Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов страница 44

Жанр:
Серия:
Издательство:
Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Скачать книгу

Темур» деб атагани ва бу китоб катта ададларда қайта-қайта рус ва ўзбек тилларида нашр қилинганининг оқибати бўлса керак, ҳатто айрим «интеллигентларимиз» «Амир Темур» ёки «Соҳибқирон Темур» дейиш ўрнига ҳамон «Тамерлан» дейишларига шоҳид бўлиб қоламиз.

      Совет тарихчилари нафақат Темур ва темурийлар ҳақида, балки улар замонида фаолият кўрсатган буюк дин арбоблари ҳақида ҳам бир томонлама, аксарият ҳолларда нотўғри фикр билдирганлар. Масалан. Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор ҳақида шўровий тарихчилар томонидан айтилган мутлақо нотўғри фикрлар ҳатто бадиий адабиёт ва санъатга ҳам кўчиб ўтди. Уни романларда, кинофильмларда, спектаклларда Мирзо Улуғбекнинг ашаддий ғоявий рақиби, ўта мутаассиб бир шахс, илму урфоннинг душмани сифатида талқин қиладилар. Масалан, «Мирзо Улуғбек» спектакли ва «Улуғбек юлдузи» фильмида Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор Мирзо Улуғбекнинг ҳалокатига, Самарқанд расадхонасига ўт қўйилишига сабабчи сифатида нотўғри тасвирланган. Ваҳоланки, бу зот Мирзо Улуғбек вафотидан кейин орадан икки йилча ўтгач, султон Абусаид мирзонинг илтимосига кўра Самарқандга ташриф буюрган ва ўттиз йилча мамлакатда тинчлик барқарор бўлиши учун кафолат бўлиб турган. Абдураҳмон Жомийдек, Алишер Навоийдек улуғ сиймоларнинг ҳурмат-эҳтиромини қозонган.

      Амир Темур, темурийлар ва улар ҳукмронлик қилган даврда яшаган буюк сиймоларга нисбатан билдирилган нотўғри қарашларга истиқлол давримизда танқидий баҳо берилиб, уларга нисбатан тарихий адолат қарор топди.

      Истиқлол йилларида Носируддин Хожа Убайдуллоҳ валийга бўлган муносабат тубдан ўзгарди. У ҳақда ҳаққоний ёзилган илмий ишлар, рисолалар, мақолалар чоп этилди, диний ва ижтимоий фаолияти ҳақида илмий анжуманлар ўтказилди. Ва ниҳоят 2004 йили Хожа Убайдуллоҳ валий таваллудининг 600 йиллиги нишонланди.

      Шонли ва кўҳна тарихимизни янгитдан варақлашимиз, адолат, ҳақиқат ва миллий истиқлол нуқтаи назаридан эминэркин ва холис туриб ўрганишимиз, тарихга оид атамалардаги чалкашликларни бартараф этишимизга вақт етиб келди. Чоризм ва совет мафкураси бўйича иш тутган ўз тарихчиларимиз билиб-билмасдан, атайин ёки бўлмаса, замонасозлик қилиб йўл қўйган нуқсонни рўйирост айтиб, бундан бу ёғига тўғри йўлни танлайлик. Чунки биз – Амир Темурнинг бевосита ворислари ва авлодлари бошимиздан ўтказган мустабид тузум туфайли шундай бир аҳволга тушиб қолган эдикки, улуғ аждодимизнинг тарихи ва фаолиятини, башарият ривожига қўшган ҳиссасини бугунги кунда хорижда АҚШ, Олмония, Фарангистон, Инглизистонда, Ҳиндистон, Туркия, Эрон, Покистон ва бошқа мамлакатларда бизнинг ўзимиздан кўпрок билишади. Бизлар, яъни Амир Темурнинг Ватани бўлмиш шу тупроқда ўсган одамлар унинг фаолиятини жуда оз билардик. Чунки мустамлакачиликнинг қора булутлари Соҳибқирон юлдузини биздан тўсиб турарди. Бу булутларни тарқатиб юборишга уринган жасур адиб ва олимларнинг қисмати оғир кечди. Буюк Фитратнинг Соҳибқирон ҳақидаги саҳна асарининг тақдири ҳамон

Скачать книгу