Врач касбий маҳорати ва психодиагностика самарадорлиги. Э. Мухторов
Скачать книгу в различных форматах или читать онлайн на сайте.
Монография психодиагностиканинг моҳияти, функциялари ва усулларини ёритишга ҳамда унинг врачлар касбий маҳорати ўсишида тутаётган ва тутиши мумкин бўлган ўрнини аниқлашга бағишланган. Муаллиф даволаш муассасаларида муолажа жараёнига таъсир ўтказиши мумкин бўлган беморларнинг характери, темпераменти, акцентуациялари сингари хусусиятларини ташхислаш усулларини ёритишга ҳаракат қилган. Монографияда беморлар психологиясини ўрганишнинг янги усуллари ҳам баён қилинган. Хорижда ва мамлакатимизда шахс психологиясини ўрганиш бўйича яратилган методикалардан намуналар келтирилган, хорижда яратилган методикаларни мамлакатимиз шароитига мослаштиришга ҳаракат қилинган. Монография амалиётчи врачлар, психологлар ва тиббиёт олийгоҳлари ҳамда университетларнинг психология факультетлари талабаларига мўлжаллаб тайёрланган.