ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ. Баҳром Бахтиёрович Ниёзматов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ - Баҳром Бахтиёрович Ниёзматов страница 28

ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ - Баҳром Бахтиёрович Ниёзматов

Скачать книгу

ол ва уни барча томонларини ўрганишга ҳаракат қилиб кўр. Такрорлайман, ҳамма томонини. У қаерда, ким томонидан, қандай ясалган, қандай бўёқ билан бўялган ва ҳ.к. Сенинг миянг қалам ҳақида ўйлашни истамайди, сен унга ўзинг истаётган нарсани қилишга ўргат. Секин-аста фикрлар бир-бирининг устига сакраб чиқмай қўяди, бегона мавзуларни тиқиштирмайди ва сен ўрганаётган нарсани батафсил билиб оласан. Мана шу битта қобилиятнинг ўзиёқ оддий иш давомида кўпроқ нарсани эсда сақлаш ва кўриш имконини беради.

      Муҳими – ўзинг билан қандай мулоқот қилаётганинг

      Ҳар доим муҳим бир қоидани эсда сақла – ҳаётинг сифати сенинг мулоқотинг сифатига боғлиқ. Бошқалар билан қандай мулоқот қилишинг энг муҳими эмас – сен ўзинг билан қандай мулоқот қилаётганинг муҳимроқ. Диққатингни нимага қаратсанг, ўшанга эга бўласан. Агар сен ижобий натижа изласанг – натижа ижобий бўлади. Бу – табиатнинг устувор қонуни.

      Резинкали тасмасидан ақл учун машқ воситаси сифатида фойдаланишинг мумкин, у ақлингни ҳаётингнинг фақат ижобий фикрлари ва унсурларига қаратишга мажбурлай олади. Қандай қилиб дейсанми? Резинка тасмани билагингга тақ. Ҳар сафар салбий ёки заиф фикр миянгга суқилиб кирса, билагингдаги резинкали тасмани тортиб, сўнг қўйиб бор. Машқ давомидаги зўр бериш туфайли сенинг миянг салбий фикрлашни оғриқ билан эслай бошлайди ва сенда тез орада идрокнинг кучли ижобий созланмаси ҳосил бўлади.

      Қўрқувинг – энг ёмон душманинг

      Ҳаётни ўз қўлингга олишинг ва ўзингда ишончни ривожлантириш учун, сен қўрқувдан халос бўлишинг лозим. Ҳар қандай салбий фикр бадбашара бошини кўтарган заҳотиёқ, уни йўқ қилиб ташла. Хавотирли ички мулоқот пайдо бўлган заҳотиёқ, уни ўчир. Қўрқувинг – энг ёмон душманинг.

      Қўрқув фақат бизнинг фикрларимизда яшаши билан яхши, демак уни бошқарса бўлади. Биз икки нарса тўғрисида бир вақтда ўйлай олмаслигимиз ҳам бу вазифани осонлаштиради. Шу сабабли, шубҳа миянгга ёпирилиб келган заҳоти, муаммо ҳақида эмас, мақсад ҳақида ўйла. Агар кимдир сени чўчитишга ҳаракат қилса, “Мен бу ҳақда ўйлашни истамайман” деб жавоб қил.

      Важлар қидирма

      Умуман, истак бўлса ҳар қандай ҳатти-ҳаракатни оқлаш мумкин. Иш ўзимизга келиб тақалса, бизнинг важ излайдиган айёр, эпчил ва тарафкаш ақлимиз ўртага чиқади. Шу сабабли биз ҳар доим ўзимизга ёки бировга бирор ишнинг нима учун амалга ошмагани сабабини тушунтира оламиз. Далиллар ҳам темирдан бўлади, талаффузимиз ҳам ишончли бўлади. Аммо бу боши берк кўчага элтувчи йўл. Натижа нима учун салбий бўлгани сабабларини излаш эмас, аксинча унинг ижобий бўлиши учун ечимларни излаш анчайин тўғри ва амалийроқ бўлади.

      Қурувчи ҳақида масал

      Бир қурувчи бор эди. Бутун умри давомида у уйлар қурди, аммо вақт келиб қариди ва у пенсияга кетмоқчи бўлди.

      – Мен бўшаяпман, – деди у иш берувчисига. – Пенсияга чиқаяпман. Кампирим билан невара-чеваларни катта қилмоқчиман.

      Хўжайин бу инсондан шунчаки айрилишни истамаётган эди ва ундан илтимос қилди:

      Конец

Скачать книгу