Буюк Беруний. Комил Хоразмий
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Буюк Беруний - Комил Хоразмий страница 8
5
Кот – Хоразмнинг қадимги пойтахти. “Хоразмнинг ақдимий пойтахти Кот Амударёнинг ўнг соҳилида, ҳозирда район маркази бўлмиш Беруний шаҳри ўрнида бўлган. (Унинг аввалги номи – Шаббоз). Қадим замонларда шаҳарда пахсадан ўралган Фир номли баланд қалъа бўлган. Қалъанинг теварак-атрофи уч қават девор билан ўралган. Беруний даврига келиб ақлъани шўх Амударё суви ювиб кетган. Х асрнинг охирларида шаҳар вайронага айланган қалъанинг шақрий томонида бўлган.
6
Бу даврда Кот ниҳоятда обод шаҳарга айланган. Араб географи ал- Муқаддасий бу ҳақда қуйидагиларни ёзади: “Шаҳар ғоят даражада кўркам; унда фозил-у олимлар, нафис адабиётнинг кўпдан-кўп билимдонлари бор”. Араб олимининг ушбу сатрлари Котда маданий ҳаёт юқори даражада бўлганлигидан, шаҳар хўжалиги ва савдоси ривожланганлигидан далолат беради.
7
Ҳақиқатан ҳам Муқаддасий ва Истаҳрийнинг, шунингдек, “Ҳудуд ал-олам” асари муаллифининг шоҳидлик беришича, шаҳарнинг оби ҳаёт билан тўла каналлари бўйларида катта-катта бозорлар, омборлар бўлган. Котнинг шимол томонга – булғорларга ва Шақрий Европанинг бошқа мамлакатларига, жануб томонга – Эрон ва Ўрта Осиёнинг Бухоро каби йирик шаҳарларига, Ҳиндистон, Хитой сингари мамлакатларга олиб борадиган савдо йўлларининг кесишган жойида ўрнашганлиги мазкур шаҳарнинг Ўрта Осиё ички ва ташқи савдосида катта роль ўйнашига сабаб бўлган.” (П.Г.Булгаков. “Абу Райҳон Беруний”, Тошкент, 1973. 7-8-бетлар.)
Кот шаҳрида савдо карвонлари тўхтаб ўтган. “… Хоразм давлатининг энг гуллаб-яшнаган даври IХ- ХI асрларга тўрғи келади, бу даврда у бой ва қудратли эди. Хоразм ўша даврда бутун Хазор ҳақонлиги ерларида ўз таъсирини ўтказишга эришган эди. “ (Мадрим Жуманиёзов. “Маъмун академияси”, Урганч, 1994. 16-бет.)
8
Муҳаммад – Берунийнинг исми.
9
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ио хоазмшоҳ.”Беунийнинг болалик ва ўсмилик йиллаида Кот шаҳида Иоийла сулоласининг сўнгги вакили хоазмшоҳ Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ио ҳоким бўлган. Унинг амакиси Али Ибн Ионинг ўли Абу Нас Мансу ибн Али ибн Ио Беунийнинг биинчи ва бош табиячиси ҳамда устози ҳисобланади.” (П.Г. Булгаков. “Абу айҳон Беуний”, Тошкент, 1973. 8-бет.)
10
Мансур – Абу Наср Мансур ибн Али ибн Ироқнинг туғилган йили маълум эмас. У ўнинчи асрнинг ўрталарида туғилган, деб тахмин қилинади. “… Беруний туғилган пайтда Ибн Ироқ 25 ёшда бўлган. Ибн Ироқ куч-қувватга тўлган, ижодий фаолияти равнақ топган бир пайтда, 35-40 ёшларида Берунийни ўз тарбиясига олади.” ( Ўша манба, 8-бет.)
11
Ибн Ироқ ўз замонасининг машҳур олими ҳисобланган. У математика ва астрономияга доир кашфиётлари билан халқаро миқёсда ҳам танилган. “Шуни айтиш кифояки, фақат текис учбурчакларгагина эмас, балки шу