ШАҲЗОДА ВА ГАДО. Марк Твен

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ШАҲЗОДА ВА ГАДО - Марк Твен страница

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
ШАҲЗОДА ВА ГАДО - Марк Твен

Скачать книгу

ЕН

      ШАҲЗОДА ВА ГАДО

      Роман

      Таржимон: Алишер САЪДУЛЛА

      Бир одамдан тинглаганим ушбу қиссани у дадасидан, дадаси эса уни ўз отасидан ва униси ҳам ўзининг отасидан ва ҳоказо қандоқ кўринишда эшитган бўлсалар, мен ҳам худди ўшандоқ ҳолатда сизга ҳикоя қилиб бермоқчиман. Уч юз ва ҳаттоки ундан ҳам ортиқроқ йиллар давомида уни оталар ўз ўғилларига сўзлаб келганлар ҳамда ҳикоят келгуси авлодларга бекам-кўст етказиб берилган. Эҳтимол, бу тарихий кечмишдир, балким нақл ёхуд афсонадир. Хуллас, у ҳаётий воқеа ёки халқона тўқима, деб узил-кесил хулоса чиқармаганимиз маъқул. Ҳар ҳолда ушбу ишлар қачонлардир бўлиб ўтган бўлса ҳам ажабмас. Балки ўша қадим замонларда бу ривоятга донишмандлар ва олимлар ҳам қизиқиш билдиргандирлар, аммо лекигин унга фақат оддийгина, бесавод аҳли раият чин дилдан инонган ва севиб тинглаган бўлишлари шубҳасиз.

      Муаллиф

      Хуллас, замонанинг зайлими, ё тақдирнинг ҳазилими,ишқилиб 16 асрдаги англияда ҳукм сурган оғир ва шафқатсиз ижтимоий тузум иллатларининг бир-бирига икки томчи сувдай ўхшаш, аммо ўзаро ғирт бегона бўлган ва биргина тасодиф туфайли ҳаётда ўринлари алмашиб қолган икки нафар самимий ва софдил болакайлар ўз бошидан ўтказган гоҳи кулгили, гоҳида аянчли, баъзан қувончли, баъзида фожеавий саргузаштлари мисолида ақл бовар қилмас даражадаги ғаройиб ва ажойиб баёнидир.

      Ёқимтой ва хуша[лоқ

      фарзандларим −

      Сузи ва Клара Клеменсга, чин

      юракдан муҳаббат ҳисси ила

      ушбу

      китобни бағишловчи падари

      бузургворларидан

      СЎЗБОШИ

      Бир одамдан тинглаганим ушбу қиссани у дадасидан, дадаси эса уни ўз отасидан ва униси ҳам ўзининг отасидан ва ҳоказо қандоқ кўринишда эшитган бўлсалар, мен ҳам худди ўшандоқ ҳолатда сизга ҳикоя қилиб бермоқчиман. Уч юз ва ҳаттоки ундан ҳам ортиқроқ йиллар давомида уни оталар ўз ўғилларига сўзлаб келганлар ҳамда ҳикоят келгуси авлодларга бекам-кўст етказиб берилган. Эҳтимол, бу тарихий кечмишдир, балким нақл ёхуд афсонадир. Хуллас, у ҳаётий воқеа ёки халқона тўқима, деб узил-кесил хулоса чиқармаганимиз маъқул. Ҳар ҳолда ушбу ишлар қачонлардир бўлиб ўтган бўлса ҳам ажабмас. Балки ўша қадим замонларда бу ривоятга донишмандлар ва олимлар ҳам қизиқиш билдиргандирлар, аммо лекигин унга фақат оддийгина, бесавод аҳли раият чин дилдан инонган ва севиб тинглаган бўлишлари шубҳасиз.

      О, саховат!

      Бормиш унда қўш ажр:

       Марҳамат кўрсатгувчи ҳам,

       Ва шафқатга ноил бўлмиш ҳам

       Савобга дохил.

       Қудратлилар илки

      куч олар шафқатдан.

       Ҳукмдорлар илтифоти –

      ўзлари учун фазл:

       У тож-тахтдан ҳам кўра

      кўпроқ

      Бағишлайди кўрк ва салобат.

      Ш е к с п и р. “Венециялик

      савдогар”1

      I БОБ

      ШАҲЗОДАНИНГ ТАВАЛЛУДИ ВА ГАДОНИНГ ДУНЁГА КЕЛИШИ

      Бу воқеа ўн олтинчи юз йилликнинг иккинчи чораги охирида юз берди.

      Куз кунларининг бирисида кўҳна Лондон шаҳрида қашшоқ Кентилар оиласида бир болакай бевақт дунёга келди. Айни ўша кунда давлатманд Тюдорлар хонадонида ҳам нафақат ўз яқинлари, балки бутун Англия сабрсизлик билан кутган ўғил таваллуд топди. Англия уни кўпдан буён орзуманд бўлиб кутган, шу ўғилни парвардигордан илтижо қилиб сўраган эди. Ниҳоят у олам юзини кўрганида эса, англияликлар қувончдан эсларидан айрилар ҳолатга келдилар. Ҳатто ўзаро нотаниш кишилар ҳам бир-бирларини қучиб-ўпиб, кўзларидан бахтиёрлик ёшларини тўкдилар. Ҳеч ким ишни ўйламайди, ҳаммалари байрам қилмоқдалар – камбағалу бойлар ҳам, ночору насабдорлар ҳам базми жамшид уюштириб, ўйин-кулгига берилиб, қўшиқлар айтиб, шаробхўрлик қиладилар. Бу маишатбозлик бир неча кун ва тун мобайнида тўхтовсиз давом этди. Кундуз куни Лондон ғаройиб томошахонага айланади: ҳар бир уйнинг айвончасида, томида рангдор байроқлар ҳилпирайди, кўчаларда тантанавор маросим нашидаси. Тунги манзара бундан ҳам гўзал: барча чорраҳаларда гулханлар гуриллайди, уларнинг атрофида эса беғам бекорчилар тўда-тўда бўлишиб кўнгилхушлик қиладилар. Бутун Англияда фақат ва фақат Уэльс шаҳзодаси, чақалоқ Эдуард Тюдор ҳақида гапиришади. Шаҳзода эса шоҳи-атлас йўргакларга бурканганича ётар экан, атрофида бўлаётган тўс-тўполонларни ҳам, атрофида олийнасаб тўралар ва хонимлар гирдикапалак бўлаётганларини

Скачать книгу