СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2. ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2 - ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН страница 5
Шайх Шамсидцин сабоғига қатнай бошлаганимга бир ҳафтача бўлганди. Бир куни у болаларга умумий қилиб са- вол берди: «Қани айтинглар-чи, ўтирганда қай тахлит ўти- ришлик энг мақбул саналади?» Ҳар ким ўз билганича жа- воб қайтарди. Навбат менга келганида, «ўтиришнинг энг мақбули тиззалаб, чўк тушиб ўтиришлиқдир», деб жавоб цилдим, Устоз менга синовчан назар ташлаб, жавобимни изоҳлаб беришимни сўради. Дарҳол жавоб қайтардим: «Киши намоз пайти Аллоҳга сажда қилганида, Қуръон оят- ларини тиловат цилганида худци щу тахлит ўтиради», дедим. Устоз азбаройи ҳаяжонланиб кетганидан, «Офарин!» дея мени олҳади.
Шу воҳеадан сўнг устоз менинг таҳсилим билан жидций шуғуллана бошлади. Янги-янги сураларни ўргатишга кириш- ди. Қийналиб қолмаслигим учун, у менга ҳажман кичик-ки- чик сураларни ўргатар эди, Маълумки, пайғамбаримиз Му- ҳаммад (с.а.в.) ҳали Маккадан Мадинага ҳижрат қилмаган чоғи худци шундай суралар нозил бўлган. Мен бу сураларни устознинг дастлабкй қироатидан сўнг дарҳол ўзлашти- риб олар, устозимнинг қайта такрорлашига ҳожат қолдир- мас эдим.
Каминанинг дарсларга муносабатим, илм олишга бўлган иштиёқим устозни беҳад қувонтирди. У менга пайғамбаримиз (с.а.в.)га Маккада эканида нозил бўлган «Ёсин» сурасини ўргаташни бошлади. Бу сура ҳажман катта сура бўлиб, унда 83 та оят бор. Шайх бу ишнинг ғоят қийин эканини ҳис этиб, деди: «Темур, мен бу сурани жуда аниқ ва бенуқ- сон қироат қиламан. Сен уни яхшилаб тингла, сўнг худди мен талаффуз қилганимдек бенуқсон такрорлашга ҳаракат қил. Агар қийинчилик туғилса, тортинмай айт – ёрдамла- шаман!» Шундай деб устоз «Ёсин» сурасини жуда ҳам ифо- дали ва чиройли тажвид билан қироат ҳилди. Фақат даст- лабки «Я син вал Қуръаннл ҳаким» оятидан сўнг бир мудцат тўхтаб, «Ясин»нинг маъносини билиш, билмасли- гимни сўради. Мен билганимча жавоб қилдим. Яъни, «Я» арабчада бировга мурожаат қилинганда ёки бировни ча- қирмоқчи бўлганда ишлатиладиган товуш эканини, аммо бу ўринда «син» сўзи қандай маънога эга эканини билмас- лигимни айтдим. Устоз уқдирди: «син» – инсон маъносини беради, аммо ҳар бир кишига эмас, муҳим кишига нисбатан ишлатилади. Мен ҳақиқатан ҳам араб алифбосидаги бирги- на ҳарф «син» – «инсон» маъносини беришини билмас эдим, Шу боис бу ҳақда устозимга айтим.
«Назарий жиҳатдан сен ҳақсан. Тўғри таъкидладинг, – дея мени маъқуллади устоз, – «син» ҳарфи бошқа ҳарфлар сингари бир трвуш, у алоҳида ҳолда маъно моҳиятига эга эмас. Бироқ бу ҳарф «Сирра» маъносинии беради. Кўрдинг- ми, Аллоҳ ўз Расулини шу қадар севадики, унга «Эй Рай- ҳон!» деб мурожаат қилмоқда».
Мен ўша кезлари араб.тилини у қадар мукаммал билмас эдим. Шунинг учун ҳам устоз «Ёсин» сурасининг ҳар бир сўзидан англашиладиган маънолар усгида узоқ тўхталмади,