Энг яхши даво. Абдукарим Усмонхужаев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Энг яхши даво - Абдукарим Усмонхужаев страница 10

Жанр:
Серия:
Издательство:
Энг яхши даво - Абдукарим Усмонхужаев

Скачать книгу

бир вақтнинг ўзида қорин мушакларини бўшаштиринг. Нафасни жуда чуқур олинг ва шундай жуда чуқур чиқаринг. Машқни 4 марта қайтаринг. Ҳар бир нафас даври давомида нафас олганда ҳам, чиқарганда ҳам мушак гуруҳларидан бирини бўшаштириб боринг: аввало оёқ, кейин қўл ва тананинг юқори қисми мушакларини, ундан сўнг жағ ва ниҳоят, қорин прессини бўшаштиринг.

      Асабий тарангликка қарши коктейллардан фойдаланинг: бир ош қошиқ қуритилган мармарак барглари устидан бир стакан совуқ сут қуйинг, қайнагач, 10 дақиқа давомида паст оловда тутиб туринг, докадан ўтказинг ва яна қайнатиб, сал совигач дарҳол ичинг. Ёки бир чой қошиқ оддий ялпиз, мойчечак ёки лимонўтни бир пиёла қайноқ сувга чойдек дамлаб ичсангиз ҳам бўлади.

      Бақбақанинг ички қисми марказини, шунингдек, билак-тирсак бурмаларидан уч бармоқ юқоридаги билакнинг ички томон сирти марказидаги антистресс нуқталарини шаҳодат бармоқ билан айлана-доира ҳолатида ходими(массаж) қилинг (соат миллари бўйлаб 9 марта айлантирасиз ва унинг тескари томони бўйлаб 3—4 дақиқа давомида уқалайсиз). Ўрта бармоқларни босинг, сиқинг ва бир оз тортиб қўйинг, ҳар қўлни 2—3 дақиқадан уқаланг, бу қон босими ва юрак фаолиятини асли ҳолига қайтаради.

      Асабий таранглик юз бергани заҳотиёқ ундан қочинг. 20 дақиқа давомида тез-тез юриш, секин, лўкиллаб чопиш ҳам эндокрин тизими фаолиятини яхшилайди ва бузилган асабларни тинчлантиради. Иложи бўлса, табиат қўйнига саёҳатга чиқинг, дарёларда чўмилинг, эшкак эшинг, Чимёнга чиқиб чанғида учинг, хуллас кўнгилни нима шод этса, шуни қилинг.

      Асабий таранглик юз беришини олдиндан тусмоллаб қўйинг ва уни тўлиқ қуролланган ҳолда кутиб туринг. Агар нохуш учрашув кутилаётган бўлса, сал олдинроқ (бир соатча олдин) 15—20 томчи валокордин, корвалол, новопассит ёки арслонқуйруқ дамламасидан ичиб олинг. У ҳам тинчлантиради, ҳам қон босимини пасайтиради.

      Агар хизмат жойида низо юз берса ва уйга кетишга ҳали вақт бўлса, унда у столга қапишиб қолманг. У ёқ-бу ёққа юринг, машқ қилинг, бошқа қаватларга чиқиб-тушинг. Уйда эса, у ёқ-бу ёқни йиғиштиринг, аввалдан қолиб кетган кирларни ювиб қўйинг, қўлингиз тегмай ётган ишларингизни битириб олинг.

      Ёки атрофга қаранг, кўзингиз тушган нарса ва буюмларнинг хусусиятларини хаёлингиздан ўтказинг, ҳар ҳолда шу ҳам фикрингизни чалғитади. Осмонга боқинг, қизиқроқ китоб ёки рўзнома топиб ўқинг, аквариумдаги балиқларни томоша қилинг, ўзингизга нима ёқса, шуни бажаринг.

      Кўзингизни юминг, хаёлан бир расмни чизаётганлигингизни тасаввур қилинг. Бирорта белгини ҳам чизиб кўринг, хаёлий суратлар фикрни тинчлантиради ва уни тартибга солади.

      Асабларни хушбўй ҳидлар билан тинчлантиринг. Хонанинг эшик-деразаларини зичлаб беркитинг, ўзингизга энг ёққан атирми ёки гулни хонага олиб киринг ва ярим соатча уни ҳидлаб ўтиринг. Бу муолажани дастлаб ярим соат давом эттириб, кейинчалик 2—3 соатгача етказинг.

      Иссиқ ванна қабул қилинг. 10 томчи

Скачать книгу