Ишққа оид 40 қоида. Элиф Шафак

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ишққа оид 40 қоида - Элиф Шафак страница 16

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Ишққа оид 40 қоида - Элиф Шафак

Скачать книгу

Ахир унинг миясига ҳеч қачон мен бахтсизман, деган фикр келмаган эди-ку! Наҳотки инсон ўзининг эзилиб юрганини ўзи билмаса? Энг ажабланарлиси, шу гапни айтганидан заррача афсусланмади ҳам.

      Элланинг кўзи Азиз 3. Захаранинг электрон манзили ёзилган қоғозга тушди. Манзил жуда оддий эди, бу уни гўё ниманидир ёзишга чорлаётгандай эди. Элла узоқ ўйлаб ўтирмасдан компьютер олдига ўтирди ва хат ёза бошлади:

      Қадрли Азиз 3. Захара!

      Менинг исмим Элла ва мен адабиёт агентлигининг топшириғи билан Сизнинг «Ширин шаккоклик» романингизни ўқияпман. Ҳозирча унинг фақатгина бир неча варағини ўқишга улгурган эсам-да, у менга жуда ёққанини тан оламан. Босснинг бу борадаги қараши қандай бўлишидан қатъи назар, менинг шахсий фикрим шу. Сиз билан битим тузиш ё тузмаслик масаласида у буни назарга олади, дея олмайман ҳам.

      Назаримда, Сиз ҳаётнинг маъноси ишқда эканига ва бошқа ҳамма нарсалар катта аҳамиятга эга эмаслигига ишонасиз. Афсуски, мен бу фикрингизга унча қўшила олмайман. Лекин Сизга ёзаётганимнинг сабаби бу эмас.

      Мен Сизнинг «Ширин шаккоклик» романингизни ўқишим ажабланарли тарзда ўз ҳаётимда содир бўлган кутилмаган бир ҳодиса билан бир вақтга тўғри келиб қолгани учун ёзмоқдаман. Ҳозир мен катта қизимни жуда эрта турмуш қуриш керак эмаслигига ишонтиришга уринаётган эдим. Куни кеча мен унинг йигитидан улар бу режаларидан қайтишларини илтимос қилдим. Энди эса қизим мендан нафратланаяпти ва мен билан гаплашмаяпти ҳам. Менимча, қизим Сиз билан ҳамфикр бўлса керак, чунки иккингизнинг ҳам севгига бўлган қарашларингиз бир хил.

      Сизга ўз муаммоларим юкини ортганим учун узр сўрайман. Мен буни истамаган эдим. Блогингизда ҳозирда Сиз Гватемалада эканингиз айтилган экан. Дунё бўйлаб саёҳат қилиш ажойиб бўлса керак. Агар Сиз мабодо Бостонга ҳам келиб қолсангиз, балки учрашиб, бир финжон қаҳва ичиш чоғида суҳбатлаша олармиз.

      Сизга барча эзгуликларни тилаган ҳолда

      Элла.

      Элла ўзининг шинам сокин ошхонасида ўтирган ҳолда, яқин орада ҳам, олис келажакда ҳам учратиши мумкинлиги сира кутилмаган, номаълум бир инсонга бу хатни қандай ёзиб юборганини ўзи ҳам англамай қолди.

      Устоз

      1242 йил, апрель, Бағдод.

      Шамс Табризийнинг келгани Бағдодда билинмади, аммо мен унинг дарбадар дарвишларнинг ночоргина қўналғасида биринчи марта пайдо бўлган кунни сира эсимдан чиқармайман. Ўша куни биз эътиборли меҳмонларни кутаётгандик. Қозикалон ўз яқинлари билан бизникига ташриф буюрган эди; мен унинг ташрифи оддий дўстлик изҳоридан каттароқ бўлса керак, деган фикрда эдим. Сўфизмга салбий муносабатда экани маълум бу қози бизни, шунингдек, ўзига тегишли бу минтақадаги барча сўфийларни ўз назорати остидан четда эмаслигимизни менга эслатмоқчи бўлиб келган эди.

      У кенг юзли, қорни осилган ва калта бармоқларига қўша-қўша узуклар тақиб олган эди. Қозига овқатдан парҳез қилиш жоиз эди, лекин ҳеч ким, ҳатто ўз табиблари ҳам бу ҳақида унга оғиз оча олмаган

Скачать книгу