Авлоднома. Равшанов Поён
Скачать книгу в различных форматах или читать онлайн на сайте.
Юртнинг асосий бойлиги – одамлари, хонадонлари. Қадимий кечмишга эга бўлган ўзбек диёрида тагли-тугли оилалар, сулолалар жуда кўп. Совет тузуми одамлар тақдирига салбий таъсир кўрсатганидек, қадриятлар бобида ҳам бемисл тажовуз, зуғумни амалга оширган эди. Уруғ-аймоғини, бобокалонларни билиш, ўзликни таниш, элпарварлик қатағонга тортилган эди. Мазкур «Авлоднома» икки жилдлигининг 1-китоби «Оқар дарё»да бир хонадон ортда қолдирган йиллар, замона зайли, катта рўзғорни тиклаш, эл ишига фидойилик, тўғрилик талқин этилади. Бош қаҳрамон туҳмат-бўҳтонларда синовдан ўтади, ноҳақ қамалади, ўзи яхшилик қилган нокаслардан етказилган изтироблар исканжасида шаънини, ор- номусини сақлаб қолади. Асар воқеалари ХХ аср Совет даври учун хос бўлган зиддиятлар асосида ёритилади, инсон лаёқати, садоқати, меҳнатининг қадрсизланиши, аксинча, шўрофурушлик, иғво, амалпарастликнинг қўллаб-қувватланиши ёрқин ифода этилади.Азалий сулолавий удумлар ҳақлигига ишонч, ёруғ кунлар умиди – яшовчанлик омили бўлади. Оиланинг бардавомлиги Ватан тарихига уйғун тасвирланади.