Қазои Қадар. Аббос Саид
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Қазои Қадар - Аббос Саид страница 31
‒ Аёлларникими буви? ‒ қизиқиш билан унинг сўзини бўлди Карима. ‒ Қундуз терили қалпоқ кўпинча аёлларга тикилади!
‒ Ҳа, ўзиям алламбало телпак-да! Тоза мол ўлмас экан! ‒ яна тахмон томон кўз қирини югуртирди Риҳси кампир. ‒ Бир пайтлар куядори сепиб ташлагандим, ҳалиям ўзидай турган экан-да!..
‒ Ҳозир, шу кунда яна ана шундай қалпоқ кийиш модага киряпти-да, буви! ‒ билағонлик қилди Карима, Риҳси кампир у сўзларини охиригача эшитмаганидан норози бўлгандай қараб қўйганини сезгач, ичдан ноқулайлик ҳис этди, бу хижолатланиш унинг ташқи авзойида ҳам ўз аксини топди.
Ўз навбатида Риҳси кампирнинг хаёлидан ҳам: “Ҳозирги ёшлар жуда бетоқат-да, бердисини айтгунингча уриб ўлдиришдан ҳам тойишмайди”, деган ўй ўтди, юқоридаги сўзида давом этди:
‒ Шуни кичик аммангиз келганида қизи Адибага бериб юбораман деганимни биламан, уники тутиб кетса-да!.. ‒ асабийлашгандай бир қиёфада тағин бир бор ўнг тирсагини чап қўли билан силашга киришди у. ‒ Ҳалиги қалпоқни у тўнғич қизи Моҳирага мўлжаллаб турган экан, оқ пешонабоққа ўраб қутига… сандиққа солиб қўймоқчи бўлган жойимда қўлимга ёпишиб тортиб олса-да!.. ‒ ўша дамдаги ўзининг аянчли аҳволини кўзи олдига келтирганидан нафаси ичига тушиб кетаёзди Риҳси кампирнинг, у яна неваракелинига “бир ҳўплам чойдан ичай” дегандай тарзи мўлтираб қараганди, Карима дарров пиёлага чой қуйиб унинг оғзига тутди. Кампир бу сафар “ўзим ичаман” деб қаршилик билдирмади, неваракелини оғзига тутган чойдан бир-икки бор ҳўплади-да, “етади” дегандай тарзи қўли билан пиёлани нари итарди, Карима чойни курси устидаги патнисга ‒ пахтагулли коса ёнига эҳтиётланиб қўйиб бўлгач, яна аслига қайтиб, келини Тоҳира сатангга заҳрини сочгандай бир тарзда чала қолган гапида давом этди: ‒ Жувонимарг сатанг келинимнинг кучи кўпмасми, ўзиям айғиротдай-да яшшамагур, ҳалиги… манави қўлимнинг нима жони бор, ҳалиги қалпоқни тортқилаганда қўлимни манави еридан, тирсагимни чиқариб юборибди-да, балога йўлуққур! Ўша пайтда “вой” деганимни биламан, ҳеч бир парво қилмай, ҳа, ҳа, ажабланманг, парвосигаям келтирмай қалпоқни анави равонли айвони орқали ичкари уйига опкириб кетди-да! Тағин мени мазах қилгандай тантанавор, қўлидаги қалпоқни уёқ-буёққа ликиллатиб олиб кириб кетди-я! Бу билан: “Додингни кимга айтсанг-айтавер, иккинчи бор бу қалпоқни кўрмайсан ҳам, суюкли қизингнинг қизига бериб юбормайсан ҳам”, дегандай йўсинда устимдан кулишгача бориб етди-я! ‒ энди кўзларига ғам чўкиб, ўзининг ожизлигини ич-ичдан тан олгандай ҳазин овозда маълум қилди кампир, тағин оғриқли