Ўтмишдан келган бойлик сирлари. Равшанбек Хонниёз
Скачать книгу в различных форматах или читать онлайн на сайте.
"Юрган дарё, ўтирган бўйра", – дейди доно халқимиз. Дунё кўриб, дунёларни кашф этишга нима етсин! Бу билим ва сабоқлар она юртинг равнақига ҳисса қўшишини англасанг, нур устига аъло нур!"Беш денгиз оша" асарида ёш қаҳрамоннинг ўз орзу-мақсадларига етишиш йўлидаги интилишлари ҳақида ҳикоя қилинади. У молиявий оламнинг биз билган-билмаган сир-асрорлари борасида бой маълумот бериши билан ҳам аҳамиятлидир. Китоб ўз ҳаётини яхшилаш ва фаровонлигини оширишни истаган кенг ўқувчилар оммасини қизиқтиради деган умиддамиз.Турфа инсонлар ҳаёти, уларнинг феъл-атвори, донишмандлигини ўзида жо этган мазкур китоб ўтмиш қаъридан сўзласа-да, бугунги кун учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Сиз молиявий дунёнинг ўзига хос қонунларини билиб олиб, ҳикматлар маўзини чақасиз. Ўз даврининг донишмандлари қолдирган меросдан баҳраманд бўласиз. Зотан, «Ўтмишдан келган бойлик сирлари» асари фақат бой бўлиш ҳақида ҳикоя қилмайди. Эрк, озодликка интилиш, бу йўлда матонат кўрсатиш, ақл-идрокни ишга солишни ҳам ифода этади. Ўқинг, руҳий озуқа олинг, бой бўлинг.