Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 60
Яқинда Самарқанддаги “Меҳрибонлик уйи”га бораётганимизда мухбир синглимиз: “Қадимда “Меҳрибонлик уйи” нима деб аталган?” деб сўради. Жавобим қисқа бўлди: “Бизда илгари етимхоналар йўқ эди. Бизда иймон эгалари кўпроқ эди…”
Фарзандларининг бемеҳрлигидан шикоят қилувчилар ҳам бор. Шулардан бири: “Мен отам ўлганида йиғламадим, онам ўлганида йиғламадим, ич-ичимдан эзилдим. Энди шу ёшга кириб, болаларимдан меҳр кўрмай йиғлаяпман”, – деди.
Мен у кишининг ёшлигини, кейинги ҳаётини ҳам билардим. Уйлангач, алоҳида уй қилиб чиқиб кетган, ота-онасидан ойда бир хабар оларди, бўлмаса йўқ. Баҳонаси: “Илмий ишлар билан бандман!” Балки ота-онаси билан видолашаётганда йиғлаганида – ҳозир ўз қадрига йиғламасмиди… Ота-онанинг ўлимидан сўнг ука-сингиллари билан ҳам узоқлашди…
Фарзандларидан нолийдиган одамлар оз эмас. Отанинг фарзандданнолишига ҳаққи борми? Йўқ. Боғбон шафтоли данагини экиб ниҳол ундирса, сўнг бошқа нав шафтолининг новдасини олиб келиб, пайванд қилса, сўнг парваришласа-ю, у дарахт ширин эмас, аччиқ ёки нордон мева тугса. Бунга дарахт айбли бўладими ёки ўша мевами? Боғбон қандай данак эккан эди, аниқ билармиди? Қандай новда улади, сувдан вақтида хабар олиб турдими, кераксиз новдачаларни кесиб қўйдими, дарахт барглари офтоб нуридан етарли баҳра олдими?
Фарзанд отанинг пуштикамаридан дунёга келган бўлса, уни отанинг ўзи тарбия қилгани ҳолда яна нолиса? Илмий жиҳатдан, ирсият қонунлари нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, ота-онанинг феъли, табиати фарзандига ўтади. Меҳрибон одамдан бемеҳр бола туғилмайди. Тўғри, кейинчалик атроф-муҳит бола онгига, хулқига таъсир қилади. Лекин ота-она ана шу таъсирни ҳам бошқаришлари шарт. Агар ота бўлмиш ўзининг ота-онасига, ака-укалари, опа-сингилларига меҳрибон бўлса, ширинсўз бўлса, уларнинг қадрига етса ва буни боласи кўриб, билиб турса бу фарзандга ортиқча гапнинг ҳожати йўқ.
Биз фарзандимиздан нолишдан олдин: “Ўзимиз фарзанд бўлиб ота-онамизга қандай ҳунарлар кўрсатган эдик?” – деб ўйлаб кўрайлик. Балкиота-онамизга қилган қилиғимиз энди фарзандимиз воситаси билан ўзимизга қайтаётгандир? Балки орадан йиллар ўтиб ҳаёт кўзгусида ўзимизни ўзимиз кўраётгандирмиз?
Франциядаги бир аянчли воқеани сизлар ҳам эшитгандирсиз?
Бир аёл вафот этган укаси учун қабр қаздиргани мозорга келиб, хилхонасига қараса, гўр устида ўғлининг номи ёзилган. Суриштириб билса, ўғли бир йил олдин вафот этиб, шаҳар ҳокимияти шу ерга кўмдирган экан. “Нега ўғлимнинг ўлими ҳақида менга хабар бермадиларинг?” – дебҳокимиятга даъво қилибди. Қаранг, бир йил мобайнида ўғил битта шаҳарда яшовчи онасини бирон марта йўқламаган, ҳеч бўлмаса телефонда ҳол-аҳвол сўрамаган. Она эса: “Ўғлим нега жимиб қолди, тинчимикин ишқилиб?” – деб