МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ. ҲАМЗАТОВ РАСУЛ

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ - ҲАМЗАТОВ РАСУЛ страница 9

Жанр:
Серия:
Издательство:
МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ - ҲАМЗАТОВ РАСУЛ

Скачать книгу

бўркини кийдиришмайди. Ахир, бола бўркнинг тагида қолиб кетади.

      – Нега бўлмас экан? – дея баҳсга киришди таклиф киритган вазир. – Ой осмонда сузиб ўтаётган вақтда денгизда ҳам, жилғада ҳам акс этади. Биз бу аксни ой деб атаймиз, бошқа номда эмас. Нима учун Доғистон акси бўлган бу китобга бошқа ном излашимиз керак? Тўғри, бир эртакда тулки ойнинг сувдаги аксини бўрига бир бўлак думба деб айтган ва бўри бу сўзга ишониб ўзини сувга ташлаган. Аммо тулкининг айёрлиги ва ёлғончилиги ҳаммамизга маълум.

      – Бўлмайди, тўғри келмайди, – ўз фикрида қаттиқ туриб олди иккинчи вазир. – Доғистон – бу аввало географик тушунча. Яъни тоғлар, дарёлар, даралар, булоқлар ва ҳатто денгиз. Менга «Доғистон» деб айтишлари билан кўз олдимга географик карта келади.

      – Э, йўқ! – деб аралашаман мен. – Менинг юрагим Доғистон меҳри билан лиммо-лим, лекин у географик карта эмас. Менинг Доғистонимда географик ва бошқа чегаралар ҳам йўқ. Менинг Доғистонимда йиллар кетидан йил, асрлар кетидан аср келиши аниқ бўлган қатъий мезон ҳам йўқ. Менинг китобим, агар уни ёзсам Доғистон ҳақидаги ҳеч бир дарсликка ўхшамайди. Хаёл кенгликларимда асрлар қўшилиб кетади, кейин мен улардан энг муҳим тарихий воқеани, халқимизга хос энг муҳим хислатни, Доғистонга хос энг муҳим сўзни оламан.

      Тўғри, барча доғистонликлар учун Доғистон битта, ягона. Лекин ҳар бир доғистонликнинг қалбида ўз Доғистони бор.

      Менинг ҳам ўз Доғистоним бор. Менгина уни шундай кўраман, менгина уни шундай тасаввур қиламан. Доғистонимда шунча йил яшаб нимаики кўрган, билган бўлсам, менгача яшаган ва мен билан замондош доғистонликлар, қўшиқлар ва дарёлар, ҳикматлар ва қоялар, осмонда учган бургутлар ва отнинг туёғидан тушиб қолган тақалар, тоғ сўқмоқлари ва ҳатто дарадаги акс садолар қалбимда ўз Доғистонимни пайдо қилишди.

      ЁН ДАФТАРЧАДАН: Кисловодск. Хонада икки кишимиз. Мен ва ўзбек. Бизга деразадан тонг ва шом пайтида Эльбруснинг икки чўққиси яққол кўзга ташланади.

      Мен бу икки чўққини сочи олинган ва жангларда бошидан яраланиб, жароҳатини дока билан боғлаб олган Шомилнинг қўрқмас икки муридига ўхшатдим.

      Шу вақтда хонадошим чўққига қараб туриб, менга сўз қотди:

      – Бу икки ўркачли чўққи менга Бухородаги оппоқ соч-соқолли нуронийни эсимга солди. Гўё у қўлида бир лаган ош кўтариб келаётиб, тонгда водий гўзаллигини кўриб ҳайратланиб қотиб қолган.

      ЁН ДАФТАРЧАДАН: Калькуттада буюк Робиндранат Тагор уй музейида қуш расмини кўргандим. Бундай қуш дунёда йўқ ва ҳеч қачон бўлмаган. Лекин шундай қуш Тагорнинг тасаввурида пайдо бўлган, қалбида яшаган. Албатта, Тагор дунёдаги бошқа қушларни ҳеч қачон кўрмаганида, бундай мўъжизавий қуш суратини чиза олмасди.

      Менинг қалбимдаги шундай мўъжизавий қуш – бу менинг Доғистоним. Шунинг учун китобимни аниқ қилиб, «Менинг Доғистоним» деб номлашим керак. Бу билан Доғистон менгагина тегишли демоқчи эмасман, балки Доғистон ҳақидаги тасаввурларим бошқаларнинг Доғистон ҳақидаги тасаввурларидан

Скачать книгу