САҲИФАЛАР. МЕҲМЕД ОКИФ ЭРСЎЙ

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу САҲИФАЛАР - МЕҲМЕД ОКИФ ЭРСЎЙ страница 3

Жанр:
Серия:
Издательство:
САҲИФАЛАР - МЕҲМЕД ОКИФ ЭРСЎЙ

Скачать книгу

ҳокимиятини юмшатишга, идора тизимига янги ўзгартишлар киритишга мажбур бўлди. У 1905 йил 17 октябрида “Давлат идорасини такомиллаштириш тўғрисила” номли манифестга имзо чекди. Унда фақат рус халқига эмас, Русияга қарам барча мамлакатлар, миллатларга ҳам ҳуррият, қонун чиқарувчи Думага ноиб сайлаш ва сайланиш ҳуқуқлари, сўз, матбуот, виждон эркинлиги берилиши баён этилган эди.Бу мустабид давлатнинг қўзғолган халққа ён бериши эди.

      Русия ватандоши деб

      ҳисобланувчи, аслида мустамлака бўлган Туркистонда, Идил бўйларида

      , Қиримда, Қофқозда яшаган турки халқлар

      Манифестга асосланиб бир томондпн ўзларининг Русия босқинидан илгариги дунёвий ва диний ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш ҳаракатига киришган бўлсалар, иккинчи томондан Думага ўз вакилларини кўрсатиш йиғинлари, намойишлар ва матбуот ташкил қилиш ишларини бошлаб юбордилар. ХХ аср бошла-ридаги бутун турки халқлар ҳаётида бу ҳол яққол кўзга ташланади.

      Авваламбор, Туркистон, Идилбўйи, Қирим ва Қофқоз турклари орасида бирликка интилиш ва ишбирлиги учун ўзаро хабарлашма юзага келди.

      Ялта-Алушка йўлидаги Ғаспира қишлоғида туғилган, Боғчасарой, Оқмачит (Симферопол), Йўлкермон (Воронеж) ва Москвада маълумот олган, эндиликда Боғчасаройда “Таржумон” газетасини чиқараётган, номи оламга таниқли олим, ёзувчи ва муҳаррир Исмоил Ғаспирали (Гаспринсикий) Манифест берган эркинликдан фойдаланиб:

      “Азиз ва муқаддас уч нарса бордирки, қанча сўйланса, ёзилса яна оздир ва оздир: буларнинг бири “диндир”, бири “тилдир” ва яна бири “илмдир”, деб ёзади (Ғаспирали. Танланган асарлар. Уч жилдлик. Истанбул, 2908 йил. Ш жилд. 87 бет).

      Туркистонда машҳур педагог, публицист, шоир ва жамоат арбоби Мунаввар қори Абдурашидхонов:

      “1905-нчи 17 октябрда берилмиш манифест, яъни ҳуррият жумла Русия фуқароларини асирлик зиндонидан озод қилиб, ўз ҳуқуқи диния ва дунявия-ларини талаб қилмоқда ва ўз мамлакатларини ислоҳида ва ўз мактаб ва мадрасалариға тартиб ва низом ижро қилмоқда,” деб ёзади Мунаввар қори Абурашидхонов (Танлангани асарлар. Тошкент, 2003 йил. 139 бет).

      Татаристоннинг машҳур шоири, ёзувчи ва публицист Абдулла Тўқай ўзининг “Онг” деган шеърила:

      Биз Бешинчи йилда бир кунда уйғондик тонг билан,

      Ишга даъват этди бизни кимдир эзгу ном билан…

      … Ўтди энди, дўстларим, ул ўтган иш, не бўлса ул;

      Энди ишлайлик очиқ кўзлар билан, чин онг билан,-

      деб ёзади. (Абдулла Тўқай. Асарлар. Беш томлик. Қозон. 2-жилд. 216 бет. )

      Манифест халққа матбуот ва сиёсий ташкилотлар тузишга рухсат берганлигидан фойдаланиб, Туркистон жадидлари бир қатор уюшма-жамиятлар билан бирга газета-журналлар чиқардилар. Тошкентда “Тараққий” (1906, 27 июн. Муҳаррири: Исмоил Обидий) , “Хуршид” (1906, сентябр. Муҳаррири: Мунаввар қори Абдурашидхонов ), “Шуҳрат” 1907,

      1 декабр. Муҳаррири: Абдулла Авлоний), “Тужжор” (1907. Муҳаррири:

Скачать книгу