Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача. Нурали Қобул

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача - Нурали Қобул страница 5

Жанр:
Серия:
Издательство:
Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача - Нурали Қобул

Скачать книгу

тарафга истироҳат учун борадиган Леонид Ильич Брежневнинг Берияси – Юрий Андроповнинг назарига тушди.

      Юрий Владимирович Фёдор Михайлович Достоевскийнинг “Всегда в истории России послушные собаки были в почёте” деган даҳшатли фикрини яхши билар эди. Силлиқ ва сипо, хотини чизиб берган йўлдан тўппа-тўғри юрадиган Горбачев Лаврентий Павлович Берия ҳалафининг кўнглидаги одам эди.

      Ўша давр шарт-шароити, раҳбар қодирлар иқтидору салоҳиятининг даражаси нуқтаи назаридан бундан-да ақллироқ ва ишбилармонроқ арбобни топиб бўлмасди.

      Мавжуд тузумнинг нотабиий ғоялар асосида ўқиб вояга етган, соцализму коммунизм деганини унинг асосчилари саналмиш Ленину Сталин деган доҳийлари ҳам тушунмаган жамиятда фақат шундай, кенг дунёвий фалсафаларни ўқиб-ўрганмаган, оламга ана шу тор сунъий дарчадан қарайдиган инкубатор жўжалари каби бир-бирига ўхшаш ва бир хилда фикрлайдиган арбоблар етиштирилар эди.

      Россия сиёсатида глобал дунёвий фикрловчи икки катта шахсият ва арбоб бор эди. Булар Анатолий Собчак билан Александр Яковлев эди. Қолганлари ўша – бўл тайёр, доим тайёр шиори остида етишган октябрят, пионер, комсомол ва коммунистлар эдилар. Булар орасида коммунистик идеологиядан бошқа илм, дин ва фалсафаларни ўқиб-ўрганувчи, бу ёруғ дунёда марксизм-ленинизм деган утопиядан бошқа мантиғу фалсафалар ҳам борлигини билиб ўрганишни истайдиган кишилар йўқ ҳисоб эди. Тор, бир ёқлама фикрловчи одам узоққа бормайди. Сўзсиз ҳаётнинг биринчи ва иккинчи синовларида қоқилади. Фаросатсиз одам умр бўйи аросатда, ҳаммадан хавфсираб, раҳбар бўлса ўз халқидан қўрқиб яшайди.

      Анатолий Собчакнинг узоқни кўра билиши ўз исботини топди. Борис Ельциннинг куни Собчак кашф этган қодир Владимир Путинга қолди.

      Борис Ельцин Путинга қадар ҳалаф излаб, Черномирдину Примаков, Кириенкою Степашин каби бош вазирларни қўлқоп каби алмаштиришди.

      Кудрину Немцов каби лидерлик даъвосидаги арбоблар ҳам ўйиндан чиқиб кетди.

      Анатолий Собчакдан хавфсираган Ельцин уни таъқиб этиб, устидан жиноий иш очмоқ амрини берди.

      Бу тазйиқу босимдан чўчиган Собчак Россияни тарк этди ва Парижда юрак хуружидан вафот этди.

      Екатеринбургнинг марказий майдонини кезар эканмиз, Николай иккинчи оила аъзолари билан отиб ташланган черков ертўласига тушдик. Ертўла эски ҳолича турар, черков биноси эса янги қурилгандек эди. Йўлдошларимдан бунинг боисини сўрадим.

      – Борис Ельцин Свердловск обкомининг биринчи секретарлигида черковни буздириб ташлади, – жавоб берди ҳамроҳим. – Зиёратчилар оқими кўп бўлганлиги учун президент бўлгач, гуноҳини ювиш мақсадида черковни қайта тиклашни буюрди. Сўнгра Москвада Сталин йиқитган Қутқарувчи Исо черковини ҳам тиклаттирди.

      Россия Федерацияси дохил барча республикалардаги қодирлар шундай салла ўрнига калла олиш таълимини кўрган, идрок доирасига сиғмаган ва ақли етмаган нарсага душманлик кўзи билан қараш руҳида тарбияланган эдилар. Марказга фикрловчи,

Скачать книгу