Шаҳар муҳити ва уни ташкил этиш. Ибодулла Самандарович Бойжонов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Шаҳар муҳити ва уни ташкил этиш - Ибодулла Самандарович Бойжонов страница 2

Шаҳар муҳити ва уни ташкил этиш - Ибодулла Самандарович Бойжонов

Скачать книгу

мустақиллик шарофати, юртбошимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмаганимиз ва бўлмаслигимизнинг ифодаси сифатида олиб борилаётган улуғ ишларга бош бўлаётганлиги-нинг натижасидир.

      Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 04.04.2002 йил 354—11-сон қарорига мувофиқ амалга киритил- ган «Ўзбекистон Республикаси шаҳарсозлик кодекси»да жамият, давлат, юридик ва жисмоний шахсларниг шаҳарсозлик соҳасидаги манфаатлари, фуқароларнинг қулай, яхши фаолият кўрсатиш муҳити билан таъминлаш, умуман шаҳарсозлик фаолиятининг асосий талаблари очиқ – ойдин кўрсатилиб берилган. Китобни ёзиш жараёнида, ушбу ҳаётбаҳш қарор билан қайта – қайта танишиб чиқдим ва шунга таянган ҳолда ўз фикр мулоҳазаларимни изҳор этишни бурчим деб билдим.

      Китобда ўртага ташланган муаммолар ўз ифодасини топиб, мулоҳазаларим ҳаётга тадбиқ этилса, шаҳарларимиз обод, гўзал, кўркам бўлишига, жаннатмакон Ўзбекистонимиз янада гуллаб – яшнашига оз бўлсада ҳиссам қўшилганидан бахтиёр бўлар эдим. Китоб қўлёзмаси билан танишиб, масла-ҳатлар берган ҳамкасб дўстларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман.

      ШАҲАРЛАРНИНГ МАТЕРИАЛ ФАЗОВИЙ МУҲИТИ

      ВА УЛАРНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ

      Шаҳар муҳити халқ хўжалигини режалаштириш, қури-лишни қонунчилик негизида тартибга солиш, шаҳарларни материал-техник тузилмасини, лойиҳалашни меъморий режа-лаштиришни, инженер – техник ҳолатини мураккаб жараён-ларини бошқаришни ташкил қилишдаги комплекс тушунчадир.

      Материал – фазовий муҳит – шаҳарсозлик фаолиятининг натижасидир. Шаҳар муҳити кўп образлилиги, мазмунан бойлиги билан зарур масалаларни атрофлича ҳал қилишда турли соҳа мутахассисларини бу ишларга жалб қилинишини талаб этади.

      Шаҳар муҳитини замон талаби даражасида бўлиши аввало шу шаҳардаги табиий асосларга боғлиқ. Аҳоли пунктининг материал фонди ҳам бу борада муҳим аҳамиятга эга. Чунки шаҳар ўзининг бутун таркибий қисмлари, турар жой бинолари ва жамоат иншоотлари, саноат комплекслари ва техник қурилмалари, магистраллари ва транспорт воситалари билан фазовий материал муҳитини сифатини яхшилайди ёки аксинча ёмон аҳволга олиб келади.

      Шаҳар муҳитини ташкил этишда асосий тамойил қилиб тўлиқлик ва бўлинмаслик, унинг ҳамма таркибий қисмларини бир – бириси билан узвий боғлиқлигидир. Жиддий аҳамиятга эга бўлган боғлиқ жиҳатлардан яна бири шундаки, одамлар томонидан бу фаолият доимий бошқариб турилади.

      Шаҳар муҳити сифатини таъминловчи ва белгиловчи омиллар нимада? Биринчидан экологик, мувозанатни сақлаш лозим. Иккинчидан, аҳолининг ҳаётий фаолияти, жамиятни ижтимоий – маданий ривожига қўшаётган ҳиссасини эътиборга олиб, уларга яшаш, ишлаш, дам олиш шароитларини тўла – тўкис яратиб бериш зарур. Бу эса одамларнинг ўз ён атрофидаги предметларни, меъморий – фазовий, техник тузилмаларни қадрлаши ва такомиллаштириб бориши билан чамбарчас боғликдир.

      Шаҳар шароитида кўпинча антропоген типидаги

Скачать книгу