Мангу латофат: бадиалар. Иброҳим Ғафуров

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мангу латофат: бадиалар - Иброҳим Ғафуров страница 41

Жанр:
Серия:
Издательство:
Мангу латофат: бадиалар - Иброҳим Ғафуров

Скачать книгу

башоратлар бўлади. Эрта бошга тушган етимлик Ғафур Ғуломнинг кейинги бутун ҳаётига, унинг доимий кечинмаларига, касб-кор танлашига, ижодининг мағзи-мазмунига жуда кучли таъсир ўтказди.

      Унда шаклланган буюк етимпарварликнинг асл манбаи болалик эди. Улкан маърифатпарварлигининг манбаи сабий чоғлар ота-онасидан олган ҳеч унутилмас, олтин ҳарфлар билан битилган таълим-тарбия эди.

      Ғафур Ғуломни бутун элга танитган, унга элнинг муҳаббатини уйғотган «Нетай», «Тирилган мурда», «Ёдгор» ва айниқса, «Шум бола» сингари насрий асарларининг мазмун-моҳиятида етимлик кўргиликлари, етимлик саргузаштлари, етимликдан қутулиш, уни енгиб ўтиш йўлидаги уриниш ва интилишлар туради. Ғафур Ғулом етимлик нималигини ҳаммадан кўра яхшироқ билгани учун ҳам етимлар ва етимлик тақдирини мислсиз бир ҳамдардлик билан ёзади, ўзида туганмас, йўқолмас, битмас инсонпарварликни кашф этади. Унинг энг улуғ асарларидан бирининг «Сен етим эмассан» деб аталиши бежиз эмас. Бу асар инсон шарафига гимндир. Агар адабиётда гимндан ҳар ортиқроқ тантанали бир нарса бўлса, бу шеър ҳам ўша гимндан ҳам ортиқ бир ҳодисадир. Ғафур Ғулом асарларида етимпарварлик оталик ҳиссиётлари билан чамбарчас. Бири иккинчисидан келиб чиқади. Етимликдан хўрланган, ҳақоратланган, камситилган, эзилганларни ҳимоя қилиш, уларни зўравонликлардан муҳофаза этиш, асраш, ҳимояга отланиш Ғафур Ғулом ижодиёти мундарижасининг етакчи қирраларидан бирига айланган. Болаларга, етимларга, эзилганларга ғамхўрлик қилиш, шафқат ва мурувватда бўлишни патернализм деб аташади. Ғафур Ғуломда бу патернализм жуда катта инсонпарварлик даражасига кўтарилганлигини унинг ижодининг бошидан охирига қадар мунтазам кузатиш мумкин. Ўзини халққа ва айниқса, ёш бўғинга ота деб билиш ва ҳис қилишдан Ғафур Ғулом ижодиётида яна бир қанча мотивларнинг, ижодий йўналишларнинг мундарижавий хусусиятлари томир отади.

      Улардан бири шеърий услубга алоқадор нотиқлик. Ғафур Ғулом барча шеърларини нотиқ бўлиб ёзди. Албатта, бу жуда юксак даражадаги шоирона нотиқлик.

      Нотиқликнинг муҳим бир белгиси ва хусусияти бу – мурожаат. Ғафур Ғулом ўз шеърларида ва достонларида ва ҳатто прозасида ҳам доим кимгадир мурожаат қилади. Ва доим кимлар биландир – ўз ўқувчилари, кенг омма билан мулоқот юритади. Шоирлик халқ билан бўлади деган ақида унинг қон-қонига сингиган.

      Мулоқотлар ва мурожаатлардан бош мурод: ватанпарварлик туйғуларини уйғотиш, жўш урдириш, миллий ғурур ва ифтихорни ғалаёнга келтириш, шарқлик одамнинг шаъни, ори, номусини кўтариш, ёшларга мурожаатларида эса уларни илм-фан чўққиларини эгаллашга чақириш, ранг-баранг техникаларни, саноат ва мутахассисликларни эгаллашга илҳомлантириш, ўз халқи, Ватанига муносиб етук фарзанд бўлишга кучли даъват! Унинг ёшлик жўшқинлиги, маърифати илмга чанқоқлик билан тўлган «Бари сеники», «Яша дейман, ўғлим», «Билиб қўйки, сени Ватан кутади», «Навқирон наслимиз синов олдида», «Турсунали нега варракдан айниди» ва жаҳон уруши йилларининг

Скачать книгу