Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов страница 97

Жанр:
Серия:
Издательство:
Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов

Скачать книгу

ҳаёт бу фикримни бошқачасига ҳал этди. Мен шундай бўлишини ҳеч қачон ўйламаган ва кутмаган эдим. Орадан бир кун ўтгач, эрталаб довондаги базага етиб келганимда, уйда ҳеч ким йўқ эди. Эшик ланғиллаб очилиб ётарди. Дастлаб Асал бирон ёққа: сувгами, ўтингами чиққан бўлса керак, деб ўйладим. У ёқ-бу ёққа қарадим. Хонада ҳамма нарса ивирсиб ётарди. Олов ёқилмаган, қора печкадан қандайдир ёқимсиз совуқ уриб турар, уй ҳувиллаб ётарди. Самаднинг каравоти ёнига бордим – бўм-бўш.

      – Асал! – деб шивирладим даҳшат аралаш.

      «Асал!» – деб шивирлаб акс садо берди деворлар.

      Мен эшикка ўқдек отилиб чиқдим.

      – Асал! – деб қичқирдим ҳовлида туриб. Ҳеч ким жавоб қилмади. Қўниқўшниларимизникига югурдим, бензин-колонкага чопиб бордим, ҳеч кимдан аниқроқ жавоб ололмадим. Одамларнинг айтишича, кеча боласини танишлариникида қолдириб, ўзи кун бўйи қаёққадир кетибди ва тунда қайтиб келибди. «У воқеадан хабар топиб кетиб қолган!» – деган даҳшатли хаёлдан чўчиб кетдим.

      Умримда ҳали ҳеч қачон Тянь-Шань тоғларидан машинани ўша, мен учун бахтсиз бўлган кундагидек тез ҳайдамаган бўлсам керак. Мен нуқул қаердадир анови муюлишдан кейин ёки анови дарада, ёки яна қаердадир йўлда унга етиб оладигандек бўлавердим. Гўё бургутдек парвоз қилиб, кетиб бораётган машиналарни қувиб етардим ва уларга ёнма-ён келиб машинага тормоз берардимда, кабина ва кузовларга кўз югуртириб чиқиб, шофёрларнинг сўкиш-койишлари остида машинани яна илгарилаб елдириб борардим. Мен шу вазиятда радиатордаги сув қайнаб кетмагунча уч соатлар чамаси машинани бетўхтов елдек учириб ҳайдадим. Кабинадан сакраб тушдим-да, радиатор устига қор соча бошладим, сўнгра йўл ёқасидаги пастликдан сув олиб чиққани югурдим. Сувни дарҳол қуйдим. Радиатордан буғ кўтарилар, машина эса пойгадан чиққан отдек уфурарди. Рулга энди ўтирмоқчи ҳам эдимки, Алибекнинг қаршидан келаётган автоприцепига кўзим тушиб қолди. Қувониб кетдим. Гарчанд биз гаплашмай, саломлашмай юрган бўлсак ҳам мабодо Асал уларникида бўлса, барибир у буни менга айтиши керак-ку. Мен йўлга югуриб чиқиб, қўлимни кўтардим-да:

      Конец ознакомительного фрагмента.

      Текст предоставлен ООО «ЛитРес».

      Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.

      Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.

      1

      Мазкур парчалар Чингиз Айтматов, Мухтор Шохоновнинг “Чўққида қолган овчининг оҳи-зори” китобидан. “Sharq” нашриёт-матбаа концерни Бош таҳририяти, 1998 й. Набижон Боқий, Ёқубжон Хўжамберди ўзбек тилига таржима қилган.

      2

      Маржа – “Мария” сўзидан аёлларга мурожаат.

/9j/4AAQSkZJRgABAQEAYABgAAD/4QBORXhpZgAATU0AKgAAAAgABAMBAAUAAAABAAAAPlEQAAEAAAABAQAAAFERAAQAAAABAAAOw1ESAAQAAAABAAAOwwAAAAAAAYagAACxj//bAEMABQME

Скачать книгу