Сармоядор. Теодор Драйзер

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Сармоядор - Теодор Драйзер страница 40

Жанр:
Серия:
Издательство:
Сармоядор - Теодор Драйзер

Скачать книгу

кўрарди. Унинг хонасидаги дарпардалар, пардалар, майда-чуйдалар ва девордаги расмлар уйнинг бошқа жиҳозлари билан мос келмасди. Каупервуднинг назарида Эйлин минилмаган асов отга ўхшарди. Фрэнк қизни онаси билан магазинга борганда ёки отаси билан айланиб юрганида кўп учра тар ва у билан гаплашганда қизнинг ўзини зериккандек тутиши кулгисини қистатиб, бундан завқланарди.

      – Вой Худойим! Яшаш бирам зерикарлики!.. – дерди қиз аслида ҳаётнинг ҳар бир дақиқасидан қувониб яшасада. Каупервуд унинг табиатини аниқ ифодалаб берганди: ҳаётга чанқоқ, романтик, муҳаббат ҳақидаги, муҳаббатга ошно ҳамма нарсалар ҳақидаги фикрлар билан яшайдиган қиз. Фрэнк Эйлинга қараганда табиат ўз истаги билан жисмонан мукаммал яратган нарсани кўраётгандек бўларди. Яна хаёлидан яқин кунларда бирон-бир бахтли йигит унга уйланиб, олиб кетиши ўтарди. Бироқ бу қиз кимга тегадиган бўлса ҳам, ўша йигит уни ўзининг қайноқ севгиси, нозик мақтовлари ва доимий диққат-эътибори билан ушлаб туришига тўғри келади.

      – Бу кичкина ярамас (бу қиз айнан ярамасликдан йироқ эди) бутун дунёни отасининг чўнтагида деб ўйлайди, – деди Лилиан бир куни эри билан гаплашиб ўтирганида. – Унга қулоқ солсангиз, Батлерлар Ирландия қиролининг вориси деб ўйлаш мумкин! Унинг мусиқа ва санъатга қизиқиши эса жуда ҳам кулгили.

      – Унга нисбатан бунчалик қаттиққўл бўлма, – устомонлик билан хотинини тинчлантирди Каупервуд (бу пайтга келиб Эйлин унга жуда ёқиб кетаётганди). – У яхши чалади, овози ҳам ёқимли.

      – Тўғри, лекин унинг диди йўқ. Қаердан ҳам бўлсин? Буни билиш учун ота-онасига қарашнинг ўзи кифоя!

      – Мен, масалан, унинг ҳеч бир ёмон хислатини кўраётганим йўқ, – гапида туриб олди Каупервуд. – У табиатан қувноқ ва гўзал. Албатта, у ҳали ёш бола ва бироз шуҳратпараст, бироқ бу ўтиб кетади. Бунинг устига, у тентак эмас, кучли қиз.

      Эйлин Фрэнкнинг ўзига эътиборсиз эмаслигини яхши билиб турарди. У қизга ёқарди. Қиз уларнинг уйида бўлганида рояль чалиб қўшиқ айтишни яхши кўрар, қолаверса, фақат Фрэнк шу ерда эканлигида шундай қиларди. Фрэнкнинг қатъий, ишонч билан қадам ташлашлари, кучли гавдаси, чиройли боши – ҳамма-ҳаммаси қизни ўзига тортарди. Ўзининг питир-питирлиги ва худбинлигига қарамай, қиз баъзида Фрэнкнинг олдида жим ўтирар, бироқ одатда йигитнинг олдида у жуда қувноқ ва жозибали бўлиб оларди.

      Дунёда энг қийин нарса одамнинг табиатини аниқ айтиб беришга ҳаракат қилиш бўлса керак. Ҳар бир шахс, айниқса, у иқтидорли бўлса, қарама-қаршиликлар йиғиндисидир. Шунинг учун Эйлин Батлерни тўлиқ тасвирлашнинг иложи йўқ. Шубҳасиз, у ўзига хос тарзда ақлли эди, бироқ асов от каби бўлиб, вақти-вақтида жамиятнинг қонунлари билан жиловланиб туриши керак бўлган феъл-атвор эгаси эди. У эндигина ўн саккиз ёшга тўлган бўлиб, Фрэнк Каупервуддек одамга жуда ноёб бўлиб туюлаётганди. Қизнинг бутун борлиғи йигит илгари бирорта ҳам аёлда учратмагани ва у бирорта аёлдан талаб қилмагани – эпчиллик ва ҳаётни севиш билан

Скачать книгу