Чол ва денгиз. Эрнест Миллер Хемингуэй

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Чол ва денгиз - Эрнест Миллер Хемингуэй страница 17

Чол ва денгиз - Эрнест Миллер Хемингуэй

Скачать книгу

матонат билан ушлаб тура оларди, деб ўйлайсан? – деб сўради у ўзидан. – Ҳа, аминманки, у ҳам худди шундай қилган бўларди ва эҳтимол, менга қараганда навқирон ҳам забардаст бўлганлиги учун, яхшироқ қилиши ҳам мумкин эди. Устига устак отаси балиқчи ўтган… Суяк қадоғи жуда кўп азоб берармикин унга?»

      – Қайдам, – деди у ўзига-ўзи. – Мен умрим бино бўлиб суяк қадоғининг нималигини билмайман.

      Қуёш ботгандан кейин чол ўзига далда бериш учун бир маҳаллари Касабланка тавернасида бутун портда энг кучли одам ҳисобланган сьенфуэгослик барзанги негр билан куч синашганлигини эслай бошлади. Улар стол устига бўр билан чизилган чизиққа тирсакларини тираганларича, билакларини эгмай, панжаларини чамбарчас сиққан ҳолда бир сутка қимир этмай, ўтириб чиққан эдилар. Ҳар иккови ҳам бир-бирларининг қўлларини столга ётқизишга уринар эди. Атрофдаги одамлар гаров ўйнашар, керосин лампа ғира-шира ёритган хонага кириб чиқишар, у бўлса негрнинг қўли, тирсаги, башарасидан кўз узмас эди. Саккиз соат ўтгандан кейин, судьялар ухлаб олиш мақсадида, ҳар тўрт соатда алмашадиган бўлди. Ҳар икки рақибнинг ҳам тирноғи остидан қон силжий бошлади, ўзлари бўлса, ҳамон бир-бировларининг кўзлари, қўллари ва тирсакларидан кўз олмас эдилар. Баҳс бойлашганлар хонага киришар, чиқишарди; улар девор ёқалаб қўйилган баланд стулларга ўтириб олиб, мусобақанинг нима натижа билан тамом бўлишини кутишарди. Ёғоч деворлар тўқ зангори бўёқ билан бўялган, лампалардан уларга соялар ташланарди. Негрнинг сояси жуда ҳам баҳайбат бўлиб, шамол лампаларни тебратган пайтларда деворда лопиллар эди.

      Бутун кеча давомида гоҳ унинг, гоҳ бунинг қўли баланд келиб турди, негрга ром қуйиб тутишар ва сигареталарини тутатиб беришарди. Ромни ичиб олгандан сўнг негр шундай ҳам зўр берардики, ҳатто бир сафар чолнинг қўлини (чол у пайтларда чол эмасди, уни Сантьяго EL Campeon7 деб аташар эди) деярли уч дюймга букиб ҳам қўйди. Аммо чол билагини қайта тўғрилаб олди. Шундан кейин у ўзи яхшигина йигит ва обрўли полвонлардан бўлган бу негрни енгишига шубҳа қилмади. Ниҳоят, тонгда одамлар судьядан дуранг талаб қила бошлаган, судья эса нима қиларини билмай, фақат елка қисганда, чол бутун кучини бир ерга тўплади ва то негрнинг қўли столга қапишмагунча букиб тушаверди.

      Олишув дам олиш куни эрталаб бошланиб, душанба куни саҳарда тамом бўлди. Баҳс бойлашганлардан кўпчилиги дуранг бўлсин, деб талаб қила бошладилар, чунки уларнинг портга ишга чиқиш вақтлари бўлиб, бу ерда Гавана кўмир компанияси учун кўмир ёки қопланган шакар юклашарди. Шу бўлмаса, ҳаммаси ҳам мусобақани охирига етказишнинг тарафдори эди. Аммо чол енгди, енгганда ҳам юк ташувчиларнинг иш вақти бошланмасдан бурун енгди.

      Кейин уни узоқ вақт Чемпион деб атаб юришди, баҳор чиққанда эса у негр билан яна олишди. Бироқ бу сафар гаровлар оз пулга ўйналди ва чол иккинчи марта ҳам осон ғалаба қозонди, чунки сьенфуэгослик негрнинг ўз кучига бўлган ишончи биринчи ўйиндаёқ шикаст топган эди. Кейин Сантьяго яна бир қанча мусобақаларда қатнашди, аммо кўп ўтмай бу ишни ташлади. Чунки астойдил хоҳласа,

Скачать книгу


<p>7</p>

Чемпион (исп.).