Келиннома. Рахима Шомансурова

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Келиннома - Рахима Шомансурова страница 29

Жанр:
Серия:
Издательство:
Келиннома - Рахима Шомансурова

Скачать книгу

инсон – табиат яратган ноёб асарларнинг энг бебаҳоси», деб бежиз айтишмаган. Ёшлигингизда унча эътибор бермассиз, аммо соғлом бўлиш ҳам катта илмлиги рост. Ана шу илмнинг дебочасини академик Н.М. Амосов шундай таърифлайди: «Инсоннинг нақадар буюклигини кўринг! Унинг қадами аллақачон Ойга етди ва тезда бошқа планеталарга ҳам ташриф буюради. Тез орада у сунъий ҳаёт ва сунъий онгни барпо қилиши, улар табиий борлиқ билан алоқага киришуви, табиат яратганларини такомиллаштируви мумкин. Яна шундай суръатлар билан ривожланяпмизки, яратувчи бўлган инсонни – худо деворгинг келади!

      Энди бошқа манзарани кўринг. Катта шаҳарнинг кўчаларидан ўтсангиз, кавушини асфалтда судраб босаётган, зўрға нафас олаётган, семириб кетган, кўзлари нурсиз кишиларни ҳам кўплаб учратасиз. Улар дард ва ўлимдан шундай қўрқадиларки… Беихтиёр космосни забт этган, Бетховен сонаталарини яратган, инсонпарвар гармоник жамиятнинг буюк улкулари (идеаллари)ни илгари сурган ҳам шу инсонми ўзи, деб ўйлаб қоласан киши. Эътибор қилинг:

      * Кўп касалликларнинг келиб чиқишига табиат эмас, жамият ҳам эмас, фақат одамнинг ўзи сабабчидир. Кўпинча у дангасалиги ва қизғанчиқлиги, айрим ҳолларда эса онгсизлиги сабабли касал бўлади.

      * Тиббиётга кўпда умид боғламанг. Тўғри, у кўп касалликларни даволаши мумкин, бироқ инсонни буткул соғлом қила олмайди. Ҳозирча у одамни қандай қилиб соғлом бўлиши мумкинлигини ҳам ўргата олмайди.

      * Соғлом бўлиш учун кишининг ўзида муттасил ва мақсад-моҳиятли ҳаракат бўлиши керак. Уларни бошқа бирон нарса билан алмаштириб бўлмайди. Инсон шу даражада мукаммалки, соғлигини у қоқилган нуқтадан тиклаши мумкин. Фақат кексалик ва хасталикларнинг чуқурлашуви натижасида ҳалиги айтилган ҳаракат ҳам кучайиб боради.

      * Ҳар қандай ҳаракатнинг катта-кичиклиги рағбат берувчи омиллар билан белгиланади, рағбатлантирувчи омиллар эса мақсад-моҳияти, вақт ва шу мақсадга эришиш эҳтимоли билан белгиланади. Бунда яна кишининг характери ҳам муҳим рол ўйнайди. Афсуски, саломатлик кишининг олдида муҳим мақсад сифатида ўлим эҳтимолдан ҳоли бўлмай қолгандагина кўндаланг бўлади. Бироқ иродаси мустаҳкам кишига ҳатто ўлим ҳам кўп таҳдид қила олмайди.

      * Саломатлик учун бараварига тўрт омил зарурдир: жисмоний ҳаракат, таомда чекланиш, чиниқиш, дам олиш вақти ва ҳордиқ чиқариш малакасига эга бўлиш. Ва яна бешинчиси – бахтли ҳаёт! Афсуски, аввалги тўртта омилларсиз айтганимиз бешинчи омилнинг ўзи саломатликни таъминлай олмайди. Бироқ агар ҳаётда бахт деган нарса бўлмаса, унда зўр бериб олдинга интилиш ва очликка чидаш учун киши рағбатни қайдан оларди? Афсуски, бундай рағбатни топа олмайди!

      * Табиатнинг бизга ҳиммати жуда баланд. Баъзан кунига йигирма дақиқа ёки ярим соат жисмоний машқларни бажариш, бажарганда ҳам астойдил, терлаб-пишиб, томир урушлари икки баробар тезлашгунча бажариш билан саломатликни жойига келтирса бўлади. Табиатнинг бизга ҳиммати шу-да! Жисмоний машқлар вақтини икки баравар кўпайтирсангиз, ундан ҳам яхши!

      * Ҳаддан зиёд кўп

Скачать книгу