Ибтидо. Дэн Браун
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Ибтидо - Дэн Браун страница 22
Лэнгдон туннелнинг чиқиш жойига диққат билан қаради. Оёқ товуши тобора яқинроқдан жарангларкан, йўлак бошида ўрта бўйли, қотмагина, кўзлари чақноқ, қалин қора соч оқ танли одам кўринди.
Лэнгдон келган меҳмон кимлигини таниш учун бир муддат тикилиб тургач, чеҳраси ёришди ва хитоб қилди:
– Буюклар буюги – Эдмонд Кирш қандай ташриф буюришни яхши билади!
– Айтишганидек, биринчи таассуротни иккинчи марта уйғотиб бўлмайди, – жилмайди Кирш. – Сизни кўрганимдан мамнунман, Роберт. Келганингиз учун ташаккур!
Икки эркак бир-бирига яқинлашиб дўстона қучоқлашди. Лэнгдон эски қадрдонининг елкасига қоқиб қўяркан, Киршнинг аввалгидан анча вазн йўқотганини ҳис қилди.
– Озиб қолибсан, тинчликми? – сўради у.
– Вегетарианликка ўтдим, – жавоб қайтарди Кирш. – жисмоний машқлардан кўра осонроқ бу.
Лэнгдон тасдиқлаб кулди:
– Озғин бўлсанг ҳам, қайта учрашганимиздан хурсандман, Эдмонд, – сўнг ҳазиллашди: – Доимгидек барчани башанг кийинишга мажбур қилиб, ўзинг устингга нима илиб олганингни худо билади.
– Ким, менми? – Кирш эгнидаги тор қора жинси, олди V шаклида ўйилган оқ футболка, ёнбошига замок тикилган курткасига қараб илжайди, – “Кутюр” маҳсулоти булар.
– Оппоқ сланс шиппагинг ҳам “Кутюр”ми?
– Шиппак?! Шиппак “Ferragamo Guineas” брендига тегишли.
– Эгнингдаги кутюраларнинг нархи, тахмин қилишимча, менинг шкафимдаги ҳамма кийимлар нархига баробар бўлса керак.
Эдмонд қўл чўзиб, Лэнгдон кийиб олган классик фракнинг ёрлиғини кўздан кечирди ва мамнун жилмайиб фикр билдирди:
– Нега энди? Жуда ажойиб костюмингиз, Лэнгдон. Сизга ярашган.
– Дарвоқе, Эдмонд, менга қара, – Лэнгдоннинг ёдига бояги ишлар тушиб мавзуни ўзгартирди, – сенинг сунъий дўстинг бор‐ку, Уинстон… жуда бошқача.
Эдмонднинг юзига табассум ёйилди:
– Жуда зўр, шундай эмасми? Бу йил сунъий интеллект борасида нималар қилганимни тасаввур ҳам қилолмайсиз, Лэнгдон. Ҳақиқий квант сакраши бўлди. Мен компьютерларга бутунлай ўзгача усулларда муаммоларни ечиш, мустақил равишда ўзини ўзи назорат қилиш имкониятини берувчи бир неча янги технология яратдим. Уинстон устида ҳалиям ишлаяпман, у кундан-кунга ўсиб боряпти.
Лэнгдон тингларкан, Эдмонднинг ёш боланикидек беғубор кўзлари атрофида кўкимтир қора доғлар пайдо бўлганини пайқаб, ичи қирилди. Қадрдон шогирди жудаям толиққан кўринарди.
– Эдмонд, мени бу ерга чақирганинг сабабини билсам бўладими?
– Бильбаогами? Ёки Ричард Серра спиралининг ичигами?
– Спиралдан бошлай қолайлик. Клаустрафобиям борлигини билардинг-ку!
– Албатта,