САҲИФАЛАР. МЕҲМЕД ОКИФ ЭРСЎЙ

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу САҲИФАЛАР - МЕҲМЕД ОКИФ ЭРСЎЙ страница 4

Жанр:
Серия:
Издательство:
САҲИФАЛАР - МЕҲМЕД ОКИФ ЭРСЎЙ

Скачать книгу

номини еким деб ёзган; еким эса сентябр эмас, октябрдир; сентябрнинг туркчаси эйлулдир. Шунга кўра, Фитратнинг Истанбулга келган вақти октябр ойи бўлса керак, деб ўйладим.-М.А. ).

      Фитрат Истанбулга келиши биланоқ ўзидан олдин келган туркистонлик ёшлар бошлаган – Истанбулда “Бухоро умумий маориф жамияти” тузиш

      ишини тезлаштиради. Бу жамиятнинг Низоми ва Дастурини ёзади. Расман тан олинган бу ҳужжатлар 1909 йилнинг 26 октябрда эълон қилинади.

      (Ҳ. Болтабоев.Юқоридаги китоб. 19 бет.)

      Фитрат учун буишларнинг енгил кўчиши фақат унинг турли илмларни билиши туфайлигина эмасди, Туркияда ва бошқа мамлакатдарда илгари ҳам унинг кўрган-кечирганлари бор эди. Гап шундаки, Фитратнинг отаси сар-роф, савдогар эди. Фитрат эса “Бухорода 18 ёшларига қадар” ўқиган, сўнг, отаси ёнида хизмат қилган. Ота-бола бирга ҳажга боришган, Туркия, Эрон, Ҳиндистон, Арабистонда бўлишган” эди. (“Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти”. Тошкент. “Маънавият”, 2004. 357 б). Шу дарсликнинг айнан шу саҳифасида яна “унинг Москва, Петербург шаҳарларига ҳам саёҳат қилгани маълум. Бу сафар-саёҳатлар 1904-1907 йилларга тўғри келади” дейилган. Шу маълумотга асосланиб, Фитрат Русия ва Яқин Шарқ мамлакатларини кезган чоғида у ерлардаги ижтимоий-сиёсий ҳаракатларни ҳам кузатган ва озми-кўпми малака орттирган, деб тахмин қилиш мумкин.

      Фитрат Истанбулда 1909-1913 йилларда Дорулмуаллимин (Педагогика Институти)да , баъзи тадқиқотларга кўра, Истанбул Университетида ўқиган

      ҳамда Иттиҳод ваТараққий жамияти, Ёш Турклар инқилобининг ҳар бир қадамини катта ҳаяжон билан кузатган, “Сирот-и мустақим” журнали муҳар-ририяти билан яқин алоқалар ўрнатган.

      Фитрат ҳали Бухорода эканлигидаёқ бу журнал билан узлуксиз танишиб борарди. Япон олими Хисао Кўматсунинг ёзишича, 1908 йилда таниқли олим Абдурашид Иброҳим Бухорода бўлганида талабалар билан кўп учрашгани-нини, “талабаларнинг қобилиятини синаб кўрганини, Бухоро талабасида бир нави қобилият мавжудлигини” эътироф этган (Абдурашид Иброҳим. 20-аср бошларида Ислом дунёси ва Японияда исломият. 1-жилд. Истанбул. 1987. Ени Осиё нашриёти. 50 бет.) Х.Кўматсу давом этиб шундай дейди:

      “Мирараб мадрасасида таҳсил олаётган Фитратни Иброҳимбек учратганми, йўқми, билмаймиз. Шундай бўлса ҳам маълум вақт ўтиб Фитрат Бухорода усмонлилар газетаси “Сирот-и мустақим” учун бир ўқув тўгараги ташкил этган эди.” (Ҳ.Болтабоев. Фитрат ва жадидчилик. 269 бет).

      “Сирот-и мустақим” газетаси Ислом оламидаги орқага кетишларнинг сабаблари тўғрисида муҳим хулосаларни баён этар, мадрасаларни ислоҳ қилишга чақирар, калом ва ҳадис илмини бу кунги ҳаёт муаммолари билан боғлаб шарҳлар, янги-янги таклифларни ўртага қўяр эди. Унда Ҳиндистон, Русия, Туркистон, Яман, Ҳижоз, Миср мусулмонларининг аҳволига доир жуда кўп мақолалар бериларди. Булардан ташқари Меҳмед Окиф вақтинча Саъдий номидан фойдаланиб, ўзининг янги шеърлари ва мақолаларини шу газетада эълон қилиб борардики, улар ҳам ўта долзарб ва замонавий мавзуларда эди.

Скачать книгу