Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади. Ибадулла Самандарович Байджанов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади - Ибадулла Самандарович Байджанов страница 5
Хоразм Маъмун академиясининг қайта тикланиши Хоразм тарихи, илм-фани, санъат бойлигининг ўзига хослигини эътироф этилиши ҳамда давлат сиёсатида акс этишидир.
Бундан минг йил аввал Хоразм заминида «Дорул ҳикма ва маориф» ёки «Мажлиси уламо» номи билан вужудга келган Маъмун академияси қисқа фурсатда фаолият олиб борса-да, ўз даврида (1004—1017 йй.) жаҳон илм-фанининг ривожланишига катта ҳисса қўшди. Академиянинг ўзига хос жиҳатлари шундан иборатки, унда шоҳ Маъмун фармони билан кенг қамровли фундаментал тадқиқотлар олиб борилди. Айниқса, табиий фанлар, хусусан, математика, астрономия, геодезия, минерология, тиббиёт, доришунослик каби фанлар юксак босқичга кўтарилди. Табиий фанларда эришилган ютуқлар хозирги замон фани ютуқларига деярли яқинлиги билан ҳайратланарлидир.
Маъмун академияси, кўҳна Хоразмнинг узоқ ўтмишидаги илм- маърифат илдизлари билан бевосита алоқадор. У илк ўрта аср Уйғониш даври маданий юксалишининг қонуний натижаси бўлди. Зеро, кўхна Хоразмда фалакиёт (астрономия), риёзиёт (математика) ва бошқа илмларга бўлган қизиқиш анча эрта вужудга келган.
Ҳатто, инсон зотининг фазога парвози тўғрисидаги ғоя ва унинг илк амалиёти ҳам шу академия туфайли амалга оширилган. Заминимиз делтапланерларнинг ватани экани ҳақида Санкт-Петербургда сақланаётган бир қўлёзмада Исмоий ал-Жавҳарий (940—1008) деган астроном олимнинг Хоразмда илк бор фазога учганлигига оид маълумотлар бор.
Маъмун академияси минтақада фанни ривожлантирибгина қолмай, балки турли давлатлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлади, турли халқларни, эътиқодларни бирлаштирувчи дўстлик риштаси бўлиб тарих саҳифасига ёзилди. «Мажлиси уламо» илк бор толерантлик тараққиёт талаби эканлигини амалда кўрсатди.
Маъмун академиясида гипотеза тарзида олға сурилга ғоялар фаннинг беш юз йилдан кўпроқ ривожи учун омил бўлди. Масалан, Америка қитъасининг мавжудлиги, гелиоцентризм, эллипсоид, жисмларнинг тортилиши ҳақидаги ғоялар анча вақтларгача баҳсларга сабаб бўлди. Маъмун академияси қолаверса барча наслларга ва асрларга татигулик икки буюк даҳо Абу Райҳон Беруний ва Абу Али ибн Синони етказиб бергани учун ҳам фахрланишга арзийди.
Шуни таъкидлаш жоизки, «Мажлиси уламо» номи билан аталган бу илм маскани бир гуруҳ олим, адиб, шоирларнинг тасодифий йиғини эмас эди. Бошқача айтганда у қуруқ ерда тасодифан вужудга келмади, аксинча ўзининг мустаҳкам заминига эга эди.
Қадимги Хоразмда суғорма деҳқончилик, Амударё оқимига мослашган йирик каналлар, ноёб ирригация иншоотларининг вужудга келиши, махобатли шаҳарлар, қўрғон ва саройларнинг бунёд этилиши, гўзал меъморий ёдгорликларнинг қад кўтариши албатта математика, геометрия, геодезия, топография илмларисиз амалга ошмас эди.
Қадимги Хоразмда яратилган ноёб заргарлик