Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи. Ахмадали Аскаров

Скачать книгу в различных форматах или читать онлайн на сайте.

Автор книги:
Категория произведения:
Литературная серия:
Издательство:
Год выпуска:
0
isbn:
978-9943-28-243-8
Ушбу монографик тадқиқотда ўзбек халқининг келиб чиқиши, яъни унинг узоқ давом этган этногенез ва этник тарихи ҳақида, унинг уруғ-қабила ҳолатидан аста-секин элат-халқ бўлиб шаклланиб бориш жараёни ва шаклланган халқ сифатида миллат даражасига етишиш босқичлари бой моддий маданият ва ёзма манбаларнинг илмий тахдили асосида баён этилган.Монографияда ўзбек халқи ҳозирда яшаб келаётган тарихий она замин билан ҳамда унинг теварак-атроф ҳудудлари билан жуда қадим замонлардан бевосита боғлиқ туб ерли халқ эканлиги, яъни унинг этник таркибини асосан ерли суғдий, хоразмий, боҳтарий, сак, прототурк ва туркий аждодларимиз ташкил этганлиги, ана шу икки тил соҳибларининг узоқ асрлар давомида бир-бирлари билан аралашиб-қоришиб яшаши натижасида янги этнос, яъни ўзбек халқи таркиб топганлиги ҳақида илмий холислик ва объектив тарихий тизимлилик асосида батафсил маълумот берилган.

Лучшие книги издательства Kitobxon