ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ. Баҳром Бахтиёрович Ниёзматов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ - Баҳром Бахтиёрович Ниёзматов страница 27

ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ - Баҳром Бахтиёрович Ниёзматов

Скачать книгу

сен йўлингда мамнуният билан кетаётган бўлсанг, демак, бу ҳақиқий йўлинг. Ўзингни ёмон сеза бошласанг, қанчалик узоқ юрган бўлсанг ҳам, ундан исталган пайт чиқиб кетишинг мумкин. Бу тўғри қарор бўлади.

      Ҳеч кимнинг маслаҳатини эътиборсиз қолдирма – тингла

      Унга риоя қилиш ёки қилмаслик ҳуқуқини эса ўзингда қолдир. Бошқа одамнинг яхши маслаҳатидан фойдалана бил – бу санъат ўзингга-ўзинг яхши маслаҳат беришдан кам эмас.

      Елканни танла

      Қайси йўлдан боришимизни шамол йўналиши эмас, балки елканлар белгилайди. Елканни ўрнатиш – фикрларингни етмоқчи бўлган нарсага йўналтиришдир. Сенинг сўнгги манзилингни ҳаёт эмас, балки ўз танловинг ва тайинланган мўлжалга келиш мажбурияти белгилайди.

      Елканларни кўтар ва қайиғингни ўзинг эришишни истаётган имкониятлар уммонига йўлла.

      Чиғаноқлар ва бургутлар ҳақида масал

      Худо инсонни яратганида унга “Ким бўлишни истар эдинг?” деган савол берди. Инсон лом-лим демади, чунки жавобини ўзи билмасди.

      Шунда Худо уни қўлидан етаклаб денгиз соҳилига олиб борди. Худо денгиз тубидан чиғаноқни чиқарди ва уни инсонга кўрсатди:

      – Агар кўнглингга хуш келса, мен сенга чиғаноқ ҳаётини таклиф қиламан. Сен миллионлаб шунга ўхшаш одамлар билан денгиз тубида ётасан. Фақат оқим келтирадиган нарсалар сенинг озуқанг бўлади. Сенинг ҳар бир янги кунинг янги таассуротлар олиб келмайди, балки шунчаки олдингиларига ўхшайди. Аммо ҳаётинг таваккалларсиз ва ларзаларсиз кечади, ғалаба ва мағлубиятлар сени безовта қилмайди. Фақат ҳар замонда чиғаноғингни очиб-ёпиб туришни айтмаганда, ҳамма вақт хотиржам ҳордиқ олиб ётасан.

      Тангри чиғаноқни кўрсатганидан сўнг улар баланд тоққа чиқишди. Улар тоғдаги бургут инини кўришди ва Худо деди::

      –Агар истасанг бургут ҳаётини танлашинг мумкин. Сен ўзинг истаганча баландликда уча оласан. Ўзинг истагандек яшай оласан. Истасанг -энг юксак чўққиларни забт этишинг мумкин. Фақат юксакликда ўзингга ўхшашларни жуда кам учратасан. Шунингдек, қаерга учиш кераклигини ҳам ўзинг танлайсан. Аммо бунинг эвазига бу ҳаётда ҳеч нарса сенга шунчаки берилмайди. Ҳар куни тер ва қон эвазига озуқа излаб учиб юрасан.

      Ўша пайтдан бошлаб ўзига чиғаноқ ҳаётини танлаган жуда кўп одамлар пайдо бўлди ва фақат камдан-кам одамлар ўзларига бургут ҳаётини маъқул кўришди.

      17-ҚОИДА.

      МЕНИНГ

      АСЛ ДУШМАНИМ – МЕН ЎЗИМ

      Сенинг барча кўнгилсизликларинг ва омадсизликларингга на ота- онанг, на жамият, на давр, на давлат, на президент айбдор. Агар барча хатоларинг учун айбдор одамни кўришни истасанг, у ҳолда шунчаки ойнага боқ, сен уни албатта кўрасан.

      Ҳаётингда ўтмишда қолган ва сени олдинда кутаётган ҳамма нарса – бу ҳозирги борлиғингнинг акс-тасвиридир.

      Душманларинг ўз ичингда

      На сенинг табиатингга, на вазиятга мос келадиган, аммо сени золимларча бошқарадиган ва сенинг

Скачать книгу