ОЛИГАРХНИНГ МЕРОСХЎРИ. Чингиз Абдуллаев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ОЛИГАРХНИНГ МЕРОСХЎРИ - Чингиз Абдуллаев страница 23

Жанр:
Серия:
Издательство:
ОЛИГАРХНИНГ МЕРОСХЎРИ - Чингиз Абдуллаев

Скачать книгу

style="font-size:15px;">      Ринат йўлкнинг поёнига етди-да, дуч келган эшикни очди. Бу ерда ҳеч ким йўқ эди. Шинамгина хонага кат қўйилган, кичик стол билан кўзгу бор, холос. У атрофига аланглади. Эшик очилиб қирқ ёшлардаги ёқимтой аёл кирди. Бежирим тикилган тим қора кўйлагига қараб, уни шоҳона рақс базмидан чиқиб келаяпти, деб ўйлаш мумкин эди.

      –Бир ўзингизми?– ҳайрон бўлди буниси ҳам. Афтидан, бу ерга, фақат, жуфт-жуфт бўлиб киришадиганга ўхшарди.

      Ринат жавоб бериб ўтирмасдан, бош ирғаб қўяқолди.

      –Бирортасини киритайми? – аёл Ринатга тикилиб турарди,– мен сизни илгари ҳеч кўрмагандим. Клубимизга аъзомисиз? Чиптангиз борми?

      –Албатта, бор-да, – кулди Ринат, –бўлмаса мени қўйишармиди? Энг зўр чипта бизда-да.

      –Нечанчи рақамли? –суриштирди аёл.

      Ринат бир даста юз долларликни чиқариб, аёлга чўзди. Унинг юзига табассум ёйилди, пулни олди.

      –Ҳақиқатан, ҳам энг зўр рақам экан, –деди аёл, –кимни киргизай?

      –Танласам бўладими?

      –Сиз имтиёзли чиптага эгасиз, – тушунтирди аёл заррача хижолат чекмасдан, – бемалол танлайверинг. Огоҳлантириб қўяй, “чипта”нгизни бизнинг ходимларга, балки, ходималаримизга ҳам кўрсатишингизга тўғри келади. Буёғи сизнинг ихтиёрингизда.

      –Тушундим, – бош ирғади Ринат, – хўш, кимни таклиф қилай?

      – Йигитлардан бўлсинми ёки қизлар керакми? Кимни ҳоҳласангиз, ўша киради. Биттами, иккитами, учтами, истаганингизни айтишингиз мумкин.

      –Майли, қизлардан бўлақолсин, – деди Ринат, –битта, йўқ, иккитасини киритинг.– Кейин ҳеч қачон бирданига икки нафар аёл билан муомала қилмаганини эслаб қолди. Бир синаб кўриш керак. Ёки бояги коктейл миясига урдимикин?

      Аёл унинг иккиланаётганини сезди, чунки, бу борада кўзи пишиб кетганди. Шу боис юзига ёйилаётган кулгуни базўр яширди.

      –Кута туринг, –дея хонадан чиқди.

      У катга ўтириб, атрофга кўз ташлади. Қаердадир суратга оладиган махфий камера бўлиши мумкин. Ёш ”ишкал”ларнинг бутун қилиқлари суратга олинса, кейин ота-оналарини тилини қисишда фойдаланиш мумкин-да. Майли, уни ҳам суратга олишсин. Ўзиям зўр беҳаё фильм чиқади-да.

      Эшикни таққилатмасдан икки нафар аёл кириб келди. Ринат уларга қараб туриб, умрида биринчи марта шу қадар соҳибжамол аёлларга дуч келганини ўтказди. Улардан бири ёнига келди.

      –Учта нол, – тушунтирди у, – англагандирсан?

      –Олдида бири биланми? –аниқлик киритишга уринди Ринат.

      –Икки ёки уч бўлса ҳам бўлаверади. Бу сенинг биздан нима талаб қилишингга ва саховатингга боғлиқ. Қолганини эса ўзимизга қўйиб беравер.

      –Келишдик, -розилик берди Ринат. Катта бойлик анвойи лаззатлар бахш этиши мумкинлигига у яна бир бор амин бўлди. Афсуски, Оксана билан оралари тўғри келмади. Қиз унинг гапини эшитиб ҳам ўтирмади-я.

      У танасига икки жуфт қўл ёпишаётганин сезиб, кўзини очди. Наҳотки, бу ўзи бўлса? Куни кеча бунақа вазиятга тушиши мумкинлигини тасаввур ҳам қилаолмасди. Битта хонада уч кишининг шунақа иш билан шуғулланиши, йўқ, тўғри келмаскан. У шимини ечишаётганини пайқаб, шиддат билан ўрнидан турди-да, катга ўтириб

Скачать книгу