Ёзувчи учун атир. Неъмат Арслон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ёзувчи учун атир - Неъмат Арслон страница 1

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ёзувчи учун атир - Неъмат Арслон

Скачать книгу

қилдим. Юнглари ўсиқроқ, олагина ва ҳали ёш тумса мол. Балки урғочи ҳам эмасдир, лекин нима учундир менда бу мол ҳали туғмаган ғунажин деган тасаввур қолдирди. Нарироқда рангпар бир йигит товуқ пойларди. Касалманд эди у: ранги кўкимтир, юзи чўзиқ, кўзлари ғамгин. Унинг олдида иккита товуқ донлаб юрибди. Йигит уларни тутиш ниятида ўрмалаб боряпти. Унга ҳам бир-икки дақиқа қараб турдим. Рангпар йигит товуқларни тутиб, иккаласини оёғидан жуфт қилиб ушлаб, худди бир даста гулни кўтаргандай боши узра тутиб менга кўрсатди. Товуқларни у қандай ушлади, буни пайқамай қолдим.

      Бошлиқнинг ҳузурига киришим керак. Даҳлизчадан чап томонга ўтиб, чап ёндаги эшикни тортдим. Бошлиқ тўртбурчак шаклдаги катта, аммо саёз алюмин идишга энгашганча ниманидир капаларди. Унинг атрофида ердан шифтгача пахтаҳалвога ўхшаш қандайдир нарсалар қалашиб ётибди. Хона узунчоқ ва нимқоронғи. Ҳеч қанақа жиҳоз йўқ, столнинг устига ҳам дастурхон ёки ёпқич солинмаган.

      Бўйчангина бир аёл ўрнидан туриб менга жой берди. Хонада яна бир ёш йигит ҳам бор экан, уни кейинроқ пайқадим. Йигит ҳам ўрнидан турди. Мен бошлиққа яқинроқ жойдаги ёғоч курсига ўтирдим, аммо қандай ўтирсам ҳам, бошлиқнинг юзи яхши кўринмасди. Курсини кўтариб ҳар хил ҳолатда қўйиб кўрдим ва жойлашиб ўтирдим.

      Ҳовлида танани кўрганим, касалманд йигитнинг товуқ тутгани ва яна шунга ўхшаш бир-иккита воқеани бошлиққа маълумот сифатида айтиш, тўғрироғи, ўзимнинг корхона ҳаёти билан танишлигимни билдиришни истардим.

      Аёл столга сони билан таяниб, қошларини чимирганча менга қараб турарди. У жуда чиройли. Қиёфаси ғамгинроқ, юзи оддий, безаксиз, аммо қандайдир мумтоз. "Мен худди шундай юзни яхши кўраман" дедим ичимда. Унинг чимирилган қошлари пешонасига томон кўтарилиб учиб бораётган турна қанотидай синиқ бурчак ҳосил қилганди. Йигит кўринмай қолди. Бошлиқ менга қараб турар, аммо, афтидан, мени кўрмасди.

      – Вы что-то хотите сказать? – деди аёл мен томонга ярим ўгирилиб.

      Бироз саросимага тушдим. Русчани яхши гапиролмаслигимни билдириб қўйишдан чўчиб тараддудланиб қолдим. Бошлиқнинг ўзи билан гаплашмоқчи эдим. Шу мақсадда унга қарадим. Юзи, боши, гавдаси тўладан келган, ранг-рўйи тиниқ, қизил, умуман, бутун вужудидан соғлиқ гупириб турган киши эди у. Шу жиҳати билан содда ва эркин гаплашса бўладигандай туюлди. Чунки унинг юзида ғайритабиий ҳеч нарса йўқ. Одатда бундай одамларда билим у қадар чуқур бўлмайди. Улар суҳбатдошининг ички дунёсини ҳам юзакироқ, енгилроқ илғайдилар. Мураккаб жараёнларни билишга интилмайдилар. Ўша лаҳзада руҳиятимни илғайдиган киши менга керак эмасди, хаёлимда ҳовлида кўрганларимни баён этиш ва кузатувчанлигимни бошлиққа кўрсатишдан бўлак ҳеч нарса йўқ эди.

      Бошлиқ ҳеч нарса сўрамади. Стол устидаги тақвим варағини йиртиб олиб аввал аёлга, сўнгра менга кўрсатди. Эътибор қилдим: варақда 1941 йил 7 июль санаси турарди.

      Яна бироз ўтирдим. Аёл ҳолатини ўзгартирмади. Бошлиқ идишдаги унга ўхшаш нарсага қараб қолди. Хонадан чиқиб кетиш кераклигини англаб ўрнимдан турдим. "Сени итдай савалайман" ёки "Сизни эшшакдай ишлатаман" деганда нимани тушунасиз? "Эшакдай" деган сўз кимга тааллуқли? Ишлатувчигами ёки ишловчигами? Ҳар иккаласига ҳам. Шундай эмасми? Хўш, шу гапнинг фақат бир томонга тегишли шамоилини қандай топса бўлади? Инсон тафаккурининг сира ақлга сиғмайдиган жиҳатлари бор. Хонадан чиқиб ҳовлида кезарканман, ана шу тўғрида ўйлардим ва бундай ўй шу лаҳзадаги ҳолатимга сира мос келмасди.

      "Ҳозир грамматикага бало борми?" дедим бироздан сўнг ўзимга ўзим. Ундан кўра бошлиқнинг хонасидаги ҳолатни таҳлил қилсам бўлмасмиди. Нега у қора доира ичига олинган “25” рақамини бизга кўрсатди? Шу савол ортидан "Лекин аёл чиройли эди" деган гап хаёлимдан ўтди. Кейин хонадаги пахтаҳалво уюмлари, бошлиқнинг ун капалаши ва йигитнинг ғойиб бўлиб қолганини ўйладим. Ўша аёл сигарета чекармикин? Унинг лаблари қанақа эди ўзи? Юпқа, асабий ва ҳаракатчанми? Ёки оғир, қалин, серчизиқ ва дағалроқми? Кейин ўша аёл билан ўзимнинг ўпишаётган ҳолатимни, ёмғир шивалаб ёғаётганда бостирма остида турганимизни ва ниҳоят ёзнинг жазирама иссиқ пайтида унинг чўмилаётганини кўз ўнгимга келтирдим. Сочлари елкасига ёпишган, бадани сувда ювилиб ялтирарди. Тошларда шундай хусусият бор. Чизиқлари билинар-билинмас ранги хира тошни сувга ташласангиз, ажиб бир эврилишнинг гувоҳи бўласиз. Сув остида тош тиниқлашади, ранглар қуюқ тортади, чизиқлар ёрқин бўёқларга беланиб жилваланади. Уни сувдан чиқариб олсангиз токи қуригунча ўша кўринишини сақлаб туради. Қуригандан кейин боз боягисидай кўримсиз бир нарсага айланади. Чўмилаётган аёл ҳам шундай демоқчиман. Албатта, аёл чўмилмаганда ҳам жозибали. Мен ҳар иккаласининг ҳам тиниқлашувини муқояса қилмоқчиман. Йўқ, ўйлаб кўрсам аёл бутунлай бўлакча. Уни ҳеч нарсага муқояса этиб бўлмайди.

      Корхонада яна бир-икки кун қолишга қарор қилдим. Балки ўзгариш бўлар. Аммо нимани кутаётганимни, қандай ўзгариш бўлишини тасаввур этолмасдим. Энг ёмони, бу корхона нима билан шуғулланади ўзи, шуни ҳали аниқлаб ололганим йўқ. Мен бировнинг эшигини тақиллатишдан аввал ҳамиша ўйлаб оламан. Уйдан эркак ёки аёл чиқса қандай йўл тутаман, нима дейман? Қиз бола чиқса-чи? Лекин бошлиқнинг хонасига кираётганимда

Скачать книгу