Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача. Нурали Қобул
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача - Нурали Қобул страница
Авлиёлар қаршисида дилингини тий.
Машойихлар ҳикмати
Буюк тақдир – буюк қулликдир.
Сенека
“Asaxiy books” лойиҳаси доирасида чоп қилинди. Тошкент, 2022 йил
Ушбу электрон китоб учун муаллифлик ҳуқуқи “Asaxiy books” лойиҳасига тегишли бўлиб, “Asaxiy books” рухсатисиз уни ҳар қандай шаклда тарқатиш Ўзбекистон Республикаси қонунларига биноан тақиқланади.
1. Белдан пастга тушган сиёсат ёхуд отангни ўлдирганга…
Сиёсат – маблағсиз даромаддир.
Отасўзи
Сиз сиёсат билан шуғулланмасангиз ҳам, сиёсат сиз билан шуғулланади.
Монталамбер
Сиёсий қобилият – эртага, индин, келгуси ҳафта, бир ой ва бир йилдан кейин нималар бўлишини олдиндан башорат эта олишингиз, сўнгра эса бу ишларнинг нега амалга ошмаганлигини изоҳлай билишингиз демакдир.
ЧЕРЧИЛЛЬ
– “Нурли қуёш” колхозида табелчи эдим, – дея ҳикояларини бошлардилар раҳматли дадам чуқур нафас олиб, ғамгин оҳангда. – Шомга яқин тизза бўйи қору қаҳратонда қора терга тушган отини чоптириб, раис Шодмон ўрис ҳовлимизга кириб келди.
– Тез бўл, Холбўта! Сени биринчи секретарь Эргаш Холматов чақираётир! Отимга мингаш, ўзим олиб бораман! – деди раис ғолибона оҳангда.
– Райкомнинг менда нима иши бор? Коммунист бўлмасам. Оддий бир табелчи бўлсам, – раиснинг авзойига қараб шошиб қолдилар дадам.
– Мен билмайман, иним. Райком чақиртирибдими, демак муҳим бир гапи бор. Райком чақирганда сени мени қўявер, Ойқор тоғидаги малла айиғу кулранг бўрилар ҳам ғизиллаб етиб боради, – чорловнинг муҳимлигини таъкидлайди Шодмон ўрис.
– Сиз билсангиз керак, Шодмон ака, айтинг? Райкомнинг менда нима иши бор? – сўрайдилар дадам улар отга мингашиб йўлга тушар экан бу чақиртирувнинг хайри аломатдан эмаслигини сезгандай.
– Кўкдагини ўзи, ердагини райком билади, иним. Мен қайдан билай? Районда тўртта колхознинг раиси йўқ. Балки шулардан биттасига раис бўлиб кетарсан! – оғзини тўлдириб гапни айлантиради раис.
– Э-э, қўйсангиз-чи! Мендан раис чиқармиди?!
– Нега чиқмасин?! Оломонлик Эргаш этикдўзданки раис чиққанда, хат-саводи бор сендай табелчидан бемалол чиқиши мумкин.
– Илтимос, Шодмон ака. Менга ёрдам беринг! Раислик қўлимдан келмайди. Холматов сизди айтганингизни қилади. Мени тинч қўйсин.
– Қайдам, иним. Булар мени, халқни айтгани нари турсин, худонинг айтганиниям килишмайди. Нима деса индамай хўп деявер. Бошинга бирор ташвиш орттириб юрма.
Раис шундай дедию, бирдан дами ичига тушиб кетди. У коммунист ва раис бўлатуриб, худо деган сўзни оғзига олиб қўйган эди.
– Мени худо деганимни бировга айтиб юрмагин тағин, Холбўта. Одам гапирганда билиб билмай айтиб юборади-да, – дами ичига тушиб кетган эди раиснинг.
– Нега айтаман, Шодмон ака. Тушунаман, – дейди дадам қўрқа-писа.
Дадам раиснинг ташрифидан астойдил қўрққанларининг бошқа сабаби ҳам бўлган. У киши саккиз ёшда эканлар ўттиз еттинчи йилдан оталари – мулла Қобил Иброҳим ўғлини олиб кетган тўрт киши орасида қишлоқ советининг вакили сифатида худди шу киши – Шодмон ўрис ҳам бор эди.
Самарқанддан келган рус начальникларига сидқу садоқат ила елиб-югуриб хизмат қилганлиги учун уни овулдошлари орқаворотдан Шодмон ўрис дея аташарди.
Ўшанда дадам Шаҳзода энамга эргашиб отасининг орқасидан Девқўрғонгача йиғлаб борганлар.
Оталари икки йил ўтгач, Сибирь сургунидан қайтган. Бу ҳақиқатни раҳматли Шаҳзода энам шундай изоҳ этар эдилар.
– Улар ўша Сибирия деган ўрмондаги турмага боришибди. Ҳаммани қилган айби ҳақидаги қоғоз бор эмишу, бобонгники йўқ эмиш. “Нима айб қилгансан” деб сўрашсалар “билмасам” дер эмишлар бечора бобонг. Охири сутлар қоғозини тополмай, уйига жавоб беришибди. Пойизда қозоқ чўлида юриб юртга қайтишибди. Поезддаги катта ўғрилар бобонга ўхшаган бечорларга бир ҳафта сув беришмабди. Одам бир ҳафта сув ичмаса, ичак-чавоғи чириб кетар экан. Уйга бир ҳолу аҳволда кириб келганларида кўзимиз тушиб, ҳушимиздан кетай деб қолгандик. Соч-соқоли ўсиб кетган, кир-чир, эски матрас деган кўрпа билан уят жойиминан шамоллаган кўкрагини боғлаб олган. Кийим-кечак йўқ, сазойи бир аҳволда. Биздан рози-ризочилик тилаб, ичим ёниб кетяпти, дейдилар. Кун иссиқ, даданг акаси билан бориб, ҳар куни Ойқортоғнинг музидан олиб келади. Шу музни кўкракларига қўйиб ётардилар, бечора. Оғизларига совуқ сув томизамиз. Шу алфозда тўққиз кун ётдилар. Ўнинчи кун тонгга яқин Оллоҳга омонатларини топширдилар. Тўрт етим