Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 9

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

иккита бўлиб кўриняп-ти, – дедим.

      – Хотин иккита бўлса яхши-ку? – деб ҳазиллашди врач.

      Оғзим қуриб қолган, гапиришим қийин эди, шундай бўлса-да, ҳа-зилини жавобсиз қолдирмадим:

      – Иккита бўлгани яхши-ку, аммо иккаласи битта хотин-да…

      Аҳли аёлим ўша воқеани эслаб кулимсиради. Ташвиши сал чекингандай бўлди… Врач кириб, қаддимни кўтарди. Кейин кўпчилик бўлиб, туришимга ёрдамлашишди. Икки кундан кейин ўзим юра бошлагач, кашанда тамакини қўмсагандай, қўлимга қоғоз-қалам олишни хоҳладим. Шифохонага отланганда китоб, қоғоз ва қалам олволган эдим. Китоб ўқий олмадим. “Наркоз” деб аталмиш дори бошимни гаранг қилиб қўйган эди. Кечки пайт аҳли аёлим бир оз безовталангандай бўлди. Даҳлиздаги телевизордан чиқаётган овозлардан билдимки, хоним афандим ёқтирган Мексика киноси бошланибди.

      – Чиқиб кўравер, – дедим.

      У: “Ҳозир кўнглимга кино сиғадими?” – дегандай бош чайқади.

      – Сен бечора мен билан андармон бўлиб кечаги кунни киносиз ўт-қаздинг, бу қаҳрамонлигинг учун ҳали сени мукофотлашим керак, – дедим.

      Яна бир оз ноз қилган бўлиб, телевизор томон қанот чиқариб учди.Мен эсам қоғоз-қаламни олиб ёзишни бошладим. “Сўнгги уч дақиқа ёкиўлимдан олинган маънолар”… Реанимация бўлимида ўйлаб қўйганла-римни бир-бир қоғозга туширдимки, бу тумтароқ баён билан асар аввалида танишишга улгурдингиз.

      Эртасига аҳли аёлим “мексикалик меҳмонлари”ни кутиб олгани чиқ-қач, ёзишни давом эттирмоқчи бўлдим. Қоғозга тикилиб узоқ ўтирдим. Лекин ёза олмадим. Хаёлимни ёритаётган фикрлар ожиз бўлиб туюлаверди.

      Китобхонлар билан бўлган турли учрашувларда мухлислар: “Ўзингиз-нинг ҳаётингиз ҳақида ҳам ёзинг, бу биз учун қизиқарли”, – деган таклифларни айтишарди. Мухбирлар билан суҳбатда ҳам бу таклиф тилга олинарди. Адабиётимизда шундай асарлар бор. Устоз Ойбекнинг “Болалик”, Абдулла Қаҳҳорнинг “Ўтмишдан эртаклар” асарларини ёшлигимда қизиқиб ўқиганман. Бу асарларда тарихий воқеалар ажиб тарзда баён этилган. Лекин коммунистлар ғояси чегарасидан чиқилмаган. Айниқса, атеистларча дунёқараш устун бўлган. “Бой ёмон, диндор ёмон”, – деган ғоя асарлар ўзагини ташкил қилган эди. Бу хатоликни ўша пайтда тўла англамаганман. Айниқса, Абдулла Қаҳҳор асарларида ўтмишни атайин ёмонлаш кучли эди. Бундан ажабланиш керак эмас, чунки у: “Мен партиянинг солдати эмасман, онгли аъзосиман”, – деб баралла эълон қилганди. Демак, партия ғояларига онгли равишда содиқ бўлган. Унинг барча асарлари партия дастурларига мос ҳолда ёзилган: “халқ душманлари”га қарши кураш бошланди (буни биз ҳозир “Сталин репрессияси” деймиз) – “Сароб” ёзилди; колхозлаштириш ҳаракатига бағишланиб “Қўшчинор чироқлари” романи дунёга келди. Мирзачўл ўзлаштирилишига бағишланиб “Шоҳи сўзана” битилди ва Сталин мукофоти билан тақдирланди. Хрушчёв деганлари Сталин даврини ёмонлаган эди – “Синчалак” ёзилди… “Ўтмиш шу қадар разил ва ёмонки, воқеалар ўқувчига эртакдай бўлиб туюлади”, деган мақсадда таржимаи ҳол ўрнида ёзилган асарга “Ўтмишдан эртаклар” деб ном берди. “Эртак” деб номланмиш бу битикларда ёлғон кўп эди. “Кўриб қўйларинг, Ўзбекистоннинг

Скачать книгу