Ибройим Юсупов. Шарап Уснатдинов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ибройим Юсупов - Шарап Уснатдинов страница 18

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ибройим Юсупов - Шарап Уснатдинов

Скачать книгу

чечасининг хаёли бўлинганини ҳам сезиб турибди. Ана энди гапнинг учини чиқаришга сабаб топилди.

      – Чеча, нима деб ўйлаётганингизни чамалаб турибман. Қизимнинг каттаси эндигина ўн учга кирди. Бўй етиб турган бўлганида, у ёқ-бу ёғидан кўндириб, нима бўлса ҳам шоир болангизга берган бўлардим. Бизнинг уйдаги хўжайинимиз Ибройим қайнимни худди ўзининг туғишган инисидай кўради. Москвадан келгандан буён тез-тез чақириб, бирга чой ичади. Алламаҳалгача иккаласи гаплашиб ўтиришади. “Шу болани қўллашим керак, ҳали катта шоир бўлади”, деб умид қилади.

      – Илоё, айтгани келсин, уруғ-аймоғи билан барака топсин, – деб шивирлаган элтининг кўзларига бир томчи ёш келиб қолди.

      – Уйга келган меҳмонларга ҳам “Бизнинг Ибройим ҳали қорақалпоқларнинг Пушкини бўлади”, деб айтгани-айтган.

      – Чироғим-ов, у айтганинг ким?

      – У русларнинг бутун дунёга машҳур шоири. Бечоранинг умри қисқа бўлиб, ёшлигида ўлиб кетган.

      Элти ёқасини ушлаб, аста тупуриб қўйди.

      – Қўй, чироғим, унинг йўлини бермасин. Катта боламнинг урушдан яримжон бўлиб келганига анча чўкиб қолдим.

      Айимхон ўзининг ноўрин гапириб қўйганини тушуниб, тилини тишлаб қолди.

      – Кечирасиз, чечажон! Оғасининг тилаги шу одамнинг мартабасини берсин, деган маънода. Ҳали омонлик бўлса, уйимизга ҳам борарсиз, инингизни ҳам кўрарсиз. У кишининг бу болага бўлган кўнгли пахтадай оқ. Ростини айтсам, мен сизни кўришга Аметнинг топшириғи билан келиб ўтирибман…

      Амет Шомурадов халққа кенг танилган раҳбарлардан бири. Урушнинг дастлабки йиллари аввал қорақалпоқ давлат нашриётининг, сўнгра Тошкентда бадиий адабиёт нашриётида бошлиқ, уруш йилларида Қорақалпоғистон Халқ комиссарлари Кенгеси бошлиғининг ўринбосари, Маданият Кенгеси қошидаги Маданият ва санъат ишлари бўйича бошқарма бошлиғи бўлган. Бу йил бўлса Москва шаҳридаги олий партия мактабини битказиб келиб, партия котиби лавозимларида ишламоқда. Шоир, ёзувчи. “Совға”, “Эски мактабда”, “Ватан ҳақида қўшиқ” номли китоблари чиққан. Ёзувчилар орасида ҳам обрўли одам.

      Бир чойнак чойни ўртага олиб, ўзаро ҳамрозликни энди теранлаштиришаётган вақтда ҳалиги чақалоқ бир нарса чақиб олгандай, яна чирқираб йиғлади. Элтининг нари-бери тебратганига кўнмади. “Боланинг бир дарди борга ўхшайди”, деб ўйлади Айимхон. Элти чақалоқнинг йўргагини алмаштирди. Айимхоннинг гумони тўғри чиқди. Норастанинг бўйни орқага чалқайган ва бир томонга қийшайган эди. “Туғилганида нуқсони бор экан”, деб қўйди ичидан. Кўп ўтмай келини келиб, боласини олиб кетди.

      – Неварангизнинг оти ким? – Айимхон ўзини ноқулай аҳволдан халос қилмоқчи бўлиб сўради.

      Хонбиби элти ҳадеганда жавоб бермай, анча вақт ерга қараб ўтирди.

      – Отини Қуштарбой қўйиб эдик.

      – Вой, нега ундай қўйдингиз? Ҳозирги замонга мос эмаску, чечажон.

      – Қароғим, бунинг нимасини айтасан… “Қарчиғай олган тулкида не син бўлсин” дегандай Маденим урушдан майиб бўлиб келди. Бошига ўқ тегиб, миясининг ичида қолиб

Скачать книгу