига биринчи ташланадиган нарсалар жуда муҳим ҳисобланади. Шунингдек, сизнинг очиқ кўнглингиз ва самимиятингиз рамзи бўлган ним табассум ҳам жуда муҳим.

      «Кутиб олиш – сувратга, кузатиш – сийратга қараб» деган гап бор. Одамнинг суврати ҳам, сийрати ҳам гўзал бўлиши керак, деган гапни ҳам кўп эшитгансиз. Аммо уларнинг иккаласини уйғун, яхлит гармонияда олиб юриш нақадар қийинлигини сиз ҳозир ҳатто тасаввур ҳам қила олмайсиз!

      Балки суҳбатимиз мавзуси сизга жуда эриш туюлар. Балки минг марта эшитганингизни қайтараётгандирмиз… Панд бериб қўяётганлар бўлмаганида-ку, суҳбатимиз мавзуси ҳам ўзга бўларди. На илож,

Скачать книгу