La falsa esposa del jeque. Kristi Gold
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу La falsa esposa del jeque - Kristi Gold страница 11
Тургеневнинг “Муму” асари шундай асар.
Кейин, жониворларни кўкларга кўтариб улуғловчи, ҳатто унга сиғинувчи, уни илоҳийлаштирувчи асарлар яратилди. Жониворлар ҳатто одамдан ҳам ақлли, доно, одамдан ҳам инсонпарвар, халқпарвар, эзгу мақсадли қилиб тасвирланди. Одам ким, ҳайвон ким, билиб бўлмай қолди. Бундай жониворлар таъриф-тавсифини ўқиб, ўзи, инсон инсонга бўри экан, қайтанга, инсондан ҳайвон яхши экан, деган хулосалар ҳам пайдо бўладиган бўлди. Баъзи бир ҳайвонлар, масалан, итлар инсон билан баб-баравар қўйиладиган, айрим ҳолларда инсондан ҳам юксак қўйиладиган бўлди.
Жек Лондон ана шундай асарлар яратди.
Яна бир туркум асарлар пайдо бўлиб, булар бадиий асар бўлиб, бадиий асар бўлмади, илмий асар бўлиб, илмий асар бўлмади. Улар чинакам бадиий асар даражасига кўтарила олмай, илмийликка тобе бўлиб қолди. Оқибат, ўз соҳасига оид қўлланма асар бўлиб қолди.
Даррелл шундай асарлар ёзди.
Табиатни ким яхши билади? Рассомми? Йўқ, рассом кўз олдида турган тайёр табиатни қоғозга кўчиради. Ёзувчими? Йўқ, ёзувчи табиатга юзаки, сиртдан қарайди, табиат жамолинигина кўради. Табиатни ўз мақсади йўлида тасвирлайди. Тўлмаган ойни хоҳласа ёр қошига, тўлган ойни хоҳласа ёр жамолига қиёслаб тасвирлайди. Олимларми? Йўқ, олимлар табиатни билади, аммо ҳис қилолмайди. Олимлар табиатни қафасга қамаб, қафас тешикларидан мўралаб, девордан бўйлаб қараб ўрганади, шарикли ручка билан ўрганади.
Табиат ана шу уч олам нуқтаи назаридан келиб чиқиб тасвирланди. Аксарият ҳолларда бу уч олам нуқтаи назари, фикри бир-бирига тўғри келмай қолди. Рассомлар табиати бошқа, ёзувчилар табиати бошқа, олимлар табиати бошқа бўлиб келди. Сетон-Томпсон ана шу уч нуқтаи назар, ана шу уч қараш – рассомлик, ёзувчилик, олимликдан Сетон-Томпсон бўлди.
Сетон-Томпсон:
Табиатга зийрак анималист рассом, синчи адиб, нуктадон олим кўзи билан қаради.
Жониворларга тоза кўнгил, тоза кўз билан қаради.
Жониворлардан ўзининг қинғир, фалсафий фикрларини айтиш учун фойдаланмади.
Жониворларнинг ички дунёсини ҳалол, холисона очиб берди.
Ҳаётга жониворлар кўзи билан боқди.
Жониворларга тушкун муносабатда бўлмади.
Бирор-бир динга сиғинмади, яккаю ёлғиз паноҳи табиат бўлди.
Ўз бошидан кечирган ҳаётни, ўз кўзи билан кўрган табиатни, ўз қўли билан ушлаган жониворларни қандай бўлса шундайлигича бадиий асар қилди.
Сетон-Томпсон бадиий адабиётда биринчи бўлиб жониворларни бадиий асарнинг бош қаҳрамони қилиб олди. Ҳайвонларни образ қилиб тасвирлади, ҳайвонларни қаҳрамон даражасига кўтарди. Жамики ташқи муҳит, энг улуғ зот бўлмиш инсонни ҳам ҳайвонлар образини яратиш учун хизмат қилдирди. “Мен билган жониворлар”, “Қувғиндилар тақдири”, “Ҳайвонлар