Тўғри нафас олиш сирлари. А. Моськин

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тўғри нафас олиш сирлари - А. Моськин страница 7

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Тўғри нафас олиш сирлари - А. Моськин

Скачать книгу

каби хасталикнинг сабаби ҳисобланган ташналикдан қийналамиз. Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, ўзимиз хоҳлагандан 3-4 баробар кўпроқ сув ичишимиз керак экан. Бундан ташқари, сиз танангизда сув захирасини аввалдан тўлдириб қўйганингизда барча тизимлар ва аъзолар ишини нормаллаштириб, танани сув билан тўйинтиришнинг яна бир самарасини ҳосил қиласиз – бу оқсил-энзима ва ферментлар ишини фаоллаштиришдир. Ахир, уларнинг иш қобилияти тўғридан-тўғри сув миқдорига боғлиқ. Кўпчилик кишилар кўп сув ичишдан қўрқишади. Аслида эса танада суюқликнинг исроф бўлиши мумкин эмас. Агар биз ўзимиз хоҳлагандан кўра кўпроқ сув ичишга ўргансак, бунинг натижасида фақат бир нарса содир бўлади – буйраклар бу сувни ишлатиб, тана ҳужайраларининг керакли функцияларини фаоллаштириб, уни танадан чиқариб ташлайди.

      Агар танада сувнинг кўплиги кузатилса, тескари жараён бошланади, натрий осморецепторларни сувни шимишга мажбур қилади ва улар АДГ ишлаб чиқаришни тўхтатади, натижада буйраклар бутун қуввати билан ишлай бошлайди. Агар киши соғлом бўлса, бу тизим жуда самарали ишлайди. Сувсизланганда эса буйраклар бир суткада 1 литр сув ажрата бошлайди. Буйрак ишлаб чиқариш қуввати эса суткасига 20 литрни ташкил қилади. Буйракларимиз танадаги намликни жуда самарали равишда чиқариб ташлаш имконига эга. Чунки бу механизм танадаги сув-туз мувозанати бузилганлиги тўғрисидаги кичкина хабар билан ишга тушади – сув 1 фоиз етишмай қолганда тана кучли чанқоқни ҳис қилади. Шундай вазиятлар ҳам борки, ҳақиқатдан ҳам кўп сув ичишга тўғри келади. Уларни батафсил кўриб чиқамиз.

      Об-ҳавонинг иссиқ ёки совуқлиги

      Иссиқда танамиз суюқликни тер билан чиқариб юбориши ҳаммага маълум. Аммо қуруқ совуқ об-ҳаво шароитида ҳам бундан кам йўқотиш юз бермайди. Фақат у 40 градусли иссиқда бўлгани каби танадан оқиб чиқаётган тердек кўзга ташланмайди. 40 градусли совуқда ҳам намлик оғиздан буғ шаклида чиқиб кетади. Шу йўл билан сиз тери орқали эмас, ўпка орқали суюқликни йўқотасиз. Шунинг учун ҳам совуқ ҳавода одатдагидек сув ичиш зарур. Қишда уйдан чиқишдан олдин бир стакан сув (қайноқ чой ҳам бўлади) ичиш – сувсизлик белгиларининг олдини олишнинг зарур чорасидир.

      Жисмоний меҳнат

      Жисмоний зўриқишда, масалан, спорт машғулотлари вақтида ҳар соатда 1 литр атрофида бўлади. Шунинг учун вазиятни қувиб ўтиш мақсадида машқдан олдин ярим ёки 1 стакан сув ичиш, сўнгра бу муолажани ҳар ярим соатда такрорлаш зарур.

      Бошқача йўл тутиш ҳам мумкин: машқдан аввал ва кейин тарозида вазн ўлчаб кўрилади ва йўқотилган ҳар бир грамм вазн ўрнини шунча миқдордаги сув билан тўлдирилади (ҳеч бир ҳолатда кола, лимонад ёки қувват берувчи ичимликлар мумкин эмас).

      Авиасаёҳат

      Бу вазиятда сувсизлик сабаби – самолёт салонидаги қуруқ ва сунъий ҳаво. Шунинг учун парвоз пайтида, албатта, тоза сув ичиш зарур.

      Қандай қилиб кун давомида сув ичиш мумкин

      Буни уйқудан уйғонган заҳоти бошлаш керак.

Скачать книгу