Энг яхши даво. Абдукарим Усмонхужаев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Энг яхши даво - Абдукарим Усмонхужаев страница 11

Жанр:
Серия:
Издательство:
Энг яхши даво - Абдукарим Усмонхужаев

Скачать книгу

тоғрайҳон, лаванда, сандал ҳидланг.

      Ваҳимага тушган одамарпабодиён, пўртахол, атиргул ҳидласин, уларни еса ҳам бўлади.

      Руҳий азобланишда пўртахол, долчин, миртагул, ялпиз, оққарағай, атиргул, мармарак ҳидлансин.

      Тунда даҳшатга тушиш, қўрқувлар юз берсаарпабодиён, пўртахол, атиргул ва сандал ҳиди ҳидлансин.

      Терида асабий тарангликлар оқибатида доғлар пайдо бўлсагрейфрут, лимонўт, атиргул, мойчечак ҳидлансин.

      Соч тўкилишида грейфрут, занжабил, қарағай, мармарак, эвкалипт ҳидланса, фойда беради.

      Қизил қон томирлари босими ошганда ёронгул, туринж, қораарча, шивит ҳидланади, дамлаб ичилади.

      Юрак уриши тезлашганда (тахикардия) арпабодиён, ялпиз, лавандалар ҳидланади.

      Юракда оғриқ турсаёронгул, лаванда, иланг-иланг, ялпиз, розмарин олмаси ҳидланади.

      Ошқозон оғриғидаарпабодиён, ялпиз, йирик нок, тизимгул, сарв барги, райҳон, атиргул, қалампирмунчоқ, қарағай, арпабодиён ҳидланади.

      Қонда қанд моддаси ошсаёронгул, грейфрут, туринж, қораарча, эвкалиптни ҳидлаш ёрдам беради.

      Мушаклар тиришишидатизимгул, қалампирмунчоқ, тоғрайҳон, занжабил, долчин, ялпиз, мойчечак, розмарин ҳидланг.

      Вужуднинг ҳимоя кучлари заифлашганда арпабодиён, қалампирмунчоқ, тоғрайҳон, арча шохлари, қарағай, долчин, туринж, ялпиз, норанж (мандарин), миртагул, қораарча, оққарағай, розмарин, мойчечак, тоғжамбил, эвкалипт шохлари Сизга қувват беради.

      Энг қўрқоқ жонивор ҳисобланган қуённинг буйракусти безлари, асосан адреналин ишлаб чиқаради, ваҳший ҳайвонларники эса – норадреналин ишлаб чиқаради. Бунақа аломатлар одамларда ҳам учрайди. Масалан, йили шер бўлган одамда ҳиссиётли асабий таранглик пайтида кўп миқдорда норадреналин ишлаб чиқарилади. Бунақа одамлар асабий таранглик вазиятларида ўзларини жуда бардам тутадилар, ўзларини йўқотиб қўймай, дарҳол чора-тадбир кўришга киришиб кетадилар. Уларда ички имконият захираси кучли бўлади. Бунақа одамларни «Шердек юраги бор», дейишади. Бу турдаги одамлар оддий, бир маромда кечадиган ҳаётга тоқат қилолмайдилар, уларга доимо ўз кучларини сарф қиладиган вазиятлар керак бўлади. Уларга маслаҳатимиз: ҳар куни иложи борича тоза ҳавода кўпроқ юринг, далага, қишлоққа боринг, тоққа чиқинг, истироҳат боғларида аста-секин яёв юриб сайр қилинг. Ўрмонларда, сердарахт жойларда ҳаво манфий ионлар билан бой бўлади, бу ҳаво Сиздаги асаб таранглигини пасайтиради, тинчлантиради.

      «Қуёнсифат» одамлар яхши ишлайдилар, яхши дам оладилар, аммо фавқулодда бир ҳолат юз бергудек бўлса, ўзларини йўқотиб қўядилар. Улар фикрларини бир жойга тўплашлари ва тетикланишлари учун уйда бир шаршара ҳосил қилишлари лозим бўлади. Бу шаршара уйдаги мусбат ионларни йўқотади. Бу мусбат ионлар одамни паришонхотир, бўшанг қилиб қўяди. Муздай сувни бор босими билан оқизиб қўйиш керак. Сув оқими қўлювгич чаноғи четларига урилиб оқаётганида, унинг яқинида, ярим метр (50 см) масофада ўтирилади. Сув зарралари бутун атрофни қоплайди, ҳаммаёққа сачрайди.

Скачать книгу