Нотиқлик санъати. Ирина Лешутина
Скачать книгу в различных форматах или читать онлайн на сайте.
Сўз – инсоннинг энг кучли қуроли деган эди машҳур файласуф Аристотел. Инсондаги ҳеч бир нарса сўзчалик кучли таъсир кучига эга эмас. Сўз бўлганда ҳам ҳар қандай сўз эмас, балки бадиий, адабий тил меъёрларига амал қилган сўзлар уни маҳорат билан гўзал тарзда етказиб берувчи нотиқ тилида дунёдаги энг даҳшатли техник қуролдан ҳам катта кучга эга бўлади. Инсонларнинг фикрларини ўзгартириш, уларнинг қалбига осонликча йўл топиш учун нотиқ бўлиш кифоя. Ушбу китоб орқали нотиқлик санъатининг сир-у асрорларидан бохабар бўласиз. Унда омма қаршисида нутқ сўзлашда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги, кийиниш маданиятидан тортиб ўзини қандай тутишгача бўлган билимлар акс этган. Китоб ўз нутқини ривожлантириш истагида бўлганлар, журналистика соҳаси вакиллари, қолаверса, жамиятнинг барча қатлами учун умумий ва фойдадан холи эмас. Қайси соҳа вакили бўлишингиздан қатъи назар ҳозир қўлингизда ушбу китоб бор бўлса, демак, сиз муваффақият сари илк қадам ташладингиз. Жамиятда ўрнингизни мустаҳкамлаш, юксак марраларни эгаллаш истагингиз бўлса, “Риторика” китоби доимий ҳамроҳингиз бўлсин. Омад!