Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади. Ибадулла Самандарович Байджанов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади - Ибадулла Самандарович Байджанов страница 6
Кўчамизда улуғ ватандошимиз тўйи олдидан кенг кўламда кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишлари давом этади. Жаҳонга ном таратган, миллий қаҳрамон даражасига кўтарилган Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 йиллигининг тантанали нишонланишига фақат бизнинг маҳалла, кўча, Хоразм эмас, балки бутун Ўзбекистон аҳли ҳаётида унитилмас воқеа бўлади. Аслида бу мустақиллик неъмати, истиқлол шарофатидандир.
Фақат мустақиллик туфайли миллатимиз ва мамлакатимиз шон шарафи, шаън-шавкатини улуғлаган буюк алломалар, улуғ саркардалар, миллий қаҳрамонларимизни эъзозлаш, уларнинг қадр-қимматини жой-жойига қўйиш бахтига мушарраф бўлдик.
Нажмиддин Кубро, Аз-Замахшарий, Муҳаммад Раҳимхон Феруз каби ҳалқимизнинг аллома фарзандлари қатори Жалолиддин Мангуберди ҳақида ҳам бор ҳақиқатни айтиш учун кенг имкон очилди. Она юртида ўз Ватани учун жонини, умрини бахшида қилган ҳалқимизнинг даҳо фарзандлари қатори Жалолиддин Мангубердининг ҳам таваллуд санаси нишонланиши ота-боболаримизга бўлган чексиз иззат-эҳтиромнинг ёрқин намунасидир.
Жалолиддин Мангуберди Хоразм тарихида эмас, бутун Туркистон, бутун ўзбек миллий давлатчилиги тарихида ўз ўрнига, ўз салоҳияти ва мавқеига эга кучли тарихий шахс ҳисобланади. Бунга ўтмишдан бир мисол: Хоразмга қарши кўпдан хужум қилиб, бу ўлканинг бойликларини талаш илинжида юрган мўғул феодаллари сардори Чингизхон Хоразмшоҳга мактуб йўллаб, осонлик билан таслим бўлишини, «ота-ўғил» тутинишни таклиф этади. Бироқ Хоразмшоҳ Муҳаммад Султон бу таклифни рад этиб, Чингизхон юборган элчилар карвонини мусодара қилиб, элчиларни қирғин қилади. Бундан ғазабланган Чингизхон 1219 йилнинг сентябрь ойида катта қўшин тортиб келади. Беш ойлик ҳужумдан сўнг энг кучли суворийлар, тош отувчи ва ўт сочувчи ўша замоннинг қудратли қуроллари билан таъминланган Чингизхон қўшинлари Хоразмшоҳлар пойтахти Урганчни тор мор қилади. Бойликларини топтайди. Хоразмшоҳнинг ўзи Каспий денгизнинг Манғишлоқ ярим оролида қувғинликда оламдан ўтади. Унинг фарзанди Жалолиддин Мангуберди отаси васиятига кўра тахтга ўтириб, Ватан ҳимоясига отланади. Мард Жалолиддин ниҳоятда кучли таркибга эга Чингизхон аскарларини биринчи бора мағлубиятга учратади. Бундан ҳатто Чингизхоннинг ўзи ҳам ҳайратланиб, тан бериб айтадики «Менинг тўртта ўғлим бор. Агар 40 ўғлим бўлганида ҳам, биргина шу мард Жалолиддинга алмаштирган бўлар эдим». Душманларда ҳам ана шундай ҳавас уйғотган эди у. Жалолиддин ўн йилдан зиёд Чингизхон лашкарлари билан аёвсиз ва бешавқат жанглар қилди. Озарбайжон, Грузия давлатларини забт этди, у мамлакатларда ўз номини абадийлаштиришга жазм қилиб, олтин-кумуш, мис тангаларда зарб эттирди.
Жалолиддин Мангуберди Ватан озодлиги йўлида ўз оиласидан жудо бўлди, ўзи ҳам шу йўлда жонини қурбон қилди. 1231 йил Курдистоннинг Майаффкин