Буюк Амир Темур ёқути. Озод Муъмин

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Буюк Амир Темур ёқути - Озод Муъмин страница 4

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Буюк Амир Темур ёқути - Озод Муъмин

Скачать книгу

ва амир Мирзо Улуғбек қалбига сеҳрли таъсири билан коинот сирларини ўрганиш истагини солгандир. Балки, Буюк Амир Темурнинг бақувват вужуди ва руҳи кучининг маълум қисми тошга жойлашгандир ва кейинчалик ўша куч набирага шиддат ва билим, иштиёқ ва ишонч ато этгандир. Ким билади… Афсуски, Букинхем саройининг «Ҳиндистон» хонасидаги ёқут бу ҳақда ҳеч нарса демади.

      1449 йил октябрининг охирида Мирзо Улуғбек ўзига ҳамроҳ қилиб берилган Ҳожи Муҳаммад Хисрав билан Самарқандни тарк этди. У ҳажга отланган эди. Куни кеча қудратли ҳукмдор ва буюк олимни бор-йўғи бир неча навкар кузатиб борар эди. Сабаби, унинг фарзанди ўзига қарши уруш очиб, тахтни эгаллаган ва отасини ҳажга жўнатган эди. Шунинг учун Мирзо Улуғбекнинг кўнглини ғам ва ғубор эгаллаган эди. Отлиқлар биринчи довондан ўтиб улгурмаган ҳам эдиларки, орқадан чопар етиб келди. У Мирзога янги ҳукмдор – ўғли Абдулатифнинг фармойишини топширди. Бунга кўра Улуғбек подшоҳларга хос йўл анжомларига эга бўлиши учун қўшни қишлоққа кириб, кутиб туриши лозим эди. Буюк олимнинг кайфияти баттар бузилди. Қалби қандайдир бир ғаламисликни туйди… Аммо, чора йўқ! Бугун у – мағлуб кимса.

      Улар қўнган қўрғон ҳувиллаб ётарди. Теварак-атроф жимжит. Ҳаво совуқ, этни жунжиктиради. Навкарлар ҳовлига гулхан ёқиб, қозон осишди. Гўшт солинган қозон биқирлаб қайнай бошлади. Қанийди, тезроқ пишса. Овқатланишарди-да, уйқуга кетишарди. Собиқ ҳукмдорнинг авзойи ҳамон бузуқ эди. Бу ҳолат бесабаб эмас экан, шу вақтда ҳовлига Мирзо Улуғбекни хушламай юрувчиларнинг бири – Аббос исмли аъён бир шериги билан кириб келди ва дафъатан шоҳга ташланди. Икки йил аввал Мирзо унинг отасини катта гуноҳлари учун ўлимга ҳукм этганди. Аббос янги ҳукмдор – Абдулатифнинг олдига кириб, мен отамнинг хунини олишим керак, рухсат беринг, ўз вазифамни бажаришим керак, деганди ва бунга изн олганди, яъни шоҳлик қилаётган ўғил ўз отасининг ўлдирилишига рози бўлганди!..

      Улуғбекнинг навкарлари ва Ҳожи Муҳаммад Хисрав қўрқиб кетиб, уйнинг бурчагига бориб бекиндилар. Ҳамроҳлар ўз бурчларига содиқ қолиб, курашиш ўрнига жонларини аяб, буюк зотнинг калласи олинишига мўлтайиб қараб туравердилар… Улар, уч-тўрт қуролланган киши бўла туриб, икки қотилга қарши чиқишга ботинмадилар…

* * *

      Ҳа, ботинмадилар!

      Аниқроғи, қўрқоқлик қилдилар.

      Қўрқоқлар ўлмайдилар, яшайдилар. Лекин, одатда, қул мисол умр кечирадилар. Бошқаларни сотиб, бола-чақа боқадилар.

      Ботирлар, ботинувчилар, одатда, ғалаба қозонадилар. Улар қулликдан кўра ботиниб яшашни афзал кўрадилар. Ва бу дунёни бошқарадилар.

      Қайси халқнинг ботинувчилари кўп бўлса, у ғолиб халқдир…

* * *

      «Буюк Амир Темур ёқути»! Сиз жуда кўп йиллар темурийзодаларнинг мулки ҳисоб ланиб, Самарқанд хазинасининг кўрки бўлиб турдингиз. Чўғдек юзингизга учинчи ёзув ҳам туширилди. Имоним комил, сиз бу ҳарфлар тизмасидан фахрлангансиз. Чунки Мирзо Улуғбек номи фақат сизга эмас, фалакдаги юлдузларга ҳам битилган.

* * *

      Сафавийлар…

Скачать книгу