Буюк Амир Темур ёқути. Озод Муъмин

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Буюк Амир Темур ёқути - Озод Муъмин страница 5

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Буюк Амир Темур ёқути - Озод Муъмин

Скачать книгу

олишга ҳаракат қилди. У Исмоил Сафавийдан ёрдам олиб, 1512 йил Самарқандни қайта эгаллади. Бу машҳур шаҳар охирги марта темурийзодалар қўлига ўтди. Исмоил Сафавийнинг ёрдамчи қўшини, асосан, шиа мазҳабидаги кишилардан иборат эди. Сунний бўлмиш мовароуннаҳрликлар бу одамларни – қизилбошларни чиқиштирмадилар (уларнинг қизилбош деб аталишларига сабаб, бу кишилар ўн икки шиа имомлари шарафига ўн икки йўллик қизил салла ўраб юрардилар). Заҳириддин Муҳаммад Бобур ёрдамчи қўшинга қуюқ совғалар бериб, жўнатиб юборишга мажбур бўлди.

* * *Иккинчи тахмин

      1599 йилда шайбонийзодаларнинг охирги вакили Абдумўмин ҳалок бўлди. Мовароуннаҳрда яна ўзаро урушлар авж олди. Бу ҳол сафавийлар шоҳи Аббосга қўл келди. У Сабзавор билан Машҳадни босиб олди. Кейинроқ Ҳиротга ҳам ҳужум қилди. Тошкент томонга қозоқ султони Таваккал қўшин тортиб келди. Хонсиз қолган ўлка яна талон-тарож бўлиш арафасида эди.

      Шайбонийлар давлатининг амирлари Бухорода истиқомат қилаётган аштархонлик (астраханлик) шаҳзода Жонибек Султонни хон қилиб кўтаришга келишдилар. Жонибек Султон 1583–1598 йилларда ҳукмронлик қилган шайбонийзода Абдуллахоннинг (бу хоннинг ҳаёти ва қаҳрамонликлари тўғрисида Ҳофиз Таниш Бухорий томонидан ёзилган «Абдулланома» китоби мавжуд) синглисига уйланганди, шу боис у шайбонийзодаларга қариндош ҳисобланарди. Лекин, Жонибек Султон тахтдан воз кечди. Натижада унинг катта ўғли Динмуҳаммад хон этиб сайланди. Бу пайтда у сафавийлар қамал қилиб турган шаҳар Обивардда эди. У Бухорога етиб кела олмади, йўлда ҳалок бўлди. Шундан сўнг, иккинчи ўғил Боқиймуҳаммад хонликка кўтарилди, учинчи фарзанд Валимуҳаммад эса валиаҳд деб эълон қилинди ва урфодатга кўра Балхга ноиб этиб жўнатилди. Шундай қилиб, юртимизда янги сулола – аштархонийлар ҳукмронлик қила бошладилар. Бу 1599 йил рўй берди.

* * *

      Валимуҳаммадхон чуқур ўйга чўмди. Фалакнинг ўйини жуда ажаб экан. У ёшлигида ҳеч қачон хонликни орзу қилмаган эди. Унинг нияти, нари борса, бирор вилоятга ҳукмронлик қилиш, адолатли сиёсат юритиш ва шайбонийзодалар олдида обрўэътибор қозониш эди. Лекин, мана олти йилдирки, акаси Боқиймуҳаммадхон вафот этгандан бери бутун Мовароуннаҳр тожтахти ўзиники. Аввалига уни валиаҳд деб эълон қилиб, Балхга ноиб этиб юборишди. Сўнг яна Бухорога қайтди. Азим мамлакатнинг азим бойликлари, хазинаси ўзининг ихтиёрида. Сандиқ-сандиқ олтинлар, сандиқ-сандиқ дуру жавоҳирлар ҳар қандай кимсанинг бошини айлантириб қўяди, буларга эга чиқиш ҳавасини уйғотади, буюк мамлакат одамларига ҳукмронлик қилиш орзусини қўзғатади. Мана, ўз қариндоши Имомқули жуда аҳмоқ экан, шу кўйга тушибди. Валимуҳаммадхондек кимсанинг кўзини шамғалат қилиб, барча амирларни ўз томонига оғдирибди. Энди суиқасд уюштирмоқчи. Ҳозир куч унинг томонида. Нима қилса экан? Бу рақобатчилик беомон. Бунинг устига, икки ўғли ҳам нобуд бўлиши мумкин. Лекин, Имомқули чучварани хом санабди. Валимуҳаммадхон унинг ўзини янчади.

      Кеч тушиб қолганига қарамай, хон хазиначини ва шаҳзодаларни ҳузурига чорлади…

      Вақт ярим кечадан ўтар-ўтмас улар

Скачать книгу