Буюк Беруний. Комил Хоразмий

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Буюк Беруний - Комил Хоразмий страница 9

Жанр:
Серия:
Издательство:
Буюк Беруний - Комил Хоразмий

Скачать книгу

style="font-size:15px;">      Шуни ҳам айтиш керакки, Беруний бу тадқиқот ишларини амалга оширишда араб тилидаги махсус астрономик адабиётлардан мустақил фойдаланган.” (Ўша манба, 9-бет.)

      16

      Ер шарининг глобуси фан оламидаги беқиёс ихтиролардан бири ҳисобланади. “Ушбу ғоя тарихи узоқ замонларга бориб тақалади: эрамизнинг II асрида яшаган Клавдий Птолемей Ер шари глобусини ясаш йўлларини кўрсатиб берган эди. Аммо, Птолемей кўрсатмаси биров томонидан амалга оширилганми, йўқми бизга маълум эмас. Сўнгги йилларга қадар Ер шарининг географик глобуси биринчи марта 1492 йили Мартин Бехайм деган олим томонидан ихтиро қилинган, деб юритилган. Берунийнинг “Геодезия”сидан географик глобус Беруний томонидан ясалгани маълум бўлди.” (Ўша манба, 10-бет.)

      17

      Беруний ёшлик чоғларида ботаника фанига қизиқади. Юнонлик (Грециялик) ботаник олим унга сабоқ беради. “Берунийнинг ўзи “Сайдана” асарида бу ҳақда уқйидагиларни ёзади: “Менда ёшлик чоғларимданоқ табиатимда ўз ёшим ва яшаш шароитларим йўл қўйган даражада билимга бўлган иштиёқ кучли эди. Буни тасдиқлаш учун шуни айтаман: ўша вақтларда биз томонларда бир юнон яшар эди; мен доим унга хилма-хил уруғлар, ўсимликлар, мевалар ва турли бошқа нарсаларни келтирар, кейин номларини ёзиб олиш мақсадида, бу нарса уларнинг тилида қандай аталишини сўрар эдим” (Ўша манба. 10-бет.)

      18

      Европа мамлакатларида Берунийга “Ал Барон” деганлар. (Қаранг: Тошпўлат Усмонов. “Абу Райҳон Беруний ва Маъмун академияси”. Тошкент, 2001.3-бет.)

      19

      Боғ Эрам – Боғи Эрам маъносида. Афсонавий боғ.

      20

      Абу Райҳон Берунийнинг шеъри. (Қаранг: Абу Райҳон Беруний. “Ҳикматлар”, араб тилидан А.Ирисов таржимаси, Тошкент, 1973. 99-бет.)

      21

      Палахман (палахмон) – тош отиш учун ишлатиладиган қурол (Қаранг: “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”, Москва, 1981. 569-бет.)

      22

      Маъифатпава подшоҳ, Беуний устозининг аиндоши Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ио 995 йилда Уганч амии Маъмун ибн Муҳаммад таафидан ўлдиилади. “… Уганч амии Маъмун ибн Муҳаммад кутилмаганда Котга ҳужум илиб, уни босиб олади, котлик Хоазмшоҳни атл ттииб, бутун Хоазмни ўз ҳукми остига билаштиади.” ( П. Г. Булгаков. “Абу айҳон Беуний”, Тошкент, 1973. 11- бет.)

      23

      Одил Ёқубов, “Кўҳна дунё”, Тошкент, 1986, 109-бет.

      24

      П.Г. Булгаков. “Абу Райҳон Беруний”, Тошкент, 1973. 11- 12 – бетлар.

      25

      Рай – ҳозирги Теҳроннинг жанубида жойлашган қадимий шаҳар.

      26

      Абу Маҳмуд ал – Хўжандий – олим. Астрономик асбоб-ускуналар ихтирочиси сифатида довруқ қозонган. “Абу Маҳмуд Ҳамид ибн ал-Хидр ал-Хўжандий (1000 йилда вафот этган) ўзи мустақил равишда мутлақо янги астрономик асбоб – секстант ихтиро этган машҳур олимдир. Ер остига ўрнатиладиган ушбу се

Скачать книгу