Улуғбек хазинаси. Одил Ёкубов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Улуғбек хазинаси - Одил Ёкубов страница 15

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Улуғбек хазинаси - Одил Ёкубов

Скачать книгу

чўкди.

      Мавлоно Муҳиддин қирқ беш ёшлар чамасидаги, қош-кўзлари қизининг қош-кўзларидай қоп-қора, оқ-сариқдан келган, нозиккина, бўйчан бир одам эди. У пешонасини шойи қийиқча билан боғлаб, бошига учлик қора такя кийиб, авраси мовут қимматбаҳо сувсар пўстинига ўраниб олганди. Мавлоно қўш-қўш олтин узуклар тақилган узун ингичка бармоқларини чўзиб кўришди-да, ёстиққа ёнбошлади.

      – Оллоҳ шифо бергай! – Али Қушчи юзига фотиҳа тортиб дўстига қаради. – Қалайсен? Табибга кўриндингму?

      Мавлоно Муҳиддин “ҳа” деб бош ирғади-да, кўзини юмди.

      Хонага мадраса талабасига ўхшаган ёш маҳрам кириб, ўртага дастурхон ёзди, кумуш баркашларда иссиқ нон, сомса, пиёз пўстидай нозик чинни ликопчаларда асал, бодом, майиз олиб келиб қўйди.

      Али Қушчига хонада нимадир етишмаётгандай бўлиб, атрофига қаради, қаради-ю, бир зум ағрайиб қолди. Икки томондаги китобларга тўлиб турадиган қуббали жавонларда на бир китоб бор эди, на бир қўлёзма! Уларнинг ўрнига бежирим хитой чиннилари, четларига тилла суви юритилган мунаққаш пиёлалар, гулдор кумуш баркашлар, ўймакорлик билан ишланган нозик қумғончалар, ранг-баранг кўза ва кўзачалар терилган, бунинг ҳаммаси ярақлаб-чарақлаб кенг хонани заррин жилога тўлдириб юборган эди.

      Али Қушчи ҳайрон бўлиб, мавлоно Муҳиддинга қаради. У ҳамон кўзларини юмиб, ёнбошлаб ётарди. Али Қушчи кўнглига ёпирилиб келган аллақандай ёмон туйғуни босиб:

      – Кеча устод чақиртирган эркан, Кўксаройда бўлдим, – деди.

      Мавлоно Муҳиддин жойида бир қўзғалиб, йўталиб қўйди.

      – Каминага ҳам чопар юбормишлар. Таассуфким, хасталик сабаб, изҳори ихлос этмоқнинг чораси бўлмади.

      Мавлоно Муҳиддин негадир қизаринқираб, Али Қушчини дастурхонга қистади. Ажабо: у устод тўғрисида бир оғиз гап сўрамади.

      – Устод сизга салом йўллади…

      – Абадул-абад саломат бўлғайлар. Марҳамат, ноз-неъматдан олғайсиз, азизим… – Мавлоно Муҳиддин шоша-пиша патирларни ушатиб, Али Қушчини дастурхонга қистади. Али Қушчи совуқ кулимсираб:

      – Салом билан бирга устод бир нозик тилак билдирдилар, – деди.

      Мавлоно Муҳиддиннинг патир ушатаётган нозик бармоқлари ҳаракатдан тўхтаб, ҳавода муаллақ осилиб қолди.

      – Не тилак эрмиш?

      – Хабарингиз бордур, азизим, букун субҳидам аълоҳазратлари Мовароуннаҳр сарҳадига қўшин тортиб кирган шаҳзодага қарши юриш бошлади… Иншооллоҳ, қирқ йил шафоат қилган Тангри таоло бу сафар ҳам ўз иноятини дариғ тутмас… Ва лекин… – Али Қушчи устоднинг маҳзун чеҳрасини эслаб, бир энтикиб олди. – Ва лекин, бандаи ғофил ҳақ таолонинг ихтиёрини билмоқдан ожиздурмиз. Агарчи ҳумо қуши шаҳзоданинг бошига қўниб, юрт осойиши бузилса… расадхонадаги барча нодир китоблар, барча ноёб қўлёзмаларни асраб қолмоқ сизу бизга юкланибдур, биродари азиз…

      Мавлоно Муҳиддин “ялт” этиб Али Қушчига қаради.

      – Асраб қолмоқ?… Бунинг учун не қилмоқ керак? Ақлимга сиғмайдур…

      – Бунинг

Скачать книгу