Тик қоялар қиссаси. Эдгар Аллан По
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Тик қоялар қиссаси - Эдгар Аллан По страница 8
Қачон бўлган, ким билар?) Шамол – меҳмон, қанотин
Ёзиб учар кўшк узра,
Хушбўйликда ёқимли —
Фазоларда у сузар.
Кечалари йўловчи
Нигоҳ ташлар ойнага,
Уйда ғувғув, тинглангчи, Кўринар гоҳ ўйнаган.
Ўта туриб уй бўйлаб
Одамдай аслзода
Князь ўйин кўрар шод,
Гоҳ хушнуд, гоҳ кўп зада.
Эшик лаъл ё сафсарранг,
Тиллоранг қоплама нақш —
Бу тўкинлик ялтироқ
Ичра хор[8] руҳ этар бахш.
Ўйнар гоҳо садолар
Водийлару кенгликда,
Шуҳратланар ҳукмдор —
Иқтидори – бойликда…
Руҳлар хафа, қарғадай
Қора, у кўшкка учар —
Князь асирга тушган
(На шафақни у қучар).
Ва олдинги салобат
Ватани учун бўлди,
Ўтган ёди даҳмада —
Мангу ўтмишда қолди.
Бўладики, дарбадар
Диққат билан қарайди,
Тўқ қизил рангда ёнар
Ойнада ким ўйнайди?
Нурсиз эшик тарайди —
Масхараомуз сояни,
Хаёлий бир дарёни…
Кулгу келар, кулгуки, —
Табассумсиз – поёни…
Кейинчалик биз ушбу баллада ҳақида гаплашдик, дўстим ўзининг қарашларини билдирди. Ҳар ҳолда, Родерик Ашернинг тўхтатиб бўлмас тахайюлоти гоҳгоҳ ақлидрок сарҳадларини кесиб ўтарди. Бу қатъият ўша, боболари уйининг пойдеворига қаланган кулранг тош билан боғлиқ эди. У бундай сезувчанлик қобилиятини тошларнинг таркиби, жойлашув тартиби ва яна кўл муҳитида ҳосил бўлган пўпанак ва замбуруғлар, уйни ўраб олган яримжон дарахтлардан оларди. “Ҳа, буларнинг ҳаммасини ўз кўзинг билан кўришинг ва ишонч ҳосил қилишинг мумкин, – деди Ашер (бу сўзларни айтганда, сесканиб кетдим), – ўз кўзинг билан кўришинг мумкин, шубҳасиз, ҳиссиётлар кўл узра қуюқлашиб боради ва уй деворларида ҳам ўз хусусиятларини йўқотмайди. Бунинг натижасида эса, – сукут сақлаб қўшиб қўйди у, – енгиб бўлмас ва даҳшатли куч бутун Ашерларнинг тақдирини ҳал қилаётир”.
Касалманд дўстим қанча бош қотирган китоб лар унинг ғалати қарашларига тўғри келади. Биз Грессэнинг “Вервер” ва “Ибодатхона”, Макиавеллининг “Бельфегор”, Сведенборгнинг “Жаннат ва дўзах”, Хольбергнинг “Николас ва Климмнинг ерости саёҳати”, Роберд Фладнинг “Хиромантия”, Делашамбр ва Жан д‘Эндажинэ асарлари, Тикнинг “Зангор уфққа саёҳат” ва Кампанеллнинг “Қуёш шаҳри” асарларига мук камиздан кетгандик. Унинг яхши кўрадиган китобларидан бири доминиканлик Эймерик Жеронскийнинг in octavo[9] “Директориум Инквизиториум” томлиги эди. Ашер Помпония Мелнинг қадимги Африка сатира ва эгипанлари
8
Хор – жўр бўлиб куйлаш маъносида.
9
Инглиз ноширчилигида: бир босма табоқ.