Келиннома. Рахима Шомансурова

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Келиннома - Рахима Шомансурова страница 19

Жанр:
Серия:
Издательство:
Келиннома - Рахима Шомансурова

Скачать книгу

ташкил этувчи уюшма сифатида оила ибтидоий даврдан мавжуд бўлиб келган. Айнан шунинг ўзида у даврда оиланинг мақсад ва вазифалари тугаган эди. Ҳозирчи?

      Уй, оила деганда фақат уй-жой, мол-мулк, мебелларни тушуниш керак эмаслигини таъкидлаб ўтиш керак. Буларнинг ҳаммаси оиланинг ҳаёт кечириши учун зарур воситаларгина холос. Зинҳор мақсади ва вазифаси эмас. Оиланинг энг муҳим вазифаси авлодлар бардавомлигини таъминлаш экани ҳақида юқорида сўзлаб ўтдик. Оила эркак ва аёлнинг эр-хотинлигини, оталиги ва оналигини, болалар тарбиясини таъминловчи муҳим даргоҳ. Бунда ҳам оқила момоларимиз аёллар зиммасига жуда катта вазифалар қўйишган.

      «Фарзанд – пайванд» дейди доно халқимиз. Дарҳақиқат, боласиз оилалар омонат бўлади. Бола ҳам уйни, ҳам кўнгилни тўлдиради. Шукрларнинг энг улуғи фарзандлик бўлгандаги шукроналикдир. Ота-онанинг фарзандга, фарзанднинг отаонага жавоб меҳрини элимизда табиатнинг инсонга бахшида этган энг олий неъмати деб баҳолайдилар. «Бу дунёнинг зийнати. Кўрсатганига шукр!» деб фахрланадилар.

      Авлодлар занжирини ўз зурриёди билан улаш фахри билан бирга, оила соҳибларида бу зурриёднинг ҳар томонлама комил ва солиҳ инсон бўлиши учун ғамхўрлик қилиш туйғуси ҳам пайдо бўлади. Бу башарият олдидаги ўз бурч ва вазифаларини тўғри тушунганлик аломатидир.

      Оила барқарорлиги, фарзанднинг ҳам ота, ҳам она меҳридан қониб қўш қанотли бўлиб ўсиши учун ўзини, борлиғини, лозим бўлса мансаби, илмдаги мавқеи, соғлиғидан кечиш фақат аёлларга хос қурбонлик. Бу фидойиликни хокисорлик ва камтаринлик билан фақат аёллар қила олишади. Эрга қараб: «Мен ҳам сенга ўхшаган одамман, мартабам сеники билан тенг. Энди болага сен қара, лозим бўлса ишингдан, мартабангдан кеч!» деб туриш – аввал ҳам, ҳозир ҳам ярашмаган савдо. Аёл, она берган қурбонликлари эвазига катта мукофотни аллақачон олиб бўлган: «Жаннат оналар оёғи остидадир!»

      Анча кейин олинадиган ва бу дунёдагиларнинг ҳеч бири кўрмайдиган, қарсак чалиб олқишламайдиган бу унвон, бу мукофот ҳақиқий аёл, чин оналарга бугун қувват беришини англамаган аёлларгина осон ажралиб кетаверишади. Улар фақат ўзларини ўйлайдилар, кейинги пушаймон, армон дардини туймайдилар, деганлар фикрига қўшиламан. Аммо бу дунёдаги энг олий мукофот – болалар меҳридан бебаҳраликларига ачинаман ҳам. Ёшлигида иккинчи қаноти – ота меҳридан айирганларни болалар кечирармикин, севармикин? Севса, бу қандай севги бўлади? Ҳар назаридан нур ёғилиб турадиган севгими ёки ҳар қарашида армон, ўкинч, ўксиклик дилни эзадиган севгими?

      Кўп қизларимиз баъзида «катта хонадонларга тушганлари»дан, серфарзанд жойларга «қул бўлганлари»дан нолийдилар. Катта охурдан емак ҳам, меҳр ҳам тегмайди, дейишади. Ростмикин? Бу ҳам калта қарич билан катта оламни ўлчашга беҳуда уриниш эмасмикин? Кўпчилик жойда ҳар бир кишидан бир фазилат олинса ҳам, инсон камолотга етади-ку!

      Қайсидир китобда ўқиганим эсимда: бастакор Г.Ф.Гендель, Наполеон Бонапарт – саккиз болалик, файласуф И.Кант, бастакор Р.Вагнер – тўққиз болалик, И.С.Бах – ўн икки болалик

Скачать книгу