ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд. ТОИР МАҲМУД

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд - ТОИР МАҲМУД страница 15

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд - ТОИР МАҲМУД

Скачать книгу

19 йил ўтиб, яна ўзларининг ибораси билан айтганда «Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари» учун нимаики зарур бўлса, давлатимиз томонидан ҳаммаси муҳайё қилиб берилди.

      Буни биргина Андижон вилояти мисолида кўриб, гувоҳи бўлдик. «Универсиада–2010» мусобақаларини худди халқаро турнирлардагидек тайёргарлик билан, байрамона руҳда, юқори савияда ўтиши фикримизнинг ёрқин исботидир. Қолаверса, «Умид ниҳоллар», «Баркамол авлод» спорт ўйинларини ҳам йилдан-йилга аъло даражада ўтаётганлиги, давлатимиз томонидан ёшларимизга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг ифодасидир.

      Албатта, бу ғамхўрликка жавобан Ўзбекистон ёшлари барча жабҳаларда, айниқса, спортда мислсиз ютуқларни қўлга киритиб, давлатимиз байроғини баланд тутиб, мадҳиясини янгратиб Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрўсини янада ошириш учун астойдил интилмоқдалар. Шу боис ҳам Юртбошимиз «Универсиада–2010» спорт ўйинлари иштирокчиларига йўллаган табрикларида фахру ифтихор билан: «Универсиада ҳаракатининг ана шундай эзгу анъаналарини бошлаб берган Аббос Атоев, Абдулла Тангриев, Рустам Саидов, Ришод Собиров, Оқгул Омонмуродова, Светлана Радзивил, Севара Қодирова, Саида Искандарова, Вадим Меньков, Дилшод Мансуров, Элмурод Холиқов каби истеъдодли спортчиларимиз бугунги кунда Ўзбекистон шуҳратини бутун дунёга тараннум этиб келаётгани билан ҳар қанча фахрлансак арзийди», дедилар. Дарҳақиқат, булар каби яна юзлаб ёш спортчиларимизнинг фидоийликлари, ғалабалари боис Универсиадани дунёни кичик олимпиадасига қиёслашади.

      Яна шуни алоҳида таъкидлашни истардикки, юртимиз ёшлари олимпиада ўйинлари, жаҳон ва Осиё беллашувларида, кўплаб нуфузли халқаро турнирларда, илм-фан олимпиадалари, санъат кўрик-танловларида ғолиблик шоҳсупаларига чиқар эканлар, дилларининг туб-тубидан «Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз» деган садо отилиб чиқади. Аслида ҳам шундай эканлигини бугун бутун дунё аҳли эътироф этаётганини, ҳавас қилаётгани барчамиз учун завқли.

      Андижонда ой тўлган оқшом

      Юртимиз ёшларининг бу нуфузли анжуманда иштирок этиб, беихтиёр ўқувчилик йилларим ёдимга тушди. Биз 1960-1970 йиллар болалари лойқа ҳовузларда, ариқларда чўмилар, тўпни чанг, тупроқ кўчаларда тепар эдик. Бир кун у қўшнининг, бир кун бу қўшнининг дераза ойналарини синдириб қўйиб, маломатга қолардик. Айрим баджаҳллари девор оша ҳовлисига тушган коптогимизни пичоқ билан тилиб ташлаган пайтлари ҳам бўлган.

      Одатий кунларнинг бирида кўча эшигимиз олдида тўп сурар эканмиз, мен тепган тўп маҳалламизда истиқомат қиладиган, масжидга намозга келаётган Тўйчи бобонинг юзларига тегди. Афсуски, тўп отахоннинг тишларини синдирган экан. Лабларидан қон сизиб чиқди. Мен қўрққанимдан йиғлаб юбордим. Аммо Тўйчи бобо сўкинмади, қарғанмади:

      – Кўзингга қарасанг бўлмайдими, болам. Йиғлама, уят бўлади. Катта бўлсанг синган тишимнинг ўрнига тилласидан солдириб қўясан, – дедилар. Мен Тошкент вилоятининг

Скачать книгу