Буюк Беруний. Комил Хоразмий
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Буюк Беруний - Комил Хоразмий страница 3
Илму маърифатдан бўлса гар огоҳ.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ироқ9,
Одил подшоҳ эди – тақдири бироқ –
Муносиб тушмади адолатига,
Дуч келди замоннинг жаҳолатига.
Бу ҳақда кейинроқ айтажакмиз сўз,
Бошга тушганини кўрар дерлар кўз.
Подшоҳ донишмандни олса агар тан,
Фуқаро шод бўлгай, гуллагай ватан.
Жаннат боғларидан олиб намуна,
Юртнинг ниҳоллари гуркираб унар.
Мансур10 таянч бўлмиш подшоҳга шу вақт,
Даҳо ақли ила ёришмишдир тахт.
Қондошликка туташ бунинг барчаси,
Мансур –ку подшоҳ амакиваччаси.
Улкан кашфиётлар меъмори бўлди,
Самони ўрганиб шукуҳга тўлди.
Математик эди ҳамда астроном,
Менелой11 йўлини қилди бардавом.
Беруний назмидан олиб иқтибос,
Таъриф қилайлик биз, бу мантиқа хос:
“Минбарларга чиқиб, ошиб мартабам,
Ўтди неъмат соясида кўп оним.
Боқди Ироқ оиласи сут билан,
Ниҳол эдим, Мансур бўлди дармоним” 12.
Мансур Берунийга худ13 падар эди,
Буларнинг иккиси жуфт гавҳар эди.
Қуёш баландлигин асбоблар ила,
Ўрганди Беруний шитоблар ила14.
Ўн олти ёшида қуёшга боқиб,
Ҳайратга чўмдирди Ибн Ироқни.
Ўрганди мунтазам араб лисонин15,
Глобус ясашнинг топди имконин16.
Жаҳонда илк бора глобус ясаб,
Ер шарин чизгани эмас бесабаб –
Қоронғи зулматга очган эди йўл,
Фанлар чўқисига узатганди қўл.
Дейдилар: кимда бор шундай шижоат,
Фаришталар унга тиз букар албат!
Қуёшни ва Ойни тадқиқ этди у,
Фалакка юксалмиш инсоний туйғу.
Дуч келди бир куни олими юнон,
Ўсимлик фанидан дарс берди чунон.
Ўсимлик забонин ўргатиб қўйди,
Беруний буни ҳам тақдирга йўйди17.
Тақдир ҳукми ила шундай ажабо,
Чекка бир қишлоқда улғаймиш даҳо!
Ер ости, ер усти идрокида жам,
Унга эшик очмиш ғаройиб олам.
Уни излар гўё маъданлар ўзи,
Шуъла талашади гар тушса кўзи.
Қўйингки, бир замон қолганча ҳайрон,
Европа ном бермиш унга: Ал Барон18.
Жаҳонни лол этган шу табарук зот,
Унинг маконидир хосиятли Кот.
Бунда ҳар бир одам яшар фаровон,
Матолар арзондир, арзон эрур нон.
Ариқларда гўё оқарди шарбат,
Табиблар илкидан чекинарди дард.
Шундай давлат эди гуллаган алҳол,
Довруғи достондир Боғ Эрам19 мисол.
Бу юртда адолат бақрарор эди,
Юлдузлар нафаси бир девор эди.
Ошно тутинганди
9
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ио хоазмшоҳ.”Беунийнинг болалик ва ўсмилик йиллаида Кот шаҳида Иоийла сулоласининг сўнгги вакили хоазмшоҳ Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ио ҳоким бўлган. Унинг амакиси Али Ибн Ионинг ўли Абу Нас Мансу ибн Али ибн Ио Беунийнинг биинчи ва бош табиячиси ҳамда устози ҳисобланади.” (П.Г. Булгаков. “Абу айҳон Беуний”, Тошкент, 1973. 8-бет.)
10
Мансур – Абу Наср Мансур ибн Али ибн Ироқнинг туғилган йили маълум эмас. У ўнинчи асрнинг ўрталарида туғилган, деб тахмин қилинади. “… Беруний туғилган пайтда Ибн Ироқ 25 ёшда бўлган. Ибн Ироқ куч-қувватга тўлган, ижодий фаолияти равнақ топган бир пайтда, 35-40 ёшларида Берунийни ўз тарбиясига олади.” ( Ўша манба, 8-бет.)
11
Ибн Ироқ ўз замонасининг машҳур олими ҳисобланган. У математика ва астрономияга доир кашфиётлари билан халқаро миқёсда ҳам танилган. “Шуни айтиш кифояки, фақат текис учбурчакларгагина эмас, балки шу билан бирга, сферик учбурчаклар учун ҳам синуслар теоремасининг дастлабки исботларидан бири шу олим қаламига мансубдир. Абу Насрнинг ушбу иши ўз вақтида Беруний ҳамда Насириддин ат-Тусийлар томонидан юксак баҳоланган эди. Ҳозирги фан тарихчилари эса олимнинг мазкур ишини математика фани тараққиётида буюк аҳамиятга молик иш деб баҳолашмоқда.
Абу Наср кўпгина илмий асарлар ёзиб оқлдирган, жумладан, Менелойнинг “Сферика”сига ёзган шарҳи, хоразмшоҳ Али ибн Маъмунга бағишланган “Алмажисти Шоҳий”си, Абу Жаъфар ал-Хозиннинг зижига ёзган “Тузатишлар”и ва “Астурлоб ясаш санъати ҳақида”, “(Евклид) “Негизлар”ининг ХIII мақоласидан шак-шубҳаларни ҳал қилиш”,”Вақтнинг нотекис соатларини аниқловчи (ёритгич) параллеллари ҳақида” каби рисолалари ва ҳоказолар бунга мисол бўлади. Эслатилган асарлари номларининг ўзиёқ олимнинг кўпроқ сферик астрономия ҳамда сфералар геометриясига қизиққанлигини кўрсатади. Абу Насрнинг Берунийни математика ва астрономия фанларини ҳар томонлама чуқур ўрганишга даъват этганлигининг боиси ҳам шу.” (Ўша манба. 8-9 бетлар.)
12
Бу Абу Райҳон Берунийнинг шеъри. ( Қаранг: ўша манба, 8-бет.)
13
“Худ” – “Худди” маъносида.
14
Беруний ўн олти ёшидаёқ астрономик кузатишлар олиб борган. “Олим ушбу кузатишларида Кот шаҳрининг географик кенглигини ҳамда эклиптиканинг экваторга оғиш бурчагининг катталигини аниқлаш мақсадида Қуёшнинг кеча-кундуз баравар бўлган пайтдаги баландлигини аниқлаган эди.
15
Шуни ҳам айтиш керакки, Беруний бу тадқиқот ишларини амалга оширишда араб тилидаги махсус астрономик адабиётлардан мустақил фойдаланган.” (Ўша манба, 9-бет.)
16
Ер шарининг глобуси фан оламидаги беқиёс ихтиролардан бири ҳисобланади. “Ушбу ғоя тарихи узоқ замонларга бориб тақалади: эрамизнинг II асрида яшаган Клавдий Птолемей Ер шари глобусини ясаш йўлларини кўрсатиб берган эди. Аммо, Птолемей кўрсатмаси биров томонидан амалга оширилганми, йўқми бизга маълум эмас. Сўнгги йилларга қадар Ер шарининг географик глобуси биринчи марта 1492 йили Мартин Бехайм деган олим томонидан ихтиро қилинган, деб юритилган. Берунийнинг “Геодезия”сидан географик глобус Беруний томонидан ясалгани маълум бўлди.” (Ўша манба, 10-бет.)
17
Беруний ёшлик чоғларида ботаника фанига қизиқади. Юнонлик (Грециялик) ботаник олим унга сабоқ беради. “Берунийнинг ўзи “Сайдана” асарида бу ҳақда уқйидагиларни ёзади: “Менда ёшлик чоғларимданоқ табиатимда ўз ёшим ва яшаш шароитларим йўл қўйган даражада билимга бўлган иштиёқ кучли эди. Буни тасдиқлаш учун шуни айтаман: ўша вақтларда биз томонларда бир юнон яшар эди; мен доим унга хилма-хил уруғлар, ўсимликлар, мевалар ва турли бошқа нарсаларни келтирар, кейин номларини ёзиб олиш мақсадида, бу нарса уларнинг тилида қандай аталишини сўрар эдим” (Ўша манба. 10-бет.)
18
Европа мамлакатларида Берунийга “Ал Барон” деганлар. (Қаранг: Тошпўлат Усмонов. “Абу Райҳон Беруний ва Маъмун академияси”. Тошкент, 2001.3-бет.)
19
Боғ Эрам – Боғи Эрам маъносида. Афсонавий боғ.