Сармоядор. Теодор Драйзер

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Сармоядор - Теодор Драйзер страница 9

Жанр:
Серия:
Издательство:
Сармоядор - Теодор Драйзер

Скачать книгу

имкони бўлмасди, бироқ Фрэнк жуда кичиклигидан қандай пул қилишни биларди. У ёшлар учун журналларга обуна бўлишни ташкил қилар, янги турдаги конькиларни тарқатиш бўйича агент бўлиб ҳам ишлади, бир марта эса ҳатто ён-атрофларида яшайдиган ўғил болаларни тўплаб уларни улгуржи нархда похол шляпа сотиб олишга кўндира олди. Капитални жамғариб бойиши мумкинлиги унинг хаёлига ҳам келмасди. У кичкиналигиданоқ пулни сарф қилиш ёқимли экани ва у албатта, бунга эришишига ишониб қолганди.

      Шу йилданми ёки сал аввалроқми, Фрэнкни қизлар ҳам қизиқтира бошлади. У энг биринчи чиройли қизларга эътибор берарди. Келишган ва ёқимли бўлгани учун ёқтириб қолган қизида ўзига қизиқиш уйғота олиш унинг учун мушкул иш эмасди. Кўчаларининг нариги томонида яшайдиган ўн икки ёшли Пейшенс Барлоу унинг диққатини тортган ва ўзи ҳам эътибор қаратган биринчи қиз бўлди.

      Табиат бу қизга чарақлаб турадиган қора кўзлар ва у одатда иккита қилиб ўриб юрадиган қоп-қора сочларни ато этганди. У нозик ва чиройли оёқлари билан нафис гавдасига мос равишда енгил ҳаракатланарди. Қизнинг ота-онаси квакерлар4 бўлиб, қиз доим бошига кичкина қалпоқча кийиб юрарди. У табиатан жуда ҳаракатчан бўлиб, жасур, ўзига ишонадиган, кескир бу бола унга ҳам ёқарди.

      Бир неча марта кўз-кўзга тушганидан сўнг бир куни Фрэнк қизни (қиз ҳам ўша томонга кетаётганди) тўхтатди ва жилмайиб, доимгидек дадиллик билан саволга тутди:

      – Сиз шу кўчада яшайсиз-а?

      – Ҳа, – деди қиз ҳаяжон билан китоблар солинган сумкасини тебратганча, – бир юз қирқ биринчи уйда.

      – У уйни биламан, – деди Фрэнк, – ўша ёққа кириб кетаётганингизни кўргандим. Сиз, менимча, синглим билан ўқийсиз. Исмингиз Пейшенс Барлоу-а?

      Бола ўртоқларидан бири қизнинг исмини айтганини эшитиб қолганди.

      – Ҳа, – деди қиз, – сиз қаердан биласиз?

      – Эшитгандим, – жилмайди Фрэнк. – Мен сизни кўп кўраман. Ширинмия ейсизми?

      Бола чўнтагини кавлаб, ўша пайтларда ширинлик сифатида кенг тарқалган бир нечта ширинмия тайёқчасини қизга узатди. Пейшенс миннатдорлик билдириб, биттасини олди.

      – Жуда ширин бўлмаса керак, анчадан бери чўнтагимда турганди. Яқинда обакидандоним ҳам бор эди.

      – Йўқ, ширин экан, – деди қиз ширинмияни маза қилиб шимаркан.

      – Синглим Анна Каупервудни танисангиз керак, а? – деди Фрэнк бошлаган гапига қайтиб ва шу билан ўзини қизга таништиргандек бўлди. – Тўғри, у сиздан бир синф пастда ўқийди, лекин уни танисангиз керак?

      – Ўйлашимча, уни танийман. Мактабдан қайтаётганида уни кўрганман.

      – Мен ҳов анави ерда, ўнг томонда яшайман, – бармоғи билан ишора қилди бола қиз худди бусиз у қаерда яшашини билмайдигандек. – Демак, энди тез-тез кўришиб турарканмиз-да?

      – Сиз Рут Мерриэмни танийсизми? – сўради қиз Фрэнк уйига олиб борадиган тош ётқизилган кўчага қайрилай деганда.

      – Йўқ, нега сўраяпсиз?

      – Сешанба куни у зиёфат уюштиряпти… – деди қиз беихтиёр ёдига тушгандек.

      – У

Скачать книгу


<p>4</p>

Христиан динининг протестант мазҳабига мансуб киши. – Тарж. изоҳи.