Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади. Йона Бергер

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади - Йона Бергер страница 9

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади - Йона Бергер

Скачать книгу

жойлашимиз мумкин? Одамлар нафақат маълумот улашади, балки ҳикоялар тўқийди. Бироқ эртакдаги “Троя оти” каби ҳикоялар идишга ўхшайди: ўзида ҳаёт дарси ва руҳий кечинмаларни ташийди. Маълумотлар ҳам беҳудадек кўринган суҳбатларимиз орқали саёҳат қилади. Шундай экан, биз ҳам Троя отларини яратишимиз керак, токи одамлар маҳсулотимиз ва ғояларимиз қўшилган ҳикояларни бошқаларга етказишни ўзлари истасин. Аммо ҳикоя фақат зўр бўлиш билан чекланмаслиги керак, балки юқумлилик қиймати бўлиши ҳам лозим. Айтмоқчи бўлган гапимиз ҳикоя билан шу қадар узвий бўлсинки, сўзловчи ҳикояни усиз айта олмасин.

*

      Мана шулар юқумлиликнинг олти тамойилидир: ижтимоий қиймат, туртки, ҳиссиёт, омма, амалий қийматга эга бўлган ва ҳикоялар ичига жойланган маҳсулот ёки ғоялар. Китобнинг ҳар бир боби ушбу тамойиллардан бирига бағишланган. Бобларда илмий изланишлар ва айрим шахслар, компания ва ташкилотлар ушбу тамойиллардан ўз маҳсулотлари, ғоя ва қарашларини тарқатишда қандай фойдаланганига доир мисоллар биргаликда берилган.

      Ушбу тамойилларни қуйидаги қисқартмада умумлаштириш мумкин. Уларнинг бош ҳарфларини қўшиб чиқсак СТEППС (STEPPS – Social Currency, Trigger, Emotion, Public, Practical Value, Stories) ҳосил бўлади. Ушбу тамойилларга юқумли мазмунга эга маҳсулот ишлаб чиқариш йўлидаги ҚАДАМЛАР деб қаранг. Улар ғояларнинг эл оғзига тушиб, муваффақиятга эришишига сабабчи бўлади. Одамлар “Barclay Prime”нинг юз долларлик пишлоқли стейки ҳақида у ижтимоий қиймат яратгани, туртки борлиги (Филадельфияда пишлоқли стейкларнинг кўплиги ҳисобига), ҳиссиёт уйғотувчи (ҳайрон қолдирувчи), амалий қийматга эга (олий сифатли стейкҳаус ҳақида фойдали маълумот) ва қизиқарли ҳикоя ичида келгани учун гапирдилар. Хабар, маҳсулот ёки ғояларнинг ушбу таркибий қисмларини кучайтириш уларнинг кенгроқ тарқалиб, тезроқ оммалашувига сабаб бўлади. Умид қиламанки, тамойилларни бу тартибда жойлаш уларни ёдда сақлаш ва амалда фойдаланишни енгиллаштиради2.

      Ушбу китоб икки турдаги (ўзаро боғлиқ) китобхон учун мўлжалланган. Балки сиз одамлар нима учун ғийбатлашиши, интернетдаги нарсалар тез оммалашиб кетиши, миш-мишлар нима сабабдан тарқалиши ёки одамлар салқин ичимликлар атрофида нега айрим мавзулар ҳақида кўпроқ гаплашишига доим қизиқиб келгандирсиз. Гаплашиш ва билганларини ўртоқлашиш одамнинг энг асосий хулқ-атворларидандир. Улар бизни бошқалар билан боғлайди, шакллантиради ва бизни одам қилиб туради. Қўлингиздаги китоб ижтимоий узатиш ортида турган психологик ва ижтимоий жараёнларни ёритади.

      Бундан ташқари, китоб ўз маҳсулотларини, ғоя ва одатларини оммалаштириш истагидаги одамлар учун ҳам мўлжалланган. Барча соҳалардаги каттаю кичик компаниялар ўз маҳсулотлари урфга киришини хоҳлайди. Кўча бошидаги кичик қаҳвахона ҳам, адвокатлар ҳам кўпроқ мижоз бўлишини, кинотеатрлар кўпроқ томошабин йиғишни, блогерлар эса ёзганини кўпроқ одам ўқиб, кўпроқ улашишини истайди. Нотижорий ташкилотлар, сиёсатчилар, олимлар ва қатор бошқа соҳа ходимларида ҳам ўз “маҳсулотлари” – ғоя ва фикрлари бордирки, уларни оммалаштиришни

Скачать книгу


<p>2</p>

Рецептга ўхшатиш бир жойда панд беради. Рецептдан фарқли ўлароқ, маҳсулот ёки ғояни оммалаштириш учун тамойилларнинг ҳаммасидан фойдаланиш шарт эмас. Албатта, кўпроғидан фойдалансангиз дуруст, лекин, масалан, маҳсулот қизиқарли ҳикоя билан бирга келмагани учунгина оммалашмай қолмайди. Шу боис, тамойилларга рецепт деб эмас, балки қўшимча салат сингари қаранг. “Кобб” салатида товуқ гўшти, помидор, бекон(тузланган ёки дудланган чўчқа гўшти), авокадо ва пишлоқ бўлади. Лекин фақат бекон ва пишлоқдан иборат салат ҳам мазали чиқади. Тамойиллар бир-бирига унчалик боғлиқ эмас, шу сабабли улардан шароитга мос келадиганини танлаб, қўллаш мумкин. Айрим тамойиллардан маълум маҳсулот ёки ғояда фойдаланиш қулай. Мисол учун, нотижорий ташкилотлар ҳиссиётларни қўзғатишга жуда уста, кўрса бўладиган таркибий қисмга эга маҳсулот ёки одатни кўринарли реклама ҳолига келтириш осонроқ бўлади. Шундай бўлсада, юқумлилик кўпинча тамойиллардан аввал синаб кўрмаганимизни кутилмаганда ишлатганимизда пайдо бўлади. Чидамли блендерлар катта амалий қийматга эга, лекин улар “Will It Blend?” видеолари ижтимоий қиймат яратгани учун жуда тез оммалашди. Ушбу видео оддий маҳсулотларнинг ҳам қанчалик қизиқарли бўлиши мумкинлигини кўрсатди.