Бадиият жозибаси. Эркин Рахмонов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бадиият жозибаси - Эркин Рахмонов страница 2

Жанр:
Серия:
Издательство:
Бадиият жозибаси - Эркин Рахмонов

Скачать книгу

“Мажма ун-наводир” асарида буюк истеъдод соҳиби Муиззий ҳақида маълумот берар экан, қуйида унинг бир байтини келтириб, нечта бадиий санъат қўллаганига ўқувчи диққатини тортади:

      “Ажамнинг ширинсухан ва латиф таъбларидан бири амирушшуаро Муъаззийдир. Унинг шеърлари тароват ва гўзалликда бебаҳодир…

      Офарину мадҳ суд ояд ҳаме,

      Гар баганж андар зиён ояд ҳаме

      Бу байт ичида еттита гўзал санъат бор: биринчиси – мутобиқ, иккинчиси –мутаззод, учинчиси – мураддаф, тўртинчиси – баёни мусовот, бешинчиси – азубат, олтинчиси – фасоҳат ва еттинчиси – жазолат.”2

      XII аср адабиётшунослигидаги ана шу мезон ўзбек ва форс-тожик мумтоз адабиётлари учун ХХ асргача ҳукм сурган (Эронда ҳозир ҳам шундай). Мумтоз шоирларимиз Ҳофиз Хоразмий, Атойи, Саккокий, Сайфи Саройи, Гадоий, Лутфий… Муқимийлар даврида ҳам шеъриятга баҳо мезони бадиият юзасидан, бадиий тасвир воситаларига бойлиги нуқтаи назаридан тош қўйилган.

      Биз мумтоз адабиёт намуналари байтларини илми саноеъ талаблари юзасидан синчиклаб кузатсак, ҳар бир байтда камида иккита, кўпида ўн бештагача бадиий санъат қўлланилганини кўрамиз. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун XIV ва XIX аср шоирларидан бир байтдан шеър олиб текшириб кўрайлик. Саккокийдан:

      Фурқатингда, эй пари, тан куйдию, жон йиғлади,

      Дам-бадам, икки кўзум худ қайғудин қон йиғлади.3

      1.“Эй пари” да “қиз” назарда тутилиб “пари” дейилгани учун истиорадир;

      2. “Эй пари!” – хитоб ва мурожаат бўлгани учун нидо санъатидир;

      3. “Эй пари!” – байтда ўқиш оҳанггини кескин кўтаришга хизмат қилгани учун илтифотдир;

      4. Тан куйди – муболаға;

      5. Жон йиғлади – ташхис, чунки жон шахслантирилган;

      6. Байтдаги “тан”, “жон”, “кўз” – таносиб кўрсаткичларидир. Чунки улар инсон аъзо-узвларидир;

      7. Дам-бадам – сўзнинг чизиқча орқали такрори мукаррардир;

      8. Кўзнинг қон йиғлаши – муболаға;

      9. “Йиғлади” сўзининг мисралар сўнггидги такрори радиф, яъни мураддиф санъатидир;

      10. Қайғудин қон – сўзларида “қ” ҳарфининг икки такрори тавзидир;

      11. Иккинчи мисрадаги кўзнинг йиғлари – ташхисдир.

      Энди Мунис ижодидан бир байтни кўрайлик:

      Кўз қаро қилма, ғайр қониға,

      Қоним ич қона-қона, эй қаро кўз!4

      1. Кўз қаро қилма – бировнинг жонига қасд қилма, деган ибора қўлланилгани учун таъбир санъати бўлади.

      2. Биринчи мисрадаги “кўз қаро” сўзлари иккинчи мисра охирида ўрин алмашиниб такрорлангани учун тарди акс санъатидир.

      3. Байтнинг “кўз” сўзи билан бошланиб, ўша сўзнинг такрори билан байтнинг якунланиши тасдир санъатидирки, буни иккинчи

Скачать книгу


<p>2</p>

Низомий Арузий Самарқандий, Нодир ҳикоятлар, Ғафур Ғулом номидаги АСН, Т., 1985, 35-бет.

<p>3</p>

Ҳаёт васфи, 1988, 255-бет.

<p>4</p>

Мунис, Сайланма, Ғафур Ғулом номидаги АСН, 1980, 123-бет.